islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Коронавирус халқаро таълимга қандай таъсир кўрсатяпти?

Аввало, дунё бўйлаб ҳозир барча университетларда ўқишлар онлайн режимда олиб борилмоқда. Халқаро талабаларнинг бир қисми ўзлари ўқиб турган мамлакатда қолиб, ўқишни шу тарзда давом эттираётган бўлса, баъзилари ватанларига қайтиб кетган ва ўша ердан интернет орқали таҳсил олмоқда. Баъзи давлатларда, хусусан, АҚШда ҳам бу йил охиригача университетлар очилмаслиги ҳақида хабарлар бор. Яъни август-cентябр ойларида бошланадиган янги семестр ҳам йил охиригача онлайн форматда ўтиши мумкин. Ўқишга ҳужжат топширганлар ёки янги қабул қилинган халқаро талабалар нима қилади? Университетларнинг қабул тартибида ўзгаришлар бўлгани йўқ, аммо ўқишга қабул қилинганлар университетлар очилмагунча уйларидан, яъни ўзлари яшаб турган мамлакатдан онлайн таълимга қўшилишлари мумкин. Бундан норози бўлаётганлар кўп. Чунки кўплаб халқаро талабалар, хусусан, маҳаллий талабалар ҳам ўқиш учун катта миқдорда пул тўлайди ва таълим фақат онлайн бўлаётгани, университет ресурсларидан тўлиқ фойдалана олмаётганлари учун улар буни адолатсизлик деб баҳоламоқда. Бунга жавобан ўқиш пулини камайтирган ёки тўловларнинг бир қисмини қайтариб бераётган олий ўқув юртлари ҳам бор. Масалан, Гарвард университети озиқ-овқат ва ётоқхона тўловининг ишлатилмаган қисмини қайтариб берди ва талабалар уйларига етиб олиши учун ҳар бир одамга қўшимча 200 доллар ёрдам пули ажратди. Университетлар баҳолаш мезонларини соддалаштириш йўлидан ҳам боряпти. Кўплаб ўқув юртлари аллақачон ҳарфли баҳолаш тизимини (A, B, C, D) «Ўтди/Ўтмади» (Pass/Fail) деб номланадиган содда баҳолаш турига ўзгартирди, яъни курс бўйича минимум талабларни бажарган барча талабаларга бир хил баҳо қўйилади. Бу нарса «GPA» тизими бўйича энг юқори балл олиш учун қаттиқ ҳаракат қиладиган талабаларни ортиқча машаққатдан сақлаши айтилмоқда. Виза бериш ва грант дастурлари давом этадими? Кўплаб давлатлар элчихоналари, хусусан, Тошкентдаги АҚШ элчихонаси ҳозир ишламаяти, яъни ҳеч кимга виза бераётгани йўқ. Бу Ўзбекистондаги ва элчихона мансуб давлатдаги коронавирус бўйича қўйилган чекловлар билан боғлиқ. Чековлар бекор қилиниши билан элчихоналар одатдаги ишини бошлайди ва виза бериш яна тикланади. Грант дастурлари ҳам давом этади; одатдаги, ҳар йили ўтказиладиган танловлар ўз вақтида эълон қилиб бориляпти. Фақат уларнинг белгиланган муддатда амалга ошиши коронавирус вазияти қанчалик яхшиланишига боғлиқ. Масалан, АҚШда ҳар йили хорижлик талабалар учун бўладиган «Summer Work & Travel» (Ёзги иш ва саёҳат) дастурининг бу йил бекор қилиниши эҳтимоли юқори. Ўзбекистон 30 июнгача халқаро қатновлар бошланмаслигини эълон қилди. АҚШ ва бошқа кўплаб давлатлар ҳам хорижликлар учун чегараларини ҳали тўла очгани йўқ. Шу боис «Summer Work & Travel» каби қисқа муддатли ва тез орада бўлиши кутилаётган дастурлар бекор қилиниши мумкин. Баъзи узоқ муддатли дастурлар ҳам пандемия тугагунча тўхтатиб турилиши мумкин. Масалан, инглиз тилини ўқитиш ва тадқиқот қилиш бўйича 9 ойгача америкаликларни хориждаги турли мамлакатларга жўнатадиган «Fulbright» дастури бу йил эрта тугатилди. Дастур бўйича хорижий давлатларга кетган америкаликлар март ўрталарида Америкага қайтариб олиб келинди. «Fulbright»нинг хорижлик талабаларни Америкага олиб келиб ўқитадиган дастури тўхтатилгани йўқ. 2021 йил учун қабул айни пайтда давом этяпти. Умид шуки, унгача пандемия тугайди ва йўллар очилади. Хулоса Демак, коронавирус қисқа муддатли виза ва грант дастурларига салбий таъсир кўрсатади. Бу йил ёзда бўладиган дастурлар ўтказилмаслиги мумкин. Узоқ муддатда ва кейинги йил учун барча дастурлар ўз вақтида ўтказилиши, яъни қолдирилмаслиги эҳтимоли юқори. Хорижда ўқиш учун тайёрланаётган бўлсангиз, ҳаракатдан тўхтаманг. Карантин пайтидаги бўш вақтни Худо берган имконият деб ўз устингизда янада қаттиқроқ ишланг. Бегзод Мамадиев, Блогер 899

