Ўзбекистон мусулмонлари идораси бутун дунёга катта ташвиш бўлиб турган коронавирус касаллиги пандемияси даврида қатор хорижий мамлакатларда Рамазон ойи ибодатларини қандай ўтказилиши билан боғлиқ масалаларни ўрганиб чиқди. Натижада барча давлатларда карантин талабларига хос жиддий ва қатъий чора-тадбирлар жорий этилганига гувоҳ бўлинди. Қозоғистон Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай қози Тағанули Президент ҳузуридаги Марказий коммуникациялар хизматида 14 апрелда бўлиб ўтган интернет матбуот анжуманида мамлакатда фавқулодда ҳолат даврида диний маросимларни ўтказиш тартибини эълон қилди. Бош муфтийнинг таъкидлашича, фавқулодда ҳолат туфайли мамлакатда карантин даврида Рамазон ойида эпидемия тарқалишининг олдини олиш мақсадида, таровиҳ намозлари масжидларда ўтказилмайди. Ҳамма ўз уйида оила аъзолари билан бирга ибодат қилишни талаб қиланади. Диний идора эпидемия тарқалишининг олдини олиш учун масжидлар, кафелар, жамоат жойлари ва бошқаларда ифторлик фаолиятини вақтинча тўхтатишга чақирди. Қирғизистон Қирғизистонда фавқулодда ҳолат жорий йилнинг 30 апрелига қадар узайтирилгани муносабати билан Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси муфтийси Мақсатбек ҳожи Токтомушев халққа мурожаат қилди. У мусулмонлар учун муқаддас бўлган Рамазон ойининг бошланиши карантинга тўғри келишини таъкидлаб, фуқароларни фавқулодда ҳолат тартибини бузмасликка чақирди. “Рўза бир неча кундан кейин бошланади ва бу йил фавқулодда ҳолат муносабати билан ифтор ва таровеҳ ибодатлари уйда, оилада ўтказилади”, деб таъкидлади муфтий ҳазратлари. Иордания Иордания “Вақф” ишлари вазири Муҳаммад ал-Халилий ўз мамлакати янги коронавирус касаллигининг кенг тарқалишига қарши кураш чоралари доирасида Рамазон ойида масжидларда жамоат бўлиб, намоз ўқишни тақиқланишини эълон қилди. Таровиҳ намозлари уйларда ўқилади, масжидларда эмас, бу тадбирлар Ислом шариатига мувофиқ бўлганини тушунтирди. Россия Россия Федерацияси мусулмонлари диний идорасининг марказлашган диний ташкилоти Уламолар Кенгаши 2020 йил 16 апрелда 3/20-сонли фатвосини эълон қилди. Унга кўра, 2020 йил Рамазон ойининг биринчи куни 24 апрель, охирги куни – 23 май деб белгиланди. Ушбу фатвонинг 5-бандида коронавирус касаллигининг кенг тарқалиши билан боғлиқ ҳозирги вазият, шунингдек Москва ва Россиянинг бошқа минтақаларида оммавий йиғинларнинг тақиқланиши муносабати билан Кенгаш таровеҳ намозини уйда ўқишни мақсадга мувофиқ ва зарур деб ҳисоблаган. Покистон CNN телеканали хабар беришича, Покистон президенти Aриф Aлавий Покистоннинг етакчи руҳонийлари билан маслаҳатлашгандан сўнг, Aлави масжидларда ниқоб кийишни мажбурий қилиш ва ижтимоий масофани таъминлаш учун масжидларга полиция ходимларини жалб этиш каби тадбирларни ўз ичига олган 20 банддан иборат режасини ишлаб чиқди. Покистон президенти, агар ушбу тартибларга риоя қилинмаса ёки ҳолатлар кескин кўпайиб кетса, ҳукумат Рамазон ойида масжидларга нисбатан сиёсатининг ҳар қандай қисмини кўриб чиқади ва ўзгартиришини маълум қилди. Демакки, барча мамлакатларда бутун дунёга катта ташвиш бўлиб турган коронавирус касаллиги туфайли Рамазон ойи давомида жиддий ва қатъий эҳтиёт чоралари қўлланган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Манба: muslim.uz 815
