islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ БАРЧА БИРГА КУРАШАМИЗ!

«Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёлдан (Ҳавво) яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишувинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта, сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир. Албатта Аллоҳ билгувчи ва огоҳдир» Ҳужурот сураси, 13-оят Бу коинот Аллоҳники. Осмонлар-у Ерлар ва улар орасидаги жамики мавжудотларнинг барчаси, албатта, Уникидир. Зеро, Қуръони Каримда, “Осмонлардаги бор нарса ва Ердаги бор нарса Аллоҳникидир!” (Нисо сураси, 131-оят) деб марҳамат қилинган. Шу жумладан, инсон ҳам ўзининг Аллоҳга тегишли эканлигини билиши, шунга имон келтириши лозим. Ҳар бир ишнинг, ҳар бир ҳодисанинг юзага келтирувчиси, фоили Аллоҳ Таъолодир. Демак, ҳар бир нарсада Аллоҳни ҳис қилишимиз ҳақиқий мўминлик сифати экан. Бошимизга бирор иш тушса ёки кутилмаган фалокат келсагина “Аллоҳим мени қутқар, менга раҳм қил!” деб ёлворишни бошлаймиз. Нега? Аллоҳ фақат шу пайтда керак бўлиб қоладими? Унутмаслигимиз лозимки, Аллоҳ ҳар доим барча махлуқотни бошқариб, ҳодиса ва жараёнларга ҳоким бўлиб туради. Аллоҳ ҳеч қачон чарчамайди, ухламайди, унутмайди ва бирон нарсани ўтказиб юбормайди ҳам. Вақт ҳам, содир бўлган, содир бўлаётган ва келажакда содир бўлувчи барча жараёнлар ҳам Буюк Қудрат Соҳиби – Қодири Мутлақнинг мутлоқ иродаси ва изни остида воқе бўлмоқда. Аллоҳ доимо уйғоқ, Аллоҳ мудом фаол! Бошқа барча махлуқот эса васила ва восита, холос… Ҳар бир масалага шу нуқтаи назар остидан қараладиган бўлса, Аллоҳ бандаларга бир сафар зилзила билан, бошқа сафар кўзга кўринмас вируслар билан дарс беради, имтиҳон қилади. Ҳатто инсонни ичидаги ўз муаммолари, ўз дарди билан, касаллик, жудолик, хуллас бошидан кечираётган ҳамда яшаётган ҳар бир вазияти билан синайди. Бу дунёда содир бўладиган мусибатларда киши ё ютади ёки ютқазади. Кимки бу мусибатларнинг Аллоҳданлигини англаб етиб, шунга кўра ҳаракат қилса, ютади. Ва аксинча, мусибатлардан асабийлашиб, тегишли чораларни кўришга уринмаса, Аллоҳдан норози бўлишни бошласа, ютқазади. Мусибатни ўзи учун ҳақиқий балога айлантириб олади. Мусибатлар келишининг бир нечта сабаблари бўлиб, булар: • ғафлатдан уйғотиш, тўғри йўлга солиш; • дарс, сабоқ бериш; • синов, имтиҳон қилиш; • жазо, бало, фалокат ёғдириш; • гуноҳларга каффорат, жаннат калити ва ҳоказо… Дунёни ларзага солган Коронавирус пандемияси орқали (дунёни бунақа ларзага солиш, силкитиш фақатгина Яратган Зотнинг қудратига хосдир) Аллоҳ Таъоло худди қуйидаги танбеҳларни айтаётгандек гўё: “Эй бандаларим! Сиз бундай бўлмаслигингиз керак! Сиз кимлигингизни унутиб қўйдингиз. Фаришталаримга сажда қилишларини буюрган Одам Атонинг фарзандлари эканлигингизни эсдан чиқариб юбордингиз. Сиз икки олам Сарвари Ҳабибим соллаллоҳу алайҳи васалламга лойиқ уммат бўлмай қолдингиз! Аслида, сиз Мени, ўз Яратувчингизни умуман ҳаёлингиздан чиқариб ташладингиз! Мендан, ўзлигингиздан, инсонийлигингиздан юз ўгирдингиз! Дунёга келишингиздаги мақсадларни оёқости қилдингиз! Қадриятларингизни беқадр қилдингиз! Берилган неъматларимни суиистеъмол қилдингиз! Бас! Етар! Мана шу жойга келганда, ТЎХТАНГ! Тўхтанг ва бирров тин олинг! Энди Менга юзланинг! Ўзлигингизга қайтинг! Ер юзида фитна-фасодни тўхтатинг!” Аслида, бу хитоб бани башар учун Аллоҳнинг раҳмати, Роббимизнинг марҳаматидир. Яъни, Аллоҳ бандаларини ҳалокатга дучор бўлишдан асраб, тўғри йўлга тушиб олишлари учун берган имконият. Ҳаётимизни тўғирлаб олишимиз учун берилган фурсатдир. Бугун барча бирдек тўхтади… Фахш тўхтади, урушлар тўхтади, фасод тўхтади. Аҳли Замин битта ғоя остида бирлашди – КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ КУРАШ! Бу офат олдида ҳамма бирдек, ҳамма тенг. Аслида, Аллоҳ наздида ҳамма бирдек, ҳамма тенг! Фақат тақвогина Аллоҳга яқин қилади. Бунинг мисолини қайсидир маънода, табиб билан бемор ҳолатига қиёсласак ҳам...

