islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Ойлар султони – моҳи Рамазон юртимизга қут-барака ва офият олиб келсин!

Бутун мусулмон олами, хусусан юртимиз аҳли муборак Рамазон ойини катта ҳозирлик ила қарши олмоқда. Эзгулик, меҳр-шафқат ва сабр-қаноат ойи бўлган фазилатли Рамазон ойи бу йил дунёда коронавирус касаллиги кенг тарқалган оғир даврга тўғри келмоқда. Ана шундай қийин шароитда ҳам динимиз буюрган амалларни оила даврасида адо этиб келаётган мўмин-мусулмонларимиз ушбу фазилатли ойни Аллоҳ таолонинг чексиз раҳмати ва мағфиратининг белгиси сифатида, эртанги кунга катта ишонч ва хурсандчилик ила кутиб олмоқда. Юртимизда ҳам ушбу хасталикка чалинганлар мавжудлиги барчамиздан ҳушёрликни янада кучайтириб, карантин тартиб-қоидаларига қатъий амал қилишни талаб этади. Ўз навбатида бу йўлда чинакам қаҳрамонлик қилиб, жасорат кўрсатаётганларнинг ҳаққига мудом дуои хайрлар қиламиз. Юртларни қут-баракага буркайдиган, офату балоларни узоқ қиладиган, гуноҳлар мағфират этилиб, илтижоларимиз мустажоб бўладиган Раҳмат ойи ўлкамизда бир ойгина меҳмон бўлади. Маълумки, муборак Рамазон ойи рўзаси Исломнинг беш шартидан бири бўлиб, Қуръони карим оятлари ила рўза ибодати фарз қилинган. Ҳадиси қудсийлардан бирида Аллоҳ таоло томонидан: «Рўза мен учундир ва унинг мукофотини мен бераман», – дейилади ва рўзанинг хос ибодат ҳамда улуғ савобга эга эканига ишора қилинади. Ҳар бир илоҳий амрда ўзига хос ҳикмат бор. Рўзанинг барча хусусияти ва ҳикмати ёлғиз Аллоҳга аён. Бир нарса аниқки, Рамазон – раҳмат ва мағфират ойи, ойларнинг султони ва энг улуғидир. Рўза танага ҳам, руҳга ҳам файз бағишлайди. Моддий ва маънавий зарарлардан муҳофаза этади. Бошқа ойларга нисбатан бу ойда Аллоҳга яқинлашиш, улуғ ажру мукофотларга сазовор бўлиш имкониятлари кўпроқ. Бу ойда қилинган бир савобли ишнинг ажри 70 маротаба кўпайтириб берилиши, Қадр кечасиниг минг ойдан афзаллиги, бу кечада қилинган ибодатнинг ажри минг ойлик қилинган ибодатнинг савобидан ортиқлиги ҳар бир кишига руҳ бағишлайди. Бу ойда ер юзининг турли тарафидаги мусулмонлар муштарак туйғу ва муштарак қарашлар билан бирлашадилар. Бир хил вақтда очиқадилар, чанқайдилар, эътиқодли ҳолатда Аллоҳга таслим бўладилар, муҳаббат намунасини кўрсатадилар. Яхшилик, хайру ҳасанот барчага баробар очилади. Аллоҳнинг афв ва мағфират хазинасидан ҳар бир мўмин ўз улуш ва насибасини олишга ҳаракат қилади. Кишилар рўза давомида ўзларини сабр-қаноат, машаққат ва қийинчиликларда тоблайдилар, Аллоҳ берган неъматларнинг қадрига етиш ҳақида ўйлайдилар. Шубҳасиз, рўза исломнинг бошқа аҳкомлари ва ибодатлари каби жамият ҳаёти ва тараққиётига ижобий таъсир кўрсатади. Хайру саховат ишлари мусулмонларни янада жипслаштиради, уларда меҳр-оқибат, дину диёнат туйғуларини жунбушга келтиради. Ҳазрати Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай хушхабар қилганлар: «Агар бир киши рамазон ойида Аллоҳга яқинлигини мустаҳкамламоқчи бўлиб, бирор ибодат ёки хайрли амални бажарса, гўё рамазондан бошқа ойда бир фарзни бажаргандек бўлади. Ва кимки, рамазонда бир фарзни адо қилса, гўё рамазондан бошқа ойда етмишта фарзни адо қилгандек савобга эга бўлади» – дея марҳамат қиладилар. Ривоятларда Рамазон ойида Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг хайру саховатлари янада зиёда бўлиши ҳақида кўп бор баён этилган. Шунинг учун ҳам бу ойда ёрдамга муҳтож кишиларга моддий жиҳатдан ёрдамлашишнинг айни мавсумидир. 20 апрель куни муҳтарам Президентимиз “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида” қарорларини эълон қилдилар. Унда Рамазон ойининг ҳозирги синовли даврни енгиб ўтишдаги аҳамиятини инобатга олиб, бир қатор муҳим вазифалар белгиланди. Ушбу қарорда белгиланган вазифалар бугунги синовли дамларда мўмин-мусулмонларнинг қалбларига мамнунлик бахш этди, келажакка бўлган ишончларини янада мустаҳкамлади. Айниқса, эҳтиёжманд кишиларни қўллаб-қувватлаш, меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлашга алоҳида урғу қаратганлари барчани бирдек мамнун этди. Чунончи, 20 апрель кунги видеоселектор йиғилишда ҳам муҳтарам Президентимиз “Саховат ва кўмак”...