Неъмат қўзичоқларни жуда яхши кўрар эди. У отаси совға қилган қўзичоққа ёз бўйи ғамхўрлик қилиб қаради. Чиндан ҳам бу жуда ёқимли эди. Бу ажойиб қўзичоқ кун давомида унинг ортидан югуриб, шохчалари билан қўлларига суйкалиб ўйнаганида иккиси ҳам чексиз завқланар эди. Отаси бир неча бор Неъматни огоҳлантириб: “Қара ўғлим, эшикни очиқ қолдирма, қўзичоқ уй ичига кириб ҳамма нарсани остин-устун қилиши мумкин” – дер эди. Бир куни Неъмат уйга тўпини олиш учун кирди. Гарчи отасининг гаплари ёдида бўлса ҳам эшикни ёпмади, чунки тезда қайтиб чиқиш нияти бор эди. У шошиб уйга кирар экан ортидан қўзичоқ ҳам кирганини сезмай қолди. Қўзичоқ туёқчаларини тақиллатиб, мовий кўзлари билан Неъматни қидирар экан, хона тўридаги катта кўзгу олдига яқинлашди. Кўзгудаги ўзининг аксини яна бир қўзичоқ деб ўйлаб уни сузиш учун ҳаракатланди. Бу нотаниш қўзи ҳам шохларини тўғирлаб қўрқмасдан ўзи томон келаётгани унинг аччиғини келтирди. Рақибидан олдинроқ ҳаракат қилиш учун бор кучи билан кўзгудаги аксига ташланиб қолди. Шу пайт парчаланган кўзгунинг овози жаранглаб кетди. Қани эди, Неъмат Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг турли вақтларда ёш саҳобалар Абдуллоҳ ибни Умар ва Абдуллоҳ ибн Амрга айтган сўзларини билганида, эҳтимол отасининг гапларига эътибор билан ёндашган бўлар эди! Зеро, У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деган эдилар: أطع أباك! Отангга итоат қилгин! (Аҳмад ибн Ҳанбал, “Муснад”) Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 985
Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси 2020 йил 23 апрел, пайшанба куни асрдан кейин Рамазон ҳилолини кузатиш ва кўз билан, ёки бирон жиҳоз воситасида ойни кўрган киши бу ҳақда маҳкаманинг энг яқин идорасига хабар қилишини сўради: Бунинг сабаби, ҳижрий йил ҳисоби бўйича 7-ой бўлган Ражабнинг 29-кунида гарчи янги ҳилол кўринмаган бўлса ҳам расмий тақвим бўйича ундан кейинги Шаъбон ойи кирган, деб ҳисобланган. Шунга кўра, бугун, 2020 йил 22 апрел, чоршанба куни расмий ҳисобда Шаъбоннинг 29-куни, Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси ҳисобига кўра эса Шаъбоннинг 28-куни саналади. Демак, Рамазон ойини кўриш учун бугун чиқилади. Натижада, пайшанба куни Рамазон ойи бошланмаслиги аниқ бўлди. Эртага, 2020 йил 24 апрел, жума куни Рамазоннинг 1-куни бўлиши ва рўза тутиш бошланиши эса ҳисоб-китобларга кўра аниқроқ бўляпти. Манба: azon.uz 871
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 22 апрель куни глобал инқироз ва пандемия шароитида мамлакат аҳолиси бандлиги масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида юртимизда амалга оширилаётган ишларга яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтди. “Бугунги кунга қадар 424 нафар юртдошимиз бу касалликдан халос бўлиб, реабилитация режимига ўтказилгани барчамизга, бутун эл-юртимизга катта куч беради. Юзага келган вазиятни тўғри тушуниб, карантин қоидаларига оғишмай амал қилаётган, кўрилаётган чора-тадбирларни кенг қўллаб-қувватлаётган барча юртдошларимизга яна бир марта раҳмат айтаман. Фурсатдан фойдаланиб, кечани кеча, кундузни кундуз демасдан, ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатиб, ушбу касалликка қарши курашаётган жонкуяр шифокорларимизга, улар билан бир сафда туриб хизмат қилаётган хорижий врачларга, шунингдек, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар ва Мудофаа вазирликлари ҳамда Миллий гвардия ходимларига