Дунё мамлакатларида Рамазон ойи қандай ўтказилади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси бутун дунёга катта ташвиш бўлиб турган коронавирус касаллиги пандемияси даврида қатор хорижий мамлакатларда Рамазон ойи ибодатларини қандай ўтказилиши билан боғлиқ масалаларни ўрганиб чиқди. Натижада барча давлатларда карантин талабларига хос жиддий ва қатъий чора-тадбирлар жорий этилганига гувоҳ бўлинди. Қозоғистон Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай қози Тағанули Президент ҳузуридаги Марказий коммуникациялар хизматида 14 апрелда бўлиб ўтган интернет матбуот анжуманида мамлакатда фавқулодда ҳолат даврида диний маросимларни ўтказиш тартибини эълон қилди. Бош муфтийнинг таъкидлашича, фавқулодда ҳолат туфайли мамлакатда карантин даврида Рамазон ойида эпидемия тарқалишининг олдини олиш мақсадида, таровиҳ намозлари масжидларда ўтказилмайди. Ҳамма ўз уйида оила аъзолари билан бирга ибодат қилишни талаб қиланади. Диний идора эпидемия тарқалишининг олдини олиш учун масжидлар, кафелар, жамоат жойлари ва бошқаларда ифторлик фаолиятини вақтинча тўхтатишга чақирди. Қирғизистон Қирғизистонда фавқулодда ҳолат жорий йилнинг 30 апрелига қадар узайтирилгани муносабати билан Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси муфтийси Мақсатбек ҳожи Токтомушев халққа мурожаат қилди. У мусулмонлар учун муқаддас бўлган Рамазон ойининг бошланиши карантинга тўғри келишини таъкидлаб, фуқароларни фавқулодда ҳолат тартибини бузмасликка чақирди. “Рўза бир неча кундан кейин бошланади ва бу йил фавқулодда ҳолат муносабати билан ифтор ва таровеҳ ибодатлари уйда, оилада ўтказилади”, деб таъкидлади муфтий ҳазратлари. Иордания Иордания “Вақф” ишлари вазири Муҳаммад ал-Халилий ўз мамлакати янги коронавирус касаллигининг кенг тарқалишига қарши кураш чоралари доирасида Рамазон ойида масжидларда жамоат бўлиб, намоз ўқишни тақиқланишини эълон қилди. Таровиҳ намозлари уйларда ўқилади, масжидларда эмас, бу тадбирлар Ислом шариатига мувофиқ бўлганини тушунтирди. Россия Россия Федерацияси мусулмонлари диний идорасининг марказлашган диний ташкилоти Уламолар Кенгаши 2020 йил 16 апрелда 3/20-сонли фатвосини эълон қилди. Унга кўра, 2020 йил Рамазон ойининг биринчи куни 24 апрель, охирги куни – 23 май деб белгиланди. Ушбу фатвонинг 5-бандида коронавирус касаллигининг кенг тарқалиши билан боғлиқ ҳозирги вазият, шунингдек Москва ва Россиянинг бошқа минтақаларида оммавий йиғинларнинг тақиқланиши муносабати билан Кенгаш таровеҳ намозини уйда ўқишни мақсадга мувофиқ ва зарур деб ҳисоблаган. Покистон CNN телеканали хабар беришича, Покистон президенти Aриф Aлавий Покистоннинг етакчи руҳонийлари билан маслаҳатлашгандан сўнг, Aлави масжидларда ниқоб кийишни мажбурий қилиш ва ижтимоий масофани таъминлаш учун масжидларга полиция ходимларини жалб этиш каби тадбирларни ўз ичига олган 20 банддан иборат режасини ишлаб чиқди. Покистон президенти, агар ушбу тартибларга риоя қилинмаса ёки ҳолатлар кескин кўпайиб кетса, ҳукумат Рамазон ойида масжидларга нисбатан сиёсатининг ҳар қандай қисмини кўриб чиқади ва ўзгартиришини маълум қилди. Демакки, барча мамлакатларда бутун дунёга катта ташвиш бўлиб турган коронавирус касаллиги туфайли Рамазон ойи давомида жиддий ва қатъий эҳтиёт чоралари қўлланган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Манба: muslim.uz 881

