islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

СИЗГА ГАПИРИШДАН ҚЎРҚАМАН, ОНАЖОН!

Болаларимизга етказадиган энг катта зараримиз нима, биласизми? Уларга гапиришни тақиқлаш. Кўпчилик ота-оналар болаларининг кўп гапириши, кўп савол беришини «вайсақилик» дея тушуниб, бу одатга бетоқатлик қиладилар. Тан олишга мажбурмиз – бу «вайсақилик»ни ўзимиз пайдо қилдик. Агар бола «мияни қоқиб, қўлга бергудек» кўп гапираётган бўлса, бунинг сабаби оддий: унинг гапларини ҳеч ким етарли даражада тингламаяпти. Бола шўрлик бор-йўғи ўзини тинглашларини истаяпти, холос. Агар бола доимий равишда катталарнинг ишига аралашаётган бўлса, демак, у ўзига эътибор қаратишларини хоҳлайди. Демак, у билан етарли даражада мулоқот қилинмаяпти. Кун бўйи уйда – бола билан бирга эканимиз – у билан мулоқотга етарли вақт ажратаётганимизни билдирмайди. Бир кунда ҳеч бўлмаганда ярим соатгина бола билан бирга унинг расмли эртак китобларини варақлаб, ҳеч бўлмаганда биттагина эртакнинг моҳиятини тушунтириб берганимизда эди, боланинг мулоқотга бўлган эҳтиёжи қондириларди ва бу эътиборимиз билан боланинг хулқ-атворида пайдо бўла бошлаган вайсақиликнинг одатга айланиб кетишига монелик қилган бўлардик. Кун бўйи ишлаб чарчагач, бажарилмай қолиб кетган ишларимиз ҳақида қайғурамиз-у, бутун кун давомида кичкинтойимиз билан ярим соатгина мириқиб гаплашмаганимиз ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз. * * * Бугун боғчада рўй берган қизиқ воқеани ота-оналарига айтиб бериш илинжидаги болакайлар бири олиб, бири қўйиб бидирлай бошлайдилар. Аммо ишдан чарчаб келиб, «энди оёғини узатган» ота ва севимли сериалини ўтказиб юборишни истамайдиган она томонидан совуққина ёки «бирпас жим турларинг» қабилидаги танбеҳлар билан қарши олинадилар. Болакайларнинг дами ичига тушиб кетади. Айни шу ўринда тарбиянинг қайсидир қисмига дарз кетганини кўпчилик ота-оналар англамайдилар. * * * Ҳар қандай мавжудот ўзаро мулоқотга эҳтиёж сезади. Бу эҳтиёж кичкина болаларда айниқса кучли бўлади. Кўп мулоқот қиладиган болалар йиғлоқи бўлишмайди, гапиришни тезроқ ва яхшироқ ўрганишади. Мулоқот ҳақида кўп гапириш мумкин, чунки у тарбиянинг барча жиҳатларига алоқадор. Лекин бугун биз асосий шартлар ҳақидагина гаплашамиз. ОДАТДАГИ АҲМОҚНИСОЛАР ВА СУҲБАТДАГИ «ХАВФ» Аксарият ўсмирларнинг ота-оналари қиладиган ҳасрат: — Гап гапирсанг, тўнғиллаб беради. Қовоғини солиб юради. Одамга ўхшаб гаплашмайди… Бу ҳасратга ҳамиша бир хил  (сийқаси чиққан) жавоб тайёр: — Тушуниш керак, улар ҳозир шунақа ёшда. Ўтиш даврида шундай бўлади… Психологлар ва педагоглар айни шу муаммо бўйича фикр билдириб, бундай муаммоларнинг келиб чиқишига ўсмирлар ва катталар ўртасидаги мулоқотнинг етарли даражада эмаслиги сабаб бўлади, дейдилар. Мен бундай ҳолларда нима қилиш кераклиги ҳақида тўғри йўналиш бера оладиган бирорта қўлланмани излаб тополмадим. Ташхис тўғри қўйилган, лекин муаммони ҳал қилишнинг самарали йўлини топиш ота-оналарнинг ўзига ҳавола қилинган. Менимча, бу муаммоларнинг сабабини илгарироқдан – ота-онанинг ёш болаларини тингламаслик одатидан ахтармоқ керак. Болалар ота ёки онасига ўзларини безовта қилаётган ҳолатлар, масалан, ўз қўрқувлари ҳақида гапириб бераётганларида, беихтиёр шу ёмон нарсалардан қутулишни ўйлайдилар. * * * Кичкинтой қоронғуда ухлашдан қўрқади. Онаси уни ўз билганича тинчлантирмоқчи бўлади: — Жинни-пиннимасмисан?! Одам ўз уйидаям қўрқадими? Тезда ётиб ухла, қўрқадиган ҳеч бало йўқ бу ерда!.. Бу «таскинлар» билан болакай ботир бўлиб қолмайди. Онасини яна жеркиб ташлашларидан безиллаб, дардини ичига ютади. Ҳатто катта бўлганида ҳам қоронғуликдан қўрқаверади. Чунки онаси унга: — Қўрққанингда, ёнингда мен борлигимни эслагин, болам. Сени тушунаман. Истасанг, чироқни ёқиб ухла. Мен ҳамиша ёнингдаман! – демади. * * * Тушунган бўлсангиз керак, боланинг гапларини етарлича тингламай, унинг ўзига хос ташвишларини англамай, у шўрликни ўзимиздан анча нарига итариб юбораётганимизни сезмай ҳам қоламиз. Ўсмирлик даврида «тўнғиллаб», ичимдагини топ, деб юрганлар...