ўз номимдан, халқимиз номидан яна бир бор миннатдорчилик билдираман”, деган давлат раҳбари. Шавкат Мирзиёев сўзида давом этаркан, жорий йилнинг 20 апрель куни ўтказилган йиғилишга эътибор қаратиб, шундай деган: “20 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида биз халқаро ва миллий талабларга тўлиқ амал қилган ҳолда, мамлакатимизда карантин режимини босқичма-босқич юмшатиш, шу асосда тезроқ нормал ҳаётга қайтиш бўйича дастлабки чора-тадбирларни белгилаб олган эдик. Бугунги кунда вирусдан холи ҳудудлардаги бир қатор саноат корхоналарида, қурилиш майдонларида, фермер ва кластер хўжаликларида, санитар-эпидемиологик нормаларга қатъий амал қилган ҳолда, ишлар аста-секин бошланди. Айниқса, “Кўкламнинг ҳар бир дами – ғанимат!” деган даъватни ўзлари учун ҳаётий шиорга айлантириб, далаларимизда, томорқаларда тер тўкиб, ҳалол меҳнат қилаётган фидойи деҳқон ва фермерларимизга, кластер хўжаликлари раҳбарлари ва ишчи-хизматчиларига ўз раҳматимни айтаман”. Бугунгача Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев йиғилиш ва давлат аҳамиятига молий тадбирларда видеоконференц алоқа орқали иштирок этаётган эди. Ушбу йиғилишларда иштирок этган вазирлар ва давлат ташкилотлари раҳбарлари ҳам ниқобларда намоён бўлганди. Президенти Шавкат Мирзиёев бу галги йиғилишни бевосита ўтказди ва унда иштирок этган давлат идоралари раҳбарларини ҳам ниқобсиз ҳолатда кўриш мумкин. Президентнинг таъқидлашича, мамлакатда коронавирусга қарши кураш давом эттирилади. “Албатта, биз коронавирус пандемиясига қарши курашни бир лаҳза ҳам тўхтатмаймиз. Бу одамларимиз, аҳолимизнинг соғлиғи, ҳаёти билан боғлиқ ўта муҳим масала. Айни пайтда, биз 34 миллионли халқимизни озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар билан кафолатланган ҳолда таъминлаш, фуқаролар даромадларининг пасайиб кетишига йўл қўймаслик, ёрдам ва кўмакка муҳтож юртдошларимизни қўллаб-қувватлашдек ғоят долзарб вазифани ҳам кечиктирмасдан ҳал қилишимиз керак. Бунинг учун иқтисодиётимизнинг етакчи тармоқлари барқарор ишлаши шарт. Кўриниб турганидек, биз бир вақтнинг ўзида қатор мураккаб вазифаларни ечишимиз зарур. Ҳозирги оғир пайтда аҳолимизнинг ёрдам ва кўмакка муҳтож қатламларини аниқ, манзилли асосда қўллаб-қувватлаш мақсадида “САХОВАТ ВА КЎМАК” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ҳақидаги ташаббусни халқимиз, жамоатчилигимиз кўтаринки руҳда, қизғин кутиб олгани барчамизни, албатта, хурсанд қилади. Бу масала бўйича муҳтарам фахрийларимиз, олимлар, маданият ва санъат арбоблари, ҳурматли уламоларимиз, бизнес ҳамжамият вакиллари, ёшларимиз томонидан телевидение ва рўзномаларда, ижтимоий тармоқларда билдирилаётган фикрлар, самимий муносабат бундай эзгу интилиш халқимизнинг юрагида, қалбида мужассам эканини яққол тасдиқлайди. Бу самимий фикр-мулоҳазалар эл бошига иш тушган қийин дамларда бир-бирига елкадош бўлиш, бир-бирига эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш каби энг олижаноб фазилатлар халқимизнинг юрагида, қалбида азалдан мужассам бўлганини, бугун ушбу интилишлар янада кучлироқ жўш ураётганини намоён этади. Шу маънода, улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий бобомизнинг “Саховатли инсоннинг бошига жаннат дарахтлари соя солади” деган сўзларида чуқур ҳикмат бор, албатта. Мен, мана шу ташаббусни чин дилдан қўллаб-қувватлаб,...
Уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриш ва у зотни улуғлашнинг асосларини умумий саккиз қисмга ажратганлар: 1. Набий алайҳиссаломни барча инсонлардан афзал билиш. Яъни ҳар бир мусулмон киши Муҳаммад алайҳиссаломни инсониятнинг энг афзали, деб эътиқод қилиши лозим. 2. Набий алайҳиссалом ҳақларида доимо одобга риоя қилиш. Набий алайҳиссалом ҳақларида одобга риоя қилиш деганда асосан қуйидаги кўрсатмаларни яхши кўриб бажариш тушунилади: А) Набий алайҳиссалом ҳақларида одобга риоя қиладиган киши, Қуръонда буюрилганидек у зотга доимо салавот ва салом айтиб юриши керак. Қуръонда у зотга салавот ва салом айтишга буйруқ келган: “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга салавот айтурлар. Эй, иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг” (Аҳзоб сураси, 56-оят). Уламолар умр давомида бир марта салавот ва салом айтиш фарзлиги ушбу оят билан собит бўлганини, аммо у зотнинг номлари зикр қилинган пайтда, ё ҳар бир мажлисда, ё ададга чекламасдан доимий равишда салавот ва салом айтиб юриш вожиблиги ҳадислар билан собит бўлганини айтганлар. Салавот айтишнинг аҳамияти ҳақида у зотнинг ўзлари бундай деганлар: عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَى اللهُ عَلَيهِ وَ سَلَّمَ: « رَغِمَ أَنْفُ رَجُلٍ ذُكِرْتُ عِنْدَهُ فَلَمْ يُصَلِّ عَلَىَّ ». رَواه الترمذي. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Унинг олдида мен ёдга олинганимда менга салавот айтмаган кишининг бурни ерга ишқалсин”, дедилар”. Термизий ривоят қилган. Эътибор берадиган бўлсак, ташаҳҳудда, хутбада, жаноза намозида, азондан кейин, дуо қилаётган пайтда ва ҳоказо кўплаб ибодатларда у зотни улуғлаб салавот айтиш жорий қилинган. Б) Набий алайҳиссалом ҳақларида одобга риоя қиладиган киши, у зотни кўпроқ ёдга олишга ҳаракат қилиши керак. Муҳаммад алайҳиссаломни кўпроқ ёдга олиш, инсонларга у зотнинг суннатларини таълим бериш, мартабалари ва ҳақларини билдириш каби ишлар билан амалга оширилади. В) Набий алайҳиссалом ҳақларида одобга риоя қиладиган киши, у зотнинг номларини ҳамиша ҳурмат билан тилга олиши керак. Яъни у зотнинг исмларини айтишда, пайғамбарликларини ифодаловчи “набий” ё “расул” сифатлари билан бирга айтиш керак. Г) Набий алайҳиссалом ҳақларида одобга риоя қиладиган киши, у зотнинг масжидларига алоҳида ҳурмат кўрсатиши керак. Яъни у зотнинг масжидларида, қабрларининг ёнида шовқин-сурон қилмаслик ва баланд овозда гапирмаслик лозим бўлади. Д) Набий алайҳиссалом ҳақларида одобга риоя қиладиган киши, у зотнинг шаҳарлари Мадинаи Мунавварага алоҳида ҳурмат кўрсатиши керак. Яъни Мадинаи мунавварада яшовчиларга ва унга кирган барча мусофирларга Муҳаммад алайҳиссаломнинг шаҳарлари ҳурматини сақлаш вожиб бўлади. Е) Набий алайҳиссалом ҳақларида одобга риоя қиладиган киши, у зотнинг ҳадисларини улуғлаши керак. Ҳадиси шарифларни айтаётган вақтда ёки эшитиш пайтида Расулуллоҳнинг сўзларига ҳурмат кўрсатиш керак. Ҳурмат кўрсатиш деганда асосан қуйидаги ишларга риоя этиш тушунилади: – ҳадисларни ўрганишда холис Аллоҳ розилигини кўзлаш; – ҳадисларни ёйиб, савоб олишни умид қилиш; – эшитган ҳадисларига амал қилиш; – ҳадисларни ривоят қилишда виқор билан ўтириш; – ҳадис дарслари учун алоҳида хушбўйланиш. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 857