Қўзичоқ

Неъмат қўзичоқларни жуда яхши кўрар эди. У отаси совға қилган қўзичоққа ёз бўйи ғамхўрлик қилиб қаради. Чиндан ҳам бу жуда ёқимли эди. Бу ажойиб қўзичоқ кун давомида унинг ортидан югуриб, шохчалари билан қўлларига суйкалиб ўйнаганида иккиси ҳам чексиз завқланар эди. Отаси бир неча бор Неъматни огоҳлантириб: “Қара ўғлим, эшикни очиқ қолдирма, қўзичоқ уй ичига кириб ҳамма нарсани остин-устун қилиши мумкин” – дер эди. Бир куни Неъмат уйга тўпини олиш учун кирди. Гарчи отасининг гаплари ёдида бўлса ҳам эшикни ёпмади, чунки тезда қайтиб чиқиш нияти бор эди. У шошиб уйга кирар экан ортидан қўзичоқ ҳам кирганини сезмай қолди. Қўзичоқ туёқчаларини тақиллатиб, мовий кўзлари билан Неъматни қидирар экан, хона тўридаги катта кўзгу олдига яқинлашди. Кўзгудаги ўзининг аксини яна бир қўзичоқ деб ўйлаб уни сузиш учун ҳаракатланди. Бу нотаниш қўзи ҳам шохларини тўғирлаб қўрқмасдан ўзи томон келаётгани унинг аччиғини келтирди. Рақибидан олдинроқ ҳаракат қилиш учун бор кучи билан кўзгудаги аксига ташланиб қолди. Шу пайт парчаланган кўзгунинг овози жаранглаб кетди. Қани эди, Неъмат Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг турли вақтларда ёш саҳобалар Абдуллоҳ ибни Умар ва Абдуллоҳ ибн Амрга айтган сўзларини билганида, эҳтимол отасининг гапларига эътибор билан ёндашган бўлар эди! Зеро, У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деган эдилар: أطع أباك! Отангга итоат қилгин! (Аҳмад ибн Ҳанбал, “Муснад”) Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 1 066

Саудияликлар ойни кузатишади

Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси 2020 йил 23 апрел, пайшанба куни асрдан кейин Рамазон ҳилолини кузатиш ва кўз билан, ёки бирон жиҳоз воситасида ойни кўрган киши бу ҳақда маҳкаманинг энг яқин идорасига хабар қилишини сўради: Бунинг сабаби, ҳижрий йил ҳисоби бўйича 7-ой бўлган Ражабнинг 29-кунида гарчи янги ҳилол кўринмаган бўлса ҳам расмий тақвим бўйича ундан кейинги Шаъбон ойи кирган, деб ҳисобланган. Шунга кўра, бугун, 2020 йил 22 апрел, чоршанба куни расмий ҳисобда Шаъбоннинг 29-куни, Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси ҳисобига кўра эса Шаъбоннинг 28-куни саналади. Демак, Рамазон ойини кўриш учун бугун чиқилади. Натижада, пайшанба куни Рамазон ойи бошланмаслиги аниқ бўлди. Эртага, 2020 йил 24 апрел, жума куни Рамазоннинг 1-куни бўлиши ва рўза тутиш бошланиши эса ҳисоб-китобларга кўра аниқроқ бўляпти. Манба: azon.uz 930