Бори бебарака…

Ўзбек миллий дўпписини ғурур ила кийиб олган нуроний отахонлар… Оппоқ рўмолда, муборак юзларидан нур балқиб турган малаксиймо хожи оналар… Не-не умид ва ниятлар билан келиб, биринчи сафда ўтириб, ҳаяжонда, қўлларини кўтариб дуолар қилиб, энг яхшисини беришни сўраб, умид қилиб, фарзандларига омад тилаб, ҳаққига дуо қилган ҳолида ўтирибдилар… Сўзловчининг ҳар бир сўзига диққат ила эътибор бериб, қулоқ солиб, тинглаб, ҳўп бўлади, деб итоат ила ўтирибдилар. Бирор сўзини эътибордан четда қолдирмаяпдилар. Ана энди умидлари ижобат бўладиган вақт… ҳаяжонда… борига бараканинг бошловчиси: “Сизга Оқ тепа соҳил бўйи уйи чиқди!!!”, – дея бақирадиган вақт!… Ўзбек халқининг мана бу ҳолати нақадар аянчли… Ота-боболари азиз авлиё-ю уламолар бўлиб, барча нарсасини ҳалол меҳнат ила топган биз – ўзбек халқининг мана бу ҳолати нақадар аянчли… Ота-боболаримиз ҳеч қачон пулни осон топиш йўлларига юрмаганлар. Топаётган, уйига, болаларига олиб келаётган нарсаларига диққат-эътиборли бўлганлар. Мўмина оналаримиз эса хўжайинларини ишга кузатаётиб: “Бизга оз бўлсада ҳалол нарса олиб келинг. Бизни дўзах оловига ташламанг”, – дея кузатиб қолар эдилар. Эндичи?… Биз қандай ҳолатга тушиб қолдик? Энди ўзбек аёллари: “Дадаси, уйга қайтаётиб лотерея эсдан чиқиб қолмасин”, ёки “Бугун борига барака бор-а, кеч қолманг”, – деб кузатишмоқдами? Ўзбек эрлари эса: “Онаси, борига баракага қатнашиб қўйдингизми? Яна эсингиздан чиқиб қолмасин-а”, – деб айтишмоқдами? Тафаккур қилайлик, ҳалол бўлмаган нарса ҳеч қачон юқмайди, бу нарсани барчамиз биламиз, бунга тарих ҳам, кундалик ҳаёт ҳам гувоҳ. У каби ўйинларнинг қиморлиги эса куп бора айтилди. Кеч бўлмасдан улардан тийилиш керак. Одамлар ўрганиб қолиши ва қалбларига сингиб, ҳаромдан хазар қилмайдиган даражага етиб бориб қолишидан олдин уларни йўқотиш керак. Акс ҳолда оммавий зарарларга сабаб бўлади. Дарҳақиқат, юртларда рўй берайтган балоларнинг сабаби – гуноҳ кўпайиб кетганлиги. Бозорлардаги қимматчиликнинг сабаби – гуноҳ кўпайиб кетганлиги. Ҳатто ер қимирлашининг сабаби ҳам гуноҳ кўпайиб кетганлигидан. Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлишнинг сабаби ҳам гуноҳ оммавийлашиб кетганлигидан бўлади. Барчамиз юртимиз равнақи ва фаровонлиги йўлида меҳнат қилмоқдамиз. Ҳаммамиз келажак авлод тарбияли, одоб-ахлоқли, юксак маънавиятли, илмли, ор-номусли, ҳалол касб қиладиган бўлиб улғайишини олдимизга қўйган энг катта мақсад қилиб олганмиз. Олиб бораётган барча ишларимиз ҳам айнан шу мақсадда қилинмоқда. Юқорида айтиб ўтган нарсамиз эса бу юксак мақсадларимизнинг оёғига болта билан уради.  Юрак томирини чопади. Ҳаракатларимизни кўкка совуради. Ишларимизнинг самарасини кўриш ҳамда келажакда тотли мевасини тотиш учун тўғаноқ бўладиган бу ишларни кеч бўлмасидан олдин тўхтатишимиз лозим. Аллоҳим ўзбек халқини ҳозир ва келжагини юксак қилсин! 4-курс талабаси Нажмиддинов Бахтиёр 818

