islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Sentabr 9, 2019

Day

Мирак Шоҳ ким?

Кўпинча, илм толибларида Абул Ҳасан Нуриддин Муҳаммад ибн Абдул Ҳодий ас-Синдий, Муборакфурий (Туҳфатул аҳвазий соҳиби), Азим Ободий, Муборакфурий (миръотул мафотийҳ соҳиби) ва турли соҳаларда ўз асарларига эга бўлган Мулло Али Қори каби кейинги авлод олимлари, муҳаддислари ва шореҳлари ўз асарларида кўп тилга оладиган “Мирак Шоҳ” ким деган савол туғилади. Айниқса, Мулло Али Қорининг ҳадислар шарҳига оид кўп жилдли “мирқотул мафотийҳ шарҳу мишкотил масобийҳ” китобида Мирак Шоҳ жуда кўп зикр этилади. Мулло Али Қорий жуда кўп масалаларда Аллома Мирак Шоҳнинг тасҳиҳотларини келтиради. Бирор ҳадиси шарифдаги ғариб сўзлар, мушкил маъноларни очишда Мирак Шоҳнинг изоҳларига таянади. Хўш Мирак Шоҳ ким ўзи? У киши ҳанафий мазҳабига мансуб бўлган катта аллома, фақиҳ, луғавий ва ҳадислар шореҳи бўлиб, туркиялик машҳур тадқиқотчи аллома Фуад Сезгин (р.ҳ)нинг қайд этишича, отаси 935 ҳижрий санада вафот этган. Тўлиқ исми Насимуддийн Муҳаммад ибн Мирак Шоҳ ал-ҳанафийдир. Яъни, аслида Мирак Шоҳ бу кишининг отасининг сими ҳисобланади. Аммо, “Мирак Шоҳ” бу иснон учун гўёки фамилиядек бўлиб қолганлиги боис, отасининг исми билан танилган. Зотан, арабларда кўпинча, кишининг отасининг исми “ибн” (ўғли) қўшимчасисиз исм ёнига қўшиб ёзилади ва қисқартириб айтилганда отасининг исми зикр қилинади. Кўпинча эса мазкур “ота исми” ҳар авлоднинг исми ёнида зикр қилинади ва бу ном хонадон номига айланади. Шу маънода, биз назарда тутаётган аллома ҳам отасининг исми ёхуд умуман хонадон номи бўлган “Мирак Шоҳ” номи билан машҳур бўлган. Аммо яна бир охирги авлод ҳанафий алломаларидан Муртазо Забийдий (1145-1205ҳ/1732-1790м) ўзининг “тожул арус мин жавоҳирил қомус” номли қомусида Мирак Шоҳнинг таржимаи ҳолига тўхталар экан “Мирак Шоҳ” сўзини унинг отасининг сими сифатида келтирмайди балки, отасини Саййид Жалолиддин Атоуллоҳ исми билан зикр этади: “(ميرك) “Мирак”: мим ҳарфи касрали яъни “м”дан кейин “и” унлиси бор ва ро ҳарфи фатҳали яъни “р”дан кейин “а” унлиси бор: (Мирак). У аллома ва ҳофиз Насимуддийн Мирак Шоҳ бўлиб, исми Муҳаммад ал-Ҳасаний, аш-Шерозий, ал-Ҳаравийдир. Отаси Саййид Жалолиддин Атоуллоҳ ибн Ғиёсиддин Фазлуллоҳ ал-ҳасанийдан ҳадислар ривоят қилади..”. Муртазо Забийдийнинг бу сўзлари “Мирак Шоҳ” биз зикр қилаётган шахснинг отаси эмас балки, ушбу алломанинг лақаби эканлигига далолат қилади. Зотан, бу зот китобларда асосан “Мирак Шоҳ” ҳатто энг кўп шунчаки, “Мирак” исми билан зикр қилинади. Мирак Шоҳ Хатиб Табризийнинг “Мишкотул масобийҳ” номли ҳадислар тўпламига ҳамда имом Термизийнинг шамоили Муҳаммадийя асарларига шарҳ ёзган. Бундан ташқари, кўплаб қимматли асарлари, ҳошия ва тадқиқотлари мавжуд бўлиб, уларнинг кўпи Ҳиндистонда қўлёзма ҳолида қолиб кетган. Манбаларда Мирак Шоҳнинг жуда кўп илмларда пешқадам бўлганлиги, муҳаддис, фақиҳ, муҳаққиқ ва муфассир алломалардан эканлиги қайд этилади. Бу зот Ислом оламида “кутуби ситта” (олти китоб) номи билан машҳур бўлган олтита мўътабар саҳиҳ ва сунан тўпламларини ҳам шогирдларига оғзаки равишда шарҳ қилган бўлиб, мазкур шарҳлар унинг масмуотлари жумласига киради. Баъзилар Мирак Шоҳ билан Мир Калонни битта шахс деб ўйлайдилар. Ҳолбуки, Мир Калон лақаби билан машҳур бўлган Муҳаммад Саид ал-Хуросоний аслида Мирак Шоҳнинг шогирдларидан ҳисобланади. Бу зот ҳам катта олимлардан бўлиб, фиқҳ, усулул фиқҳ ва ҳадис билимларида пешқадам бўлган. Ўз навбатида Мулло Али Қори Миркалоннинг шогирдларидан ҳисобланади. Мулло Али Қори ўзининг машҳур “мирқотул мафотийҳ” номли ҳадислар шарҳига оид кўп жилдли китобида Мир Калондан “Мишкот” ҳадисларининг баъзилари бўйича дарс олганини айтади. Бинобарин, Мирак Шоҳ билан Мир Калон бошқа-бошқа одамлардир. Лекин, Мирак...

