islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ КЕНГАШИ МАСОФАВИЙ ВИДЕОКОНФЕРЕНЦАЛОҚА РЕЖИМИДА ЎТКАЗИЛДИ

Бугун 25 апрель куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Кенгашининг 2019-2020 ўқув йили бўйича навбатдаги йиғилиши Zoom дастури орқали онлайн тарзда бўлиб ўтди. Йиғилишда буйруқлар ижросини таъминлаш, ўқув жараёнлари таҳлили, масофавий таълим дарсларининг бориши, карантин шароитида институтнинг ташкилий ва таълимий фаолиятини янада самарали ташкил этиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан чиқарилган буйруқ кенгаш аъзоларига таништирилди. Карантин шароитида Рамазони шарифни белгиланган талаблар асосида ўтказиш, ўқитувчи ва талабаларнинг жамоавий таровиҳ ва ифторликларда иштирок этмаслик ҳамда оила даврасида ибодат қилиш, илм олиш ва карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказиш бўйича тушунчалар берилди. Жорий қилинган карантин шароитида халқимизга Рамазони шарифнинг аҳамиятини кенг тарғиб қилиш, ифторликларни оила даврасида ихчам ва камтарона ўтказиш, ўзаро ёрдам ва яшиликларни кўпайтириш учун муҳтарам Президентимиз ташаббуслари “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига қўшилиш ҳамда одамлар орасида ваҳима ва ношукрликни олдини олиш борасида ОАВ, матбуот ва интернет нашрларида устоз ва ўқитувчилар томонидан илмий-маърифий чиқишлар ва мақолалар тайёрлаш бўйича ЎМИ буйруғига мувофиқ тавсиялар берилди. Масофавий йиғилиш сўнгида кенгаш аъзолари, устозлар ҳозирда дунё бўйлаб тарқалган вирусдан бутун инсоният, хусусан халқимиз ҳам тез фурсатда халос бўлишини Аллоҳдан сўраб дуо қилдилар. 842

​​ЗАКОТНИНГ 11 ҚИРРАСИ

Закотни турли томон турлича изоҳлаши мумкин, бунда уни тўловчининг изоҳи, уни олувчиникидан, иқтисодчининг изоҳи, ҳуқуқшунос олимникидан фарқ қилади ва закот шуниси билан ҳам ажойибдир. Мана шундай изоҳларнинг баъзилари: 1. Закот исломнинг бешта устунидан биридир; 2. Закот – молиявий ибодатдир; 3. Закот – бойлар учун синовдир; 4. Закот – қалбларни бахиллик ва хасисликдан тозаловчидир; 5. Закот – мулкдорларнинг йўқсиллар олдидаги қарзидир; 6. Закот – мусулмонлар ўртасидаги биродарлик муносабатларини яхшиловчидир; 7. Закот – уни тўлашга қодир бўлган мусулмоннинг бир йилда бир тўлайдиган мажбурий тўловидир; 8. Закот – бир мусулмоннинг нисобга етган ва закот тўланадиган (яъни хожати аслиядан ташқари бўлган) мол-мулкини бор-йўғи 2.5% дир; 9. Закот – ҳар бир қийналган камбағалга энг зарур (бошланғич) таъминот ва оғир молиявий ҳолатдан чиқиб олишини кафолатловчи моддий ёрдамдир; 10. Закот – жамиятдаги бойликларнинг бир қисмини (аниқроғи қирқдан бирини) бойлардан (уларнинг ўз қўллари билан) камбағалларга ўтишини ва шу орқали ҳудуд иқтисодиётининг яхшиланишига хизмат қилувчи ажойиб иқтисодий воситадир; 11. Закот – мол-мулкни сақловчи ва баракотли қилувчидир. Манба: @IslomMoliyasi 870