ДИНИМИЗ АҲКОМЛАРИ-МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ШАФОАТЛАРИ (еттинчи мақола)

8. Гуноҳи кабира қилган умматлари учун қиладиган шафоатлари. Бунинг далили ушбу ҳадисдир: عَنْ جَابِرِ بنِ عَبْدِ الله قال: قال رَسُولُ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : « شَفَاعَتِي لاِهْلِ الكَبَائِرِ مِنْ أُمّتِي ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимдан аҳли кабоирларга шафоатим бордир”, дедилар”. Термизий ривоят қилган. Сўфи Оллоҳёр бобомиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларини сўраб дуо қилишни шундай таълим берган: Илоҳи, лутф қил ҳасратли соатҲабибингдин насиб этгил шафоат. * * * Айурма яхшиларни(нг) орасидинЙироғ этма ҳабибинг қорасидин.Яъни, эй Аллоҳ, қиёмат кунидаги ҳасратли вақтларда бизларни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларидан баҳраманд этгин, яхши зотлар билан бирга қилгин, ўша кунда бизларни Муҳаммад алайҳиссалом ёнларидан асло айирмагин. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 942

«Синовлар халқни бирлаштирмоқда»-Тошкентдан Сирдарёга ёрдам жўнатилди

2 май куни Тошкентда бир нечта кўнгилли гуруҳлар Сардобадаги сув тошқини сабаб эвакуация қилинган ватандошларимизга кўмак юборишди. Илк ёрдам карвони Hayatt Regency меҳмонхонаси ёнидан 10 га яқин юк машиналарида жўнаб кетди. Фото: KUN.UZ Ёрдам карвони ташкил этилаётганлиги ҳақида кеча хабар берган эдик. Ушбу жараёнда бевосита иштирок этган мухбиримиз, синовлар халқни бирлаштираётганлиги, кўплаб юртдошларимиз ушбу хайрия акциясида фаол иштирок этаётганлигини маълум қилди. Ёрдам карвонига мингдан ортиқ кўнгилли фуқароларимиз ўз ҳиссаларини қўшишди. Кўнгиллилар турли хил буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, идиш-товоқлар, болалар ўйинчоқларини олиб келишди. Улар сирдарёлик юртдошларимизга бир оз бўлса-да далда бўлишни мақсад қилишган. Ушбу кўнгиллилар ёрдам карвонига ўз ҳиссасини қўшган сўз устаси Шукурулло Исроилов бу синовлар халқни бирлаштираётганлигини, сирдарёлик юртдошларимизни халқимиз ҳамиша қўллаб-қувватлашини билдирди. Ёрдам карвонини кузатишга келган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев халқнинг оғир кунида ташаббус кўрсатаётган барча фуқароларимизга ўз миннатдорчилигини айтиб ўтди. Олиб келинган барча маҳсулотлар санитария-гигиена қоидалари асосида юк машиналарига жойланди. Юк машиналари эса ЙҲХХ билан биргаликда Сирдарёга жўнаб кетди. Кун.уз 914

Президент талафот етган тўғонга борди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятида юз берган фавқулодда вазият сабабли ушбу ҳудудда бўлиб турибди. Сардоба сув омбори тўғонининг очилиши кутилмаган офат, эл бошига тушган яна бир синов бўлди. Давлатимиз раҳбари бошчилигида халқимиз бирлашиб, саросимага тушмай, сабр-матонат ва меҳнат билан тез фурсатларда унинг оқибатларини бартараф этишга киришди. Ҳукумат комиссияси тузилиб, бу борадаги ишларга барча куч ва воситалар сафарбар этилди. Сув босган маҳаллалар аҳолиси хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди, бошпана ва озиқ-овқат билан таъминланди. Юзага келган талафотларни бартараф этиш ишлари бугун ҳам давом этмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари, қурилиш-таъмирлаш ташкилотлари ва маҳаллий ҳокимликлар ўзаро мувофиқ ҳаракат қилиб, турмуш шароитларини тиклаш чораларини кўрмоқда. Таъкидлаш жоизки, бу ерда тиклаш ишлари куну тун ташкил қилинган, юзлаб қурилиш ва бошқа махсус техникалар тинимсиз ишламоқда. Сув иншоотларига ихтисослашган юқори малакали муҳандислар, бошқа туташ соҳа ва тармоқлар ишчи ва экспертлари жалб этилган. Президентимиз Шавкат Мирзиёев бугун Сардоба сув омборига бориб, тўғонни тиклаш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Мутахассислар билан атрофлича муҳокама қилган ҳолда, дамбани мустаҳкамлаш бўйича қатор кўрсатмалар берди. 940
1 1 050 1 051 1 052 1 053 1 054 1 555