Ғишт

Ўтган замонларда Ҳожимурод исмли бечораҳол киши яшаган бўлиб у тақводор ва тартибли инсон экан. Бир куни Ҳожимурод уйининг деворини таъмирлаётган вақтда ғиштлар орасида тўртбурчак шаклдаги олтин қуймасини кўриб қолибди. Ана шу пайтда у чексиз қувонибди. “Ва ниҳоят мен камбағалликдан қутуламан. Ўзимга ҳашаматли уй қураман. Ерга оқ мармар тердираман. Хоналарни қимматбаҳо уй жиҳозлари билан тўлдираман. Боғда гуллар экиб, гулзор қиламан. Турли хил мевали дарахтлар экаман, уларнинг шоҳларида дунёдаги энг нодир ва чиройли қушлар сайраб туради,” – деб ўйлабди у. Шунақа ўй-фикрлар билан ухлаб қолибди. Кейинги куни тушида ишчиларни, ошпазларни, уй хизматчиларини ишга ёллаётганини кўрибди. Учинчи куни ҳам оламшумул режалар тузишда давом этибди. Орзу қилавериб, овқатланишни ҳам, намоз ўқишни ҳам ва ҳатто унга бу неъматни берган Аллоҳ таолога ҳамд айтишни ҳам унутиб қўйибди. Ана шундай кунларнинг бирида, орзулар денгизига шўнғиган Ҳожимурод шаҳар атрофида юрар экан қабристон бўйида ғишт қуяётган бир устага кўзи тушиб қолибди. Уста тупроқ кавлаб олиб, уни сув ва сомон билан аралаштириб лой қилар, сўнг эса ғишт қолипларини лой билан тўлдириб чиқаётган экан. Ўша киши қабристон тупроғидан ясалган ғиштлар мустаҳкамроқ чиқишини айтганида, Ҳожимурод юзига таркаси тушгандек сесканиб кетибди ва ўзини урушиб ҳақоратлаган кези ортига қараб кетибди. “Эҳ, сен аҳмоқ! – дебди у ўзига. – Кун келиб сенинг қабр тупроғингдан ҳам кимдир ғишт ясайди. Сен эса, қўлингга олтин қуймаси тушиши билан эс-ҳушингни йўқотиб қўйдинг. Кундан-кунга умринг ниҳояланиб бораётган бўлишига қарамай, намоз ва дуоларни ҳам ташлаб қўйдинг. Ҳар бир ташлаган қадаминг билан ўлимга яқинлашиб бораяпсан-ку. Орзуларингни қўй! Аллоҳ таоло томонидан берилган бу қулай имкониятдан муносиб тарзда фойдалан. Пулларни керакли ўринларга ишлат. Ўйламасдан сарфлаб ташлама!” Шу пайти Аср намозининг азони эшитилибди. Ҳожимурод яхши амаллар қилишга шайланган инсонга хос қатъият билан масжид томон юзланибди. Агар Ҳожимурод Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларини билганида эди, юқоридаги ақл-ҳушини йўқотиш ҳолатига тушмаган бўлар эди: “Агар Уҳуд тоғидек олтиним бўлса, қарзимни тўлашга етадиганидан ортиғи менда уч кундан ошиқ туришини хоҳламайман”. (Имом Бухорий ривояти). “لَوْ كانَ لي مِثْلُ أُحُدٍ ذَهَبًا ما يَسُرُّنِي أنْ لا يَمُرَّ عَلَيَّ ثَلاثٌ، وعِندِي منه شيءٌ إلَّا شيءٌ أُرْصِدُهُ لِدَيْنٍ” Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 1 013