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазони шариф билан муборакбод этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 22 апрель куни глобал инқироз ва пандемия шароитида мамлакат аҳолиси бандлиги масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида юртимизда амалга оширилаётган ишларга яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтди. “Бугунги кунга қадар 424 нафар юртдошимиз бу касалликдан халос бўлиб, реабилитация режимига ўтказилгани барчамизга, бутун эл-юртимизга катта куч беради. Юзага келган вазиятни тўғри тушуниб, карантин қоидаларига оғишмай амал қилаётган, кўрилаётган чора-тадбирларни кенг қўллаб-қувватлаётган барча юртдошларимизга яна бир марта раҳмат айтаман. Фурсатдан фойдаланиб, кечани кеча, кундузни кундуз демасдан, ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатиб, ушбу касалликка қарши курашаётган жонкуяр шифокорларимизга, улар билан бир сафда туриб хизмат қилаётган хорижий врачларга, шунингдек, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар ва Мудофаа вазирликлари ҳамда Миллий гвардия ходимларига ўз номимдан, халқимиз номидан яна бир бор миннатдорчилик билдираман”, деган давлат раҳбари. Шавкат Мирзиёев сўзида давом этаркан, жорий йилнинг 20 апрель куни ўтказилган йиғилишга эътибор қаратиб, шундай деган: “20 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида биз халқаро ва миллий талабларга тўлиқ амал қилган ҳолда, мамлакатимизда карантин режимини босқичма-босқич юмшатиш, шу асосда тезроқ нормал ҳаётга қайтиш бўйича дастлабки чора-тадбирларни белгилаб олган эдик. Бугунги кунда вирусдан холи ҳудудлардаги бир қатор саноат корхоналарида, қурилиш майдонларида, фермер ва кластер хўжаликларида, санитар-эпидемиологик нормаларга қатъий амал қилган ҳолда, ишлар аста-секин бошланди. Айниқса, “Кўкламнинг ҳар бир дами – ғанимат!” деган даъватни ўзлари учун ҳаётий шиорга айлантириб, далаларимизда, томорқаларда тер тўкиб, ҳалол меҳнат қилаётган фидойи деҳқон ва фермерларимизга, кластер хўжаликлари раҳбарлари ва ишчи-хизматчиларига ўз раҳматимни айтаман”. Бугунгача Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев йиғилиш ва давлат аҳамиятига молий тадбирларда видеоконференц алоқа орқали иштирок этаётган эди. Ушбу йиғилишларда иштирок этган вазирлар ва давлат ташкилотлари раҳбарлари ҳам ниқобларда намоён бўлганди. Президенти Шавкат Мирзиёев бу галги йиғилишни бевосита ўтказди ва унда иштирок этган давлат идоралари раҳбарларини ҳам ниқобсиз ҳолатда кўриш мумкин. Президентнинг таъқидлашича, мамлакатда коронавирусга қарши кураш давом эттирилади. “Албатта, биз коронавирус пандемиясига қарши курашни бир лаҳза ҳам тўхтатмаймиз. Бу одамларимиз, аҳолимизнинг соғлиғи, ҳаёти билан боғлиқ ўта муҳим масала. Айни пайтда, биз 34 миллионли халқимизни озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар билан кафолатланган ҳолда таъминлаш, фуқаролар даромадларининг пасайиб кетишига йўл қўймаслик, ёрдам ва кўмакка муҳтож юртдошларимизни қўллаб-қувватлашдек ғоят долзарб вазифани ҳам кечиктирмасдан ҳал қилишимиз керак. Бунинг учун иқтисодиётимизнинг етакчи тармоқлари барқарор ишлаши шарт. Кўриниб турганидек, биз бир вақтнинг ўзида қатор мураккаб вазифаларни ечишимиз зарур. Ҳозирги оғир пайтда аҳолимизнинг ёрдам ва кўмакка муҳтож қатламларини аниқ, манзилли асосда қўллаб-қувватлаш мақсадида “САХОВАТ ВА КЎМАК” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ҳақидаги ташаббусни халқимиз, жамоатчилигимиз кўтаринки руҳда, қизғин кутиб олгани барчамизни, албатта, хурсанд қилади. Бу масала бўйича муҳтарам фахрийларимиз, олимлар, маданият ва санъат арбоблари, ҳурматли уламоларимиз, бизнес ҳамжамият вакиллари, ёшларимиз томонидан телевидение ва рўзномаларда, ижтимоий тармоқларда билдирилаётган фикрлар, самимий муносабат бундай эзгу интилиш халқимизнинг юрагида, қалбида мужассам эканини яққол тасдиқлайди. Бу самимий фикр-мулоҳазалар эл бошига иш тушган қийин дамларда бир-бирига елкадош бўлиш, бир-бирига эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш каби энг олижаноб фазилатлар халқимизнинг юрагида, қалбида азалдан мужассам бўлганини, бугун ушбу интилишлар янада кучлироқ жўш ураётганини намоён этади. Шу маънода, улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий бобомизнинг “Саховатли инсоннинг бошига жаннат дарахтлари соя солади” деган сўзларида чуқур ҳикмат бор, албатта. Мен, мана шу ташаббусни чин дилдан қўллаб-қувватлаб,...
1 1 071 1 072 1 073 1 074 1 075 1 555