Ўзбекистон бош вазирининг собиқ ўринбосари Дин ишлари бўйича қўмитада иш бошлади

Дилбар Мухамедхановна Ғуломова Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳар бир шахснинг виждон ва диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқи, фуқароларнинг динга бўлган муносабатидан қатъи назар тенглигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш ваколати берилган давлат бошқаруви органи ҳисобланади. Манба:  Ҳуқуқий ахборот расмий канали 131

Ҳадис ўқиш тарийқаси

Шайх Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Саҳиҳул Бухорий дарсининг бошланишида талабаларга шундай насиҳат қиладилар: Имом Бухорий роҳматуллоҳи алайҳ бу китобни шу тариқа ёзганларки, ҳар бир ҳадисни ёзишдан олдин ғусл қилиб, икки ракат намоз ўқирдилар ва истихора қилиб сўнг ҳадис ёзардилар. Аслини олганда биз ҳам ҳар ҳадисда икки ракат намоз ўқиб дуо қилайлик. Лекин бу бизнинг тоқатимизда йўқ. Агар қилмоқчи бўлсак ҳам Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ қилгандай шижоатни қайердан ҳам олайлик. Унинг энг паст даражаси шуки, ҳеч бўлмаса, ҳар дарсдан олдин икки ракат намоз ўқиб олайлик. Агар ҳар дарсда қилолмасак, ҳеч бӯлмаса ҳар куннинг бошида икки ракат намоз ўқиб Аллоҳ таолодан дуо қилиб сӯрайлик: “Эй Аллоҳим! Бу ҳадисларни ўқишликка биз лойиқ эмасмиз, ҳадис аҳли эмасмиз. Сен бизга аҳлият, фаҳм ва амалнинг тавфиқини бергин”. Сўнг кўринг, Ин ша Аллоҳ Аллоҳ таоло ўз фазли карами билан ҳадиснинг анворларини ва баракотларини ато қилади. Аллоҳ таолонинг қанчалик улуғ неъматидир-ки, инсоннинг тун-у куни деярли барча вақти (ҳадис даврасидаги дарслар кечаси ҳам бӯлади) икки олам сарвари саллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак зикрларида сарф бӯлса! Мажзуб ҳазратларининг таъбири билан айтганда: Ун ка зикр ун ки таманнаа ун ки ёд, Вақт китнаа қиймати ҳее оож кал. Унинг зикри, унинг орзуйи ва унинг ёди билан, Бу вақт қанчалик қийматлидир кеча-ю бугуни билан. “Инъомул Борий – Дуруси Бухорийи Шарийф “ китобидан. Урду тилидан 3- курс талабаси Одинаев Нодирбек таржимаси. 129

ҚУРЪОНГА ЭҲТИРОМ (3-қисм)

