Рамазон рўзасини тутиш одамнинг иммун тизимига таъсир қилади ва шу сабабдан коронавирус юқтириш эҳтимоллиги ортадими? Кун давомида рўза тутиш оқибатида одамнинг иммунитети заифлашади, бу эса вирус юққанда салбий ҳолатларга олиб келадими?.. Худди шу каби саволларни менга жуда кўп маротаба беришяпти. Мен биолог сифатида рўза тутиш ва иммун тизимининг пасайиши орасидаги муносабатларга оид ўндан ортиқ илмий ишларни кўриб чиқдим. Шулар асосида Сизга қуйидагиларни айтишим мумкин. Хулоса қилиш ўзингиздан. Одамнинг иммун тизими асосан қон плазмасидаги иммуноглобулинлар ва қоннинг шаклли элементларидан бўлган оқ қон таначалари (лейкоцитлар)га боғлиқ. Мана шуларга Рамазон рўзасининг таъсири қандай бўлиши тўғрисида жуда кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилган. Жумладан, ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда рўза тутиш пайтида иммуноглобулин А (IgА)нинг ичак шиллиқ қаватидаги экспрессияси (фаолияти), моноцитларнинг микробларни ўлдириш хусусияти, табиий қотил-ҳужайра (лимфоцитлар) ва макрофагларнинг фаоллиги ошганлиги аниқланган. Одамларда ўтказилган тажрибаларда 35 нафар соғлом эркакда Рамазон рўзасининг иммун тизимига таъсири кузатилган. Бунда рўзадан аввалги ва рўзадан кейинги иммун тизим кўрсаткичлари солиштириб текширилган. Аниқланишича қон плазмаси таркибидаги IgG миқдори камайган, лекин нормадан тушиб кетмаган. Сўлак таркибидаги IgА нинг ҳам миқдори камайган, плазмадаги IgМнинг миқдори эса умуман ўзгармаган. Лимфоцитлар сони эса аксинча кўпайган. Макрофагларнинг фаоллиги ошган. Нейтрофилларнинг сонида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаган. Умумий ҳолдаги тана бўйлаб айланиб юрувчи иммун тизим комплексида ҳам ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаган. Мутахассислар тажрибалар натижасида рамазон рўзаси одам иммун тизимига ҳеч қандай жиддий салбий таъсир кўрсатмайди деб хулоса қилишган. Иммун тизимидан ташқари организмнинг бошқа хусусиятларига рўзанинг таъсири ҳақида ҳам ўнлаб тадқиқотлар қилинган. Булар ҳақида ҳам батафсил ёзгим келмоқда, лекин сизларнинг вақтингизни олиб постни чўзмайман. Хулоса сифатида тиббиёт йўналишидаги машҳур илмий журналлардан бири бўлган «Frontiers in Neuroscience»да 2019 йилда австриялик олимлар рўза тутишнинг саломатликка таъсири ҳақида ёзган мақолаларидаги ушбу гап билан якунлайман: «Бизнинг натижаларимиз узлуксиз рўза тутиш организмда вирусли касаллик юзага келган вақтда иммун тизими ва касалликка реакция бериш хусусиятини сусайтирмаслигини, аксинча оширишини кўрсатиб берди». 919
Боғда ўйнаётган Ҳамид кўчада кетиб бораётган оппоқ соқолли кекса кишини кўриб қолди. Отахон Ҳамидларнинг чиройли данғиллама дарвозасига етиб боргач дам олиш учун тўхтади. – Болажоним! – деди у Ҳамидни чақириб. – Мен бу меҳмонхонада бир кун тунашим мумкинми? – Амаки, бу меҳмонхона эмас, – деб Ҳамид кулиб юборди. – Бу меҳмонхона бўлмаса, унда нима? – Бу бизнинг уйимиз. – Ҳаа! Яхши, ким қурган бу ҳашаматли уйни? – Менинг бобом. – Бобонг кимга қолдирган уни? – Менинг отамга. – Отангдан кейин кимга қолади? – Менга қолса керак. Отахон Ҳамидга табассум қилиб: – Бу ҳашаматли уйнинг барча олдинги эгалари кимгадир қолдиришган экан, демак, сизлар барчангиз унда меҳмон экансизлар-да, ўғлим, – деди ва қарияларга хос юришда секин одимлаб кетди. Янги ўқув йили бошланди. Одобнома дарсида муаллим барча болаларга ёзги таътил кунларида содир бўлган энг эсда қоларли воқеани айтиб беришни вазифа қилиб берди. Ҳамид оппоқ соқолли кекса отахон билан бўлган воқеани сўзлаб берди. Айрим ўқувчилар отахон айтган сўзларнинг маъносини англай олишмади. Шунда муаллим Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларини айтиб, отахоннинг сўзларини тушунтириб берди. “Мен бу дунёда худди дарахтнинг соясида бироз дам олиб, сўнг яна йўлида давом этадиган мусофир сингариман”. (Имом Термизий ривояти). “مَا أَنَا في الدُّنْيَا إِلاَّ كَرَاكِبٍ اسْتَظَلَّ تَحْتَ شَجَرَةٍ ثُمَّ رَاحَ وَتَرَكَهَا” Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 882