Пластик ликопча

Дурадгор анча кексайиб қолди. Энди унинг кўзларидаги нур сўниб бармоқларида куч қолмаган эди. Қўллари шу қадар қалтирар эдики, ҳатто, таомланиш асносида овқатни дастурхонга тўкиб юборар эди. Унинг ўғли ва келини эса отахон буни эҳтиётсизликдан қилмоқда деб ўйлаб жаҳлланар эдилар. Охир-оқибат улар қариянинг овқатланадиган жойини алоҳида қилишди. Ўзлари хонтахта атрофида ўтирар, қария эса ерда овқатланар эди. Дурадгорнинг кенжа набираси Ҳасан бобоси учун жуда қайғурар, овқатланаётган пайтда унинг қўлларидан ушлаб ёрдам берар эди. Кунлардан бир куни қария ёшли кўзлари билан хонтахта атрофидагиларни кузата туриб қўлидаги ликопчани тушириб юборди ва у синди. Бу эса оила аъзоларини янада жаҳлини чиқарди. Улар бечора қарияга ҳақоратомуз ва қўпол танбеҳлар билан ташланишди. Овқатни эса шундан кейин пластик ликопчада берадиган бўлишди. Бир куни дурадгорнинг ўғли хотинига меваларни пластик ликопчага солмасликни айта туриб: “Бу ликопчаларни ташлаб юбор!”-деди. Ҳасан эса иккита ликопчани алоҳида ажратиб қўйиб: ”Онажон буларни ташлаб юборманг келажакда керак бўлади”- деди. Отаси қизиқсиниб: “Буларни нима қиласан, ўғлим?” – деди. Ҳасан жавобан: “Сизлар қарганингизда овқатни мана шу ликопчаларда бераман”-деди. Ўғлининг бу гапини эшитган Ҳасаннинг ота-онаси кекса отахонга қилган ишидан жуда афсусландилар ва уни хонтахта атрофида ўтиришга таклиф қилишди. Агар улар ота-онага яхши муносабатда бўлиш инсонни жаннатга етаклайдиган амаллардан эканлигини билганларида ўзларини бундай тутмаган бўлар эдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу борада қандай яхши сўзни айтганлар: رضا الرب في رضا الوالدين و سخط الرب في سخط الوالدين “Аллоҳнинг розилиги ота-онанинг розилигидадир. Аллоҳнинг ғазаби ота-онанинг ғазабидадир”. (Термизий, Бирр 3-ҳадис) Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 957

МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИ ЯХШИ КЎРИШНИНГ АҲАМИЯТИ (олтинчи мақола)

6. У зотни ҳимоя қилиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилиш у зотга бўлган муҳаббатнинг энг улкан аломатларидан ҳисобланади. Тарих китобларида саҳобаларнинг у зотни душман ўқларидан таналари билан тўсганлари баён қилинган. У зот вафотларидан кейин эса душманларнинг бўҳтонларидан у зотнинг пок сийратларини ҳимоя қилиш ҳар бир мусулмонга лозим бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилиш тушунчаси бир қанча ишларни тақозо қилади: – Расулуллоҳни ҳимоя қилиш у зотнинг саҳобаларини ҳам ҳимоя қилишни тақозо қилади. Шунинг учун саҳобаларни пайғамбарлардан кейинги инсонларнинг энг афзаллари, деб эътиқод қилиб, уларни фақат яхши сифатлар билан ёдга олиш лозим. – Расулуллоҳни ҳимоя қилиш у зотнинг аёлларини ҳам ҳимоя қилишни тақозо қилади. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламниннг аёлларини Аллоҳ таоло охири замон пайғамбарига жуфт бўлишини ихтиёр қилган энг афзал аёллар, деб эътиқод қилиш ва улар ҳақидаги турли бўҳтонларни рад қилиш лозим. 7. У зотнинг суннатларини ҳимоя қилиш. Расулуллоҳнинг суннатларини ҳимоя қилиш, деганда уларни ёдлаш ҳамда бузғунчи ва жоҳилларнинг нотўғри талқин қилишларига қарши курашиш тушунилади. 8. У зотнинг суннатларини ёйиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини инсонларга таълим бериб, уларнинг ёйилишига хизмат қилиш, у зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади. У зотнинг ўзлари суннатларини аниқлик билан етказганларнинг ҳақларига дуо қилганлар: عَن ابْنِ مَسْعُودٍ قَالَ : سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَى اللهُ عَلَيهِ وَ سَلَّمَ يَقُولُ: « نَضَّرَ اللهُ امْرَأً سَمِعَ مِنَّا شَيْئاً، فَبَلَّغَهُ كَمَا سَمِعَهُ ، فَرُبَّ مُبَلَّغٍ أوْعَى مِنْ سَامِعٍ ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Биздан бир нарсани эшитиб, эшитганидек етказган кишини Аллоҳ неъматлантирсин. Эҳтимол хабар етказилган киши эшитувчидан кўра фаҳмловчироқдир”, деяётганларини эшитганман”. Термизий ривоят қилган. Хулоса қилиб айтганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари ва суннатларини муҳаббат билан ўрганиш асосий мақсадга элтувчи восита ҳисобланади. Асосий мақсад эса ўрганган суннатларни ҳаётга татбиқ этиш ва одатга айлантириб олишдир. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 824
1 1 069 1 070 1 071 1 072 1 073 1 555