Қуръон – инсониятни икки дунё саодатига етакловчи илоҳий китобдир. Аллоҳнинг каломи бирор шоир ёки адиб тарафдан ёзилган ижод маҳсули эмас, балки, қадим ва азалий муқаддас китобдир. Аллоҳнинг каломи мусҳафларга ёзилади ва сақланади. Шунга кўра, Аллоҳнинг каломи ёзилган мусҳафларимиз ҳам ўзига хос эҳтиромга лойиқ бўлади. Мусулмонлар илоҳий дастурлари саналмиш Қуръони каримни улуғлаши, унга ҳурмат кўрсатиши, асраб-авайлашлари лозим бўлади. Йирик олим – Ватандошимиз Ҳаким ат-Термизий раҳимаҳуллоҳ Қуръонга эҳтиром сифатида қуйидаги амалларни қатор санаб келтиради: Баъзи сураларнинг номларини зикр қилганда алоҳида эҳтиёткорлик ва эҳтиром билан тилга олмоқ; Масалан “Бақара сураси”ни “Сигир сураси” деб эмас, балки, “Сигир ҳақида сўз юритилган сура”, ёки “Намл сураси”ни “Чумоли сураси” деб эмас, балки, “Чумоли ҳақида сўз юритилган сура” деб. Оятларни мусҳафда белгиланган тартиб билан ўқимоқ; Ўнгдан чапга, тепадан пастга йўналишида. Чапдан ўнгга, пастдан тепа йўналишида ўқимоқ Қуръонга ҳурматсизлик бўлади. Атрофдагиларга оғир ботар даражада, ўзини қийнаб қичқириб ўқимаслик; Имом Заҳабий айтган экан: “Меҳробда имомнинг қичқириб қироат қилаётганини кўрсангиз, билингки, у намозни хушуъ билан ўқимаяпти. Унинг эътибори намозда эмас, балки, шуҳрат орттиришдадир!”. Жамола ал-Қурро. Саховий. Қуръонни лаҳн билан ўқимаслик; Лаҳн – қироъатни чиройли чиқариш мақсадида тажвид қоидаларини бузиб, куйга мослаб ўқимоқ. Имом Қуртубий айтади: Мисрда баъзи қорилар подшоҳларнинг олдида, жанозаларда лаҳн билан қироат қилишиб, бунинг эвазига келишилган ҳақ олишади. Бу уламолар иттифоқи билан ҳаромдир! Уларнинг амали бекор ва харакатлари залолатдир. Улар ўзларича Аллоҳнинг китобини ўзгартириб ўқишни ҳалол ҳисоблашяпти ва баданларида бирор туки жимирлаб қўймасдан Аллоҳга журъат қилишяпти. Салафларнинг одобига хилоф қилишяпти, Аллоҳнинг китоби билан ўйнашишяпти. Инна лиллаҳи ва иннна илайҳи рожиъун. Агар Қуръон оятларини ёзмоқчи бўлса, чиройли шаклда ёзмоқ; Абу Ҳукайма роҳимаҳулоҳ айтади: “Мен Куфада мусҳаф кўчираётган эдим. Олдимдан Али розияллоҳу анҳу ўтиб қолди. Ёзган хатимга қараб: Қаламингни тарашлаб олсанг хатинг янада чиройли чиқади”—деди. Мен қаламимни қаламтарошга солиб учини силлиқладим ва қайтадан ёза бошладим. Али розияллоҳу анҳу шунгача менинг хатимни назорат қилиб олдимдан кетмай турди ва “Аллоҳ бу китобни нурли қилиб қўйган, сен ҳам нурли қилиб чиройли ёз!”—деди. Абу Убайд. Фазоил ул-Қуръан. Икки ё ундан ортиқ киши жамланиб тиловат қилганда, бир-бирларига малол келар даражада овоз кўтармаслик; Қуръон қироъати худди кимўзарга ўқишдек бўлиб қолмаслиги керак. Қуръонга моҳир устозлардан нотаниш қироъат турини эшитса, дарҳол уни рад этиб инкор этмаслик; Чунки Қуръон бир неча хил қироъатда нозил бўлган. Ўзи билмаган ҳолда Аллоҳнинг каломини инкор этиб қўймаслик учун нотаниш қироъат турини рад этишда шошмаслик лозим. Давоми бор. Авазбек МЎМИНОВ Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжид имом хатиби 222