⏺️LIVE.Онлайн хатми Қуръоннинг 3-куни: АБДУЛБОСИТ ҚОРИ ҚОБИЛОВ

Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси, “Ҳасанбой” жоме масжиди имом ноиби Абдулбосит қори Қобилов 921

МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ШАФОАТЛАРИ (биринчи мақола)

“Шафоат” сўзига луғавий жиҳатдан икки хил маъно берилган. Баъзилар шафоатни “жуфт қилмоқ” маъносида дейишса, баъзилар “ҳимоя қилмоқ”, “тарафини олмоқ” каби маъноларни билдиради, дейишган. Шунга кўра шафоатга икки хил таъриф берилган: 1. “Шафоат” луғавий жиҳатдан “жуфтламоқ”, яъни “тоқни жуфт қилмоқ” маъносини англатади. Икки ракат намоз ҳам шу маънода “ шаф” дейилади. Истилоҳда яхшиликни жалб қилиш ёки зарарни даф этишда ўртада туришни шафоат дейилади. 2. “Шафоат” луғатда “васийла”, “сўров” каби маъноларни англатади. Урфда эса бошқадан бошқа биров учун яхшилик қилишни сўраш шафоат дейилади. Яна шафоатда “жуфт қилмоқ” маъноси ҳам бўлиб, гўё шафоат қилувчи ўзининг сўровини шафоат қилинганнинг сўровига қўшган, яъни икки сўровни жуфтлаштирган бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоат қилишлари ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар келган: عَنْ عَوْفِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ قَالْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَى اللهُ عَلَيهِ وَ سَلَّمَ: «أَتَانِي آتٍ مِنْ عِنْدِ رَبِّي فَخَيَّرَنِى بَيْنَ أَنْ يَدْخُلَ نِصْفُ أُمَّتِي الْجَنَّةَ وَ بَيْنَ الشَّفَاعَةِ فَاخْتَرْتُ الشَّفَاعَةَ وَ هِىَ لِمَنْ مَاتَ لاَ يُشْرِكُ بِاللهِ شَيْئًا». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ. Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга Аллоҳнинг ҳузуридан бир келгувчи келди ва умматимнинг ярми жаннатга киришини ёки шафоатни танлашимни сўради. Бас, мен шафоатни танладим. У Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмай вафот этган киши учундир”, дедилар”. Термизий ривоят қилган. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 976

Таровиҳ намозлари масжидларда ўқилмоқда-Фотолавҳа

Дунё бўйлаб пандемия тарқалган бўлса-да, шукрки, дунёнинг баъзи минтақаларида таровиҳ намозлари ўқилмоқда. Масжидларда карантин ва ўзаро масофа сақлаш қоидаларига амал қилинган ҳолда жамоат намозлари сафлари олинган. Иншааллоҳ, ишонамизки, тез фурсатда юртимизда ва бутун дунёдаги мусулмонлар жамоат ва таровиҳ намозларини масжидларда адо қиладилар. Масжидул Ҳаром, Макка: Масжидун Набавий, Мадина: Жаркарта, Индонезия: Фаластин: Ҳирот, Афғонистон:   982
1 1 068 1 069 1 070 1 071 1 072 1 555