«Ҳар куни қуёшда ўтказиладиган атиги ўн дақиқа COVID-19 хавфини сезиларли даражада камайтиради, чунки қуёш нурлари таъсирида терида ҳосил бўладиган Д витамини нафас олиш йўллари инфекцияларига қаршиликни сезиларли даражада оширади», дейди австралиялик шифокор Рейчел Нил. Ўтган йили шифокор тажриба ўтказди, унда 78 минг бемор иштирок этди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, Д витаминининг паст даражаси бўлган одамларда ўткир респираторли инфекциялар (COVID-19 ҳам шу жумладан) ривожланиш хавфи икки баравар юқори. Бундан ташқари, агар сизда Д витамини миқдори кам бўлса, демак сизда ундан юқори бўлган одамга қараганда касал бўлиш хавфи кўпроқ бўлади. The Australian газетасига берган интервьюсида Нил ҳар куни қуёшда ўн дақиқа сарфлашини ва барча ундан ўрнак олишини маслаҳат берди. Шу билан бирга, қуёшда тобланадиган вақт ҳам иқлимга боғлиқ. Қаерда илиқроқ бўлса, ўн дақиқа кифоя қилади, совуқроқ бўлса, ўн беш дақиқа бўлгани яхшироқ. Азон.уз 895
Юнус сураси Усмоний мусҳафда тартиб бўйича 10 сура бўлиб, 11- порада жойлашган. Исро сурасидан кейин нозил бўлган. “Алиф.Лам.Ро” ҳарфи муқоттоатлари билан бошланувчи беш сурадан бири. Машҳур ривоятга кўра Юнус сураси маккий сура бўлиб, 109 оятдан иборат. Ушбу сурада пайғамбар Юнус алайҳиссалом ва қавмлари ҳақида ҳикоя қилгани сабабли ҳам шу ном билан аталган. Юнус сурасидан ташқари, Нисо, Анбиё, Соффат, Қалам сураларида ҳам Юнус алайҳиссаломнинг зикри келган. Юнус алайҳиссалом Бани Исроилнинг набийларидан бўлиб, исмлари Юнус ибн Матто бўлган. Матто у кишининг оналарининг исми. Пайғамбарлар орасида фақатгина иккиталарининг нисбати оналарига берилган. Улар Юнус ибн матто ва Ийсо ибн Марям алайҳимассаломлардир. Юнус сураси катта суралардан биридир. Унда кўплаб мавзулар жамланган. Жумладан, унда мушрикларнинг Қуръонни ва Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламни инкор қилиб, улардан юз ўгирилишлари, Аллоҳ таолонинг тавҳидига далиллар, Унинг борлиқдаги мўъжизалари, қиёмат яқинлашганда ер ва унинг аҳлининг мисоли, Охират ҳақида тафаккур қилишнинг зарурлиги, мўминларнинг Аллоҳ таолони кўриш билан мукофатланишлари, кофирлар эса қилган ишлари сабабли жазоланишлари, ширк ва янглиш ақидаларнинг ботил экани, Қуръон ҳидоят ва мўъжизавий китобдир, у ўзидан аввалги китобларни тасдиқловчи экани ҳамда Қуръон Аллоҳ таолонинг ҳақ каломи, мўминларга ҳидоят ва раҳмат экани ҳақида Аллоҳ таолонинг валийлари, валийлик тақво ва солиҳ амал билан бўлиши ва уларга дунё ва охиратдаги энг афзал ҳаёт хушхабари, Нуҳ, Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломлар қиссаси, Фиръавн қавмининг хасрати, сеҳргарларнинг ҳидояти ҳақида сўз боради. Юнус алайҳиссалом ва қавмларининг қиссаси. Аллоҳ таоло Ўзининг суннатига мувофиқ залолат ботқоғига ботган, яккаю ягона Илоҳни қўйиб, на фойда ва на зарар бераолмайдиган бут₋санамларни ўзларига маъбуд қилиб олган Мусул шаҳри яқинидаги Найнаво қишлоғи қавмига ҳақни етказиш ва уларни ибодатга ҳақли бўлган ягона Аллоҳга бандалик қилишларига чақириши учун пайғамбарини юборди. Бу қавм учун пайғамбар этиб танланган киши Юнус ибн Матто алайҳиссалом эди. “Биз сенга худди Нуҳ ва ундан кейинги Набийларга ваҳий юборганимиздек ваҳий юбордик. Биз Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Асбот, Ийсо, Айюб, Юнус, Ҳорун ва Сулаймонларга ваҳий юбордик. Довудга эса Забурни бердик”. (Нисо:163) Юнус алайҳиссалом қавмларини Аллоҳга иймон келтиришга, гуноҳ ишларни тарк қилишга даъват қилдилар. Бироқ, улар ҳақдан юз ўгириб, фисқу фасод ишларида давом этдилар. Қавмнинг саркашлигидан чарчаган Юнус алайҳиссалом уларни бари бир ҳидоятга келмайди, деб ғазабланган ҳолда шаҳарни ташлаб чиқиб кетдилар. “Зуннунни эсла. Ўшанда у ғазабланган ҳолда чиқиб кетган эди. Бас, у Бизни ўзига (ер юзини) тор этмайди, деб гумон қилди”. (Анбиё:87). Ваҳоланки, у зот ҳам бошқа пайғамбарлар каби қавмнинг зулмига, бебошлигига сабр қилиши, то Аллоҳнинг амри келмагунича даъватда бардавом бўлишлари керак эди. “Роббинг ҳукмига сабр қил ва бир вақтлар ғамга тўлган ҳолда нидо қилган балиқ соҳиби сингари бўлма”. (Қалам:48). Юнус алайҳиссалом юра юра бир соҳил олдига келдилар ва йўлга чиқай деб турган кемага миниб, улар билан жўнаб кетдилар. Денгиз ўртасига етганда довул кўтарилиб, кемани ҳар томонга чайқатиб, ағдариб юборай дер эди. Кемадагилар қўрқувда. Улар орамизда бир гуноҳкор бор, уни қурбонлик учун денгизга ташласак бу балодан қутуламиз ва буни ҳал қилиш учун қуръа ташлаймиз, деган маслаҳатга келишди. Уч бор ташланган қуръа уч сафар ҳам Юнус алайҳиссаломга чиқди. Аллоҳнинг амри ила улкан бир кит келиб денгизга ташланган Юнус алайҳиссаломни ютиб юборди ва ҳазм қилмасдан қорнида сақлаб юрди. Туннниг зулмати, денгиз зулмати, балиқ зулмати ичра қолган зот Аллоҳга ёлвориб...