Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий таълим муассасаларига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги Низомнинг 18-бандига кўра, “Араб тили” фани бўйича ижодий имтиҳонга келмаган абитуриентлар учун қайта имтиҳон ўтказилмайди ва навбатдаги имтиҳон тест синовларига қўйилмайди ҳамда ўқишга қабул қилинмайди. 1 028
Бугун 19 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтига ҳужжат топширган абитуриентлар учун Араб тили фанидан ижодий имтиҳон бошланди. Дастлаб институт ректори Уйғун Ғафуров абитуриентларга имтиҳон жараёни ва тартибини тушунтириб ўтди. Сўнгра Дин ишлари бўйича қўмита Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими бошлиғи Рустамов Бобомурод сўз олиб абитуриентларга имтиҳонлардан муваффақият билан ўтишларини тилади. Ижодий имтиҳон материаллари солинган конверт имтиҳон бошланиши олдидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси кузатувчиси, Тошкент Ислом институти қабул ҳайъати аъзолари, абитуриентлар ҳамда ота-оналар иштирокида очилиб, бу ҳақда далолатнома тузилди. Кузатувчилар, ота-оналар имтиҳон учун ажратилган хоналар ва имтиҳон топширувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Сўнгра, саволлар солинган конвертлар абитуриентлар томонидан очилиб, навбати билан вариантлар олинди ва улар жавоб беришга тайёрланиш учун ажратилган ўринларга жойлашдилар. Имтиҳонга Тошкент ислом институти, Халқаро ислом академияси ва Тошкент Давлат Шарқшунослик институтининг Араб тили фани бўйича мутахассис ўқитучилари жалб этилган. Ижодий имтиҳон жараёнларида саволларга тайёрланиб бўлган абитуриентлар бирин-кетин имтиҳон олувчи ўқитувчилар томонидан савол-жавоб қилиниб, уларнинг билимлари синовдан ўтказилади. Фарзандларига руҳий далда бўлиб, улар билан ҳамроҳ бўлиб келган ота-оналар ва меҳмонлар учун институт ҳудудида салқин ичимликлар ва шинам кутиш жойлари ташкил қилинди. Имтиҳонларни талаб даражасида ўтказиш мақсадида ички ишлар ва тиббиёт ходимлари ҳам жалб қилинди. Абитуриентлар ижодий имтиҳонда Араб тили фанидан синовдан ўтишмоқда. Тошкент Ислом институтига абитуриентларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, Ақоид, Фиқҳ ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовлари эртага 20 июль куни Ўзкўргазмасавдо марказида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, 2019-2020 ўқув йили учун жами 226 абитуриентлардан аризалар қабул қилинган бўлиб, бу йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 60 та ўрин ажратилган бўлиб, шундан 10 нафари аёл-қизлардан иборат. Имтиҳон жараёнлари ижтимоий тармоқлар орқали онлайн узатилмоқда. 1 612
Тошкент ислом институтида 2019-2020 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш бўйича қабул ҳайъати 2019 йил 15 июндан 15 июль кунига қадар фаолият олиб борди. Қабул жараёнларида 226 та абитуриентдан (шундан 184 нафари ўғил болалар, 42 нафари аёл-қизлар) аризалар қабул қилинди. 859
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига 2019-2020 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойлар ва саналар маълум бўлди. Маълумки, кириш имтиҳонлари Араб тили (ижодий), Ақоид ва фиқҳ ҳамда Ўзбекистон тарихи (тест) фанларидан бўлиб ўтади. Шунга кўра, Араб тили фанидан ижодий имтиҳон 2019 йил 19 июль куни соат 07:00 да Тошкент ислом институти биносида бошланади. (Манзил: Тошкент, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй. Мўлжал: Ҳазрати Имом мажмуаси) Ақоид ва фиқҳ ҳамда Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовлари 2019 йил 20 июль куни соат 07:00 да Ўзкўргазмасавдо биносида бошланади. (Манзил: Тошкент, Шайхонтаҳур тумани, Беруний шоҳ кўчаси, 41-уй. Мўлжал: Беруний метро бекати). Хабарингиз бор, Тошкент ислом институтида 2019-2020 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш бўйича қабул ҳайъати 2019 йил 15 июндан 15 июль кунига қадар фаолият олиб борди. Қабул жараёнларида 226 та абитуриентдан (шундан 184 нафари ўғил болалар, 42 нафари аёл-қизлар) аризалар қабул қилинди. Эслатиб ўтамиз, имтиҳон кунлари абитурентлар ўзлари билан паспорт ҳамда қабул ҳайъати рухсатномасини олиб келишлари шарт! Мурожаат учун телефон: +998712272347 Қўшимча маълумотлар телеграм каналида: @islaminstitutuz 1 026