islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Саҳарлик ҳақидаги савол-жавоблар: халқ орасидаги «кесак отса кўринмагунча саҳарлик қилса бўлади» деган гаплар тўғрими?

Саволларга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жавоб берган. Савол: Саҳарлик қилиш қандай амал?Жавоб: Саҳарлик қилиш мустаҳаб амалдир. Саҳарлик қила олмаган киши субҳи содиқдан то қуёш ботгунча ҳеч нарса еб-ичмасдан рўза тутса, рўзаси дуруст бўлаверади. Рамазон рўзаси бўлса ҳам, нафл рўза бўлса ҳам. Савол: Билмай субҳи содиқдан кейин таомланса, рўза дуруст бўлаверадими? Жавоб: Йўқ, дуруст бўлмайди. Рўза субҳи содиқдан қуёш ботгунча Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш ниятида еб-ичиш ва жимоъ қилишни тарк қилишдир. Киши ҳали субҳи содиқ кирмади, деган ўйда саҳарлик қилсаю, субҳи содиқ кириб бўлган бўлса ёки қуёш ботиб бўлди, деган хаёлда ифторлик қилиб юборсаю, қуёш ҳали ботмаган бўлса, унинг зиммасига ўша кун рўзасининг қазоси лозим бўлади, каффорат эмас.. Савол: Саҳарликнинг охирги вақти қачон? Жавоб: Субҳи содиқ кириши билан саҳарлик вақти тугаб, рўза вақти бошланади. Иккисининг ўртасини ажратиб турадиган учинчи бир вақт йўқ. Саҳарлик ўз вақтида бўлгани афзал. Лекин субҳи содиқ кирган-кирмагани борасида иккиланадиган даражада кечиктириш макруҳ.. Савол: Халқ орасида юрадиган «оқ ип билан қора ип ажрамагунча», «кесак отса кўринмагунча саҳарлик қилса бўлади» деган гаплар тўғрими? Жавоб: Ояти каримада саҳарлик борасида келган «оқ ип билан қора ип» жумласида одамлар ўйлаганидек ҳақиқий оқ ва қора иплар эмас, балки «кун билан тун» назарда тутилган. Бир саҳобий бу ҳақда сўраганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оятдаги оқ ва қора ипдан мурод ҳақиқий оқ ва қора ип эмас, балки кун билан тун эканини айтганлар. Кесак отса кўриниш-кўринмаслиги туннинг ёруғ ёки қоронғулигига боғлиқ. Лекин ҳозирги кундагидек барча жойда электр чироқлар, соатлар мавжуд замонда субҳи содиқ кирган-кирмаганини бу каби йўллар билан аниқлаш тўғри натижа бермайди. Азон.уз   1 101

Кеча кучли шамол кузатилди, эртага жала қўйиши эҳтимоли бор: табиий офатлардан паноҳ сўраш дуосини биласизми?

Республика Гидрометеорология маркази 29 апрель куни кутиладиган об-ҳаво хусусида хабар берди.  Тошкент шаҳри.  Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17°, кундузи 23-25° бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° бўлади. Бухоро ва Навоий. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 23-28° бўлади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 20-25° бўлади. Қашқадарё ва Сурхондарё. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 23-28° бўлади. Андижон, Наманган ва Фарғона. Ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 23-28° бўлади. Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент вилоятининг тоғ ҳудудларида (2000 м дан юқорида) қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 12-17° бўлади. Ҳақ таолодан шу кунларда юртимизда бўлаётган ёғингарчиликларнинг салбий оқибатларидан паноҳ ва яхшиликларга сабабчи бўлишини сўраб, мўмин-мусулмонларимиз қуйидаги дуоларни ўқишларини тавсия этамиз. 🔸Ёмғир ёки қор ёққанда ўқиладиган дуо اللهم إني أسألك خيرها وخير ما فيها، وخير ما أرسلت به، ‏وأعوذ‎ ‎بك من شرها، وشر ما فيها، وشر ما أرسلت به Ўқилиши: “Аллоҳумма, инний ас-алука хойроҳаа ва хойро маа фииҳаа, ва хойро маа урсилат биҳ, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фииҳаа ва шарри маа урсилат биҳ”. Дуонинг маъноси: “Аллоҳим, Сендан унинг яхшилиги ва ундаги яхшиликни ҳамда уни бизга юборилишидаги яхшиликларни сўрайман. Сендан унинг ёмонлиги, ундаги ёмонлик ва уни бизга юборилишидаги ёмонликлардан паноҳ сўрайман!” 🔸Ёмғир ёки қор қаттиқ ёққанда ўқиладиган дуо اللَّهُمَّ حَوَالَيْنَا وَلاَ عَلَيْنَا، اللَّهُمَّ عَلَى الآكَامِ وَالظِّرَابِ، وَبُطُونِ الأَوْدِيَةِ، وَمَنَابِتِ الشَّجَرِ. Ўқилиши: “Аллоҳумма, ҳавалайнаа ва лаа ъалайнаа. Аллоҳумма, ъалал акаами ваз зарооф ва бутуунил авдияҳ ва манаабитиш шажар”. Дуонинг маъноси: “Эй, Аллоҳ! Атрофимизга йўллагин устимизга эмас! Чўққиларга, қир-адирларга ва ўрмонларга йўллагин”. 🔸Шамол қаттиқ бўлганда ўқиладиган дуо اللهم لقحًا لا عقيمًا Ўқилиши: “Аллоҳумма, лақҳан ва лаа ъақийман” Дуонинг маъноси: “Эй, Аллоҳ! Уни ёмғирли шамол қилгин, офат келтирадиган қилмагин!”. 947

МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ШАФОАТЛАРИ (тўртинчи мақола)

#Динимиз_аҳкомлари 4. Жаннатга кирганларни амалларининг савоблари тақозо қилган даражадан юқори даражага кўтариш учун қиладиган шафоатлари. Бунга ушбу ҳадис далилдир: 916

Биз Рамазонни нега яхши кўрамиз?

Рамазон ойи ойларнинг ичидаги энг улуғидир. Биз мўмин-мусулмонлар бу ойни бошқа ойлардан кўра кўпроқ яхши кўрамиз. Хўш, нега шундай? Бунга қуйидаги матнларда жавоб бериб ўтамиз. 1 059
1 1 061 1 062 1 063 1 064 1 065 1 555