Ёзилганидан бери қўлма-қўл бўлиб келадиган, кўплаб илм даргоҳларида таълим бериладиган мўътабар тафсир китобларидан бири шубҳасиз Имом Байзовийнинг тафсир китобларидир. Имом Байзовий ўз тафсирларини “Анворут-танзил ва асрорут-таъвил” деб номлаган бўлиб, бу тафсир ўрта ҳажмдаги китобдир. Муфассир ушбу китобда тафсир билан таъвилнинг ўртасини араб тили қоидаларига мувофиқ жамлаган, далилларни эса имкони борича аҳли сунна вал жамоа эътиқодига мувофиқ келтирган. Имом Байзовий мазкур тафсирни ёзиш сабаблари борасида китоб муқаддимасида қуйидагиларни ёзади: “Мен кўпдан саҳобаларнинг улуғларидан ва тобеъийнларнинг уламоларидан менга етиб келган тафсир ва ўзим ҳамда мендан аввал яшаб ўтган уламолар истинбот қилган фикрлар, нукталарни ўзида мужассам этган, саккиз қурродан эшитилган қироат йўлларини ҳам ўз ичига олган бир китоб ёзишни орзу қилиб юрардим. Аммо тайёргарлигим ва тўплаган манбаларим етарли бўлмаганидан, мен бу улуғ ишни бошлашдан андиша қилар эдим. Аллоҳ таоло менга бу ишга киришишим башоратини берди. Мен ният қилган китобимни “Анворут-танзил на асрорут-таъвил” деб номладим”. Имом Байзовий ўз тафсирини мукаммал ниҳоясига етказгани ҳақида китобнинг 5-жилд 204-бетида маълумот берган. Тафсирул-Байзовий борасидаги уламолар фикрлари. Барча китобларда бўлгани ушбу тафсир борасида ҳам уламолар томонидан турли фикрлар билдириб ўтилган. Беайб Парвардигор, деб бежизга айтилмаганидек ушбу китобда ҳам баъзи хато ва камчиликлар топилган. Китоб борасида фикр билдирган уламолар орасида китобнинг кенг маънолиги, ёзилишининг осонлиги, ўқувчиларга тарғиб ва тарҳиб учун яхши хизмат қилишини эътиборидан ундаги хатоларга кўз юмиб, уни мақтаб, кўкка кўтарган уламолар ҳам бор. Ҳақни ҳақ деб, мақталадиган ўринларида мақтаб, камчиликларини билдириб, эътиқодга зарарли нуқсонлар етадиган ўринларда қаттиқ танқид қилган уламолар ҳам йўқ эмас. Биз эса ушбу ўринда мазкур асар борасида фикр билдирган бир неча уламоларни ҳамда уларнинг фикрларини баён қилишга киришамиз. Ушбу тафсир борасида “Кашфуз-зунун” китоби муаллифи Ҳожи Халифа роҳимаҳуллоҳ китобнинг балоғатли эканига ва манбаларига ишора қилиб қуйидаги фикрларни айтиб ўтганлар: “Байзовийнинг ушбу тафсири қадри улуғ, кўп маъноли китобдир. Муаллиф унда “Кашшоф”дан араб тили грамматикаси, балоғатнинг маъоний ва баён каби санъатларига боғлиқ жиҳатларни, “Ат-тафсирул-кабир” китобидан эса калом ва фалсафий илмларни, “Тафсирур-Роғиб”дан эса оятлардаги нозик ишоралар, кўз илғамас ҳақиқатлар ва сўзларнинг келиб чиқиши борасидаги маълумотларни қисқача келтириб ўтган. Сўнгра ундаги бўшлиқларни ақлий далиллар билан қувватланган фикрларни қўшиб тўлдирди. натижада кўнгилдаги шакларни кетказди ва илмийлигини янада оширди… Имом ўзининг чуқур тафаккури билан калом илми чавандозлари майдонида жавлон уриб, илмлар борасидаги маҳоратини кўрсатиб қўйди ва юксак мақомга лойиқ эканлигини иисботлаб қўйди. Гоҳида эса оятларнинг нозик ишораларини тўсувчи пардаларни олиб, ўзига тортувчи истиъораларни келтиради. Мантиқ таржимонларию уларнинг мезонларидан ҳамда ақлга тўғри келадиган сирлардан ҳам ҳикмат ва унинг тили ёрдамида ўзгача пардаларни олиб ташлайди. Натижада эса одамлар учун ечими қийин бўлган муаммоларни ҳам ечиб беради”. Ундан сўнг Ҳожи Халифа Имом Байзовийнинг илмий баҳслар ва уларни устун ва заифларини аниқлаш борасидаги услублари ҳақида қуйидагича сўз юритадилар: “Нозик баҳслар борасида адаштирувчи шубҳалардан омонда бўлган далилларни келтириб, уларга далилларнинг услубларини баён қилади. У зотнинг “қийла” (айтилади, айтилишича) лафзи билан (бир оятга) берган иккинчи, учинчи ва тўртинчи маъноли тафсирлари худди мардуд ва маржуҳнинг заифлигидек заиф хабарлардир”. Сўнгра Ҳожи Халифа Имом Байзовийнинг сифатлар ва эшитиб билинадиган нарсаларни баён қилувчи оятлар борасидаги фикрларини, ундан кейин Имомнинг суралар охирида келтирган мавзу ва заиф ҳадислари тўғрисида баён қилади. Ҳожи Халифа шу ўринда ҳеч қандай ҳужжат бўла олмайдиган ва мақсадни ифодалай ҳам...