Шайх Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Саҳиҳул Бухорий дарсининг бошланишида талабаларга шундай насиҳат қиладилар:
Имом Бухорий роҳматуллоҳи алайҳ бу китобни шу тариқа ёзганларки, ҳар бир ҳадисни ёзишдан олдин ғусл қилиб, икки ракат намоз ўқирдилар ва истихора қилиб сўнг ҳадис ёзардилар.
Аслини олганда биз ҳам ҳар ҳадисда икки ракат намоз ўқиб дуо қилайлик. Лекин бу бизнинг тоқатимизда йўқ. Агар қилмоқчи бўлсак ҳам Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ қилгандай шижоатни қайердан ҳам олайлик. Унинг энг паст даражаси шуки, ҳеч бўлмаса, ҳар дарсдан олдин икки ракат намоз ўқиб олайлик. Агар ҳар дарсда қилолмасак, ҳеч бӯлмаса ҳар куннинг бошида икки ракат намоз ўқиб Аллоҳ таолодан дуо қилиб сӯрайлик: “Эй Аллоҳим! Бу ҳадисларни ўқишликка биз лойиқ эмасмиз, ҳадис аҳли эмасмиз. Сен бизга аҳлият, фаҳм ва амалнинг тавфиқини бергин”. Сўнг кўринг, Ин ша Аллоҳ Аллоҳ таоло ўз фазли карами билан ҳадиснинг анворларини ва баракотларини ато қилади.
Аллоҳ таолонинг қанчалик улуғ неъматидир-ки, инсоннинг тун-у куни деярли барча вақти (ҳадис даврасидаги дарслар кечаси ҳам бӯлади) икки олам сарвари саллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак зикрларида сарф бӯлса! Мажзуб ҳазратларининг таъбири билан айтганда:
Ун ка зикр ун ки таманнаа ун ки ёд,
Вақт китнаа қиймати ҳее оож кал.
Унинг зикри, унинг орзуйи ва унинг ёди билан,
Бу вақт қанчалик қийматлидир кеча-ю бугуни билан.
“Инъомул Борий – Дуруси Бухорийи Шарийф “ китобидан.
Урду тилидан 3- курс талабаси Одинаев Нодирбек таржимаси.