Ислом цивилизацияси марказининг бошқа марказлардан фарқи нимада?

Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги юқоридаги саволларга Халқаро Пресс-клубда спикер сифатида қатнашаётган Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров жавоб берди.  Ш.Миноваровнинг таъкидлашича, марказ 20 га яқин турдош марказ билан илмий алоқада бўлади. Шунингдек, марказнинг ўз ахборотномаси мавжуд бўлиб, у халқаро меъёрларга асосланади. Ислом цивилизация маркази Мисрнинг Ал-Азҳар университети билан ҳам онлайн тарзда илмий муҳокамалар олиб боради. Марказнинг ўз расмий сайти ташкил этилади. Сайт аввало араб тилида ва бошқа тилларда ҳам ишлаб туради. Ш.Миноваровнинг айтишича, халқаро алоқалар Ислом цивилизацияси марказининг асосий мақсадларидан бири бўлади ва у халқаро илмий жамоатчилик марказидаги илм даргоҳи бўлиши кутилмоқда. Самарқанд ва Термиздаги ислом марказларидан фарқи шундаки, Ислом цивилизацияси марказида илмий текшириш лабораториялари, кўргазмалар мажмуи ташкил этилади. Марказда III асрдан бошлаб ҳозиргача миллатимиз яратган асарлар ўрин олади. Соҳа бўйича таҳсил олаётган магистрлар илмий ишларини олиб борувчи тадқиқот хоналари қурилади. Бир сўз билан айтганда, Ислом цивилизацияси марказига кирган инсон ислом дини ҳақидаги тасаввурларини бойитади. 807

Хайриддин СУЛТОНОВ: Президентимизнинг сўзлари Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумни тўлқинлантирганди

Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган Халқаро Пресс-клуб давом этмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Спичрайтер Х.Султонов ўз фикрларини билдирди: “Мамлакатимизда сўнгги йилларда китобхонликка жуда катта эътибор қаратилмоқда. Китоб, адабиёт нафақат ўз маданиятимизни бойитадиган, халқаро дипломатик муносабатларда ҳам таъсирчан восита эканлиги Президентимизнинг олиб бораётган сиёсати мисолида яққол англаш мумкин. Президентимиз ўтган икки ярим йиллик фаолиятлари давомида дунёнинг жуда кўп мамлакатларида бўлганида ўша давлатларнинг раҳбарларига улуғ мутафаккирларимиз асарларини совға қилиш амалиётини йўлга қўйдилар. Бу эса ижобий натижа бермоқда. Жумладан, давлатимиз раҳбарининг Бирлашган Араб Амирликларига бўлган расмий давлат ташрифлари давомида мамлакатимизда чоп этилган БАА Вице-президенти, Дубай амирлиги ҳокими, машҳур давлат ва сиёсат арбоби Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумга муаллифнинг юртимизда нашр қилинган иккита “Менинг тарихим”, “Менинг тасаввурим” номли китоблари давлатимиз раҳбари томонидан совға қилинди. Мен шунга гувоҳ бўлдимки, китоб совға қилинган вақтда Президентимиз Амирга “Китобингизнинг бешинчи саҳифасида бизнинг буюк бобомиз Имом Бухорий ҳазратларининг муборак ҳадислари келтирилган экан”, деб қайд этганларида сиёсатчининг жуда қаттиқ тўлқинланганига гувоҳ бўлдик”. Сессия давом этмоқда.   1 026

Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий сайтида бугунги жума мавъизасининг мавзуси эълон қилинди. Порталда таъкидланишича, бугун юртимиз масжидларида “ИСРОФДАН САҚЛАНАЙЛИК!” мавзусида мавъиза қилинади. Муҳтарам жамоат! Барчамизга маълумки, Ислом динимиз мўътадил дин бўлиб, барча ишларда мўътадил йўлни тутишга буюради. Айни пайтда исрофдек оғир гуноҳдан қайтаради. Чунки, ҳар қандай ишда ҳаддан ошиш   исроф саналади ва у Ислом динининг мўътадилликка асосланган таълимотига зид келади. Исроф деб, шариат тилида бирор иш ҳаракатни бажаришда, сўз сўзлашда, молни сарф қилишда, кўнгилдаги хоҳиш истакларни амалга оширишда мўътадиллик чегарасидан чиқишга айтилади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда исрофгарларни суймаслигини ва улар шайтоннинг биродарлари эканлигини баён қилган. Жумладан, إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ яъни: “…У исроф қилувчиларни севмагай” (Аъроф сураси, 31-оят). وَآَتِ ذَا الْقُرْبَى حَقَّهُ وَالْمِسْكِينَ وَابْنَ السَّبِيلِ وَلَا تُبَذِّرْ تَبْذِيرًا إِنَّ الْمُبَذِّرِينَ كَانُوا إِخْوَانَ الشَّيَاطِينِ وَكَانَ الشَّيْطَانُ لِرَبِّهِ كَفُورًا яъни: “Қариндошга, мискин ва йўловчига (хайр-эҳсон қилиш билан) ҳақларини адо этинг ва исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг! Чунки, исрофгарлар шайтонларнинг биродарларидир. Шайтон эса, Парвардигорига нисбатан ўта ношукур эди” (Исро сураси, 26-27-оятлар).    Биз кўпинча исроф деганда таомнинг ортиб қолиши ёки ортиқча сарф ҳаражат қилишнигина тушунамиз. Бу ҳам  тўғри. Аммо, нафақат ортиб қолиши, балки қолмасин деб, тўқ қорин устига ейиш ҳам исроф саналади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: يَا بَنِي آَدَمَ خُذُوا زِينَتَكُمْ عِنْدَ كُلِّ مَسْجِدٍ وَكُلُوا وَاشْرَبُوا وَلَا تُسْرِفُوا إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ яъни: “Эй, Одам авлоди! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингиз (пок кийимларингиз)ни (кийиб) олингиз! Шунингдек, еб-ичингиз, (лекин) исроф қилмангиз! Зеро, У исроф қилувчиларни севмагай”, деб марҳамат қилган (Аъроф сураси, 31-оят). Еб-ичишдаги исроф – қорин тўқ бўла туриб, устига яна таом ейиш, деган тафсир ҳам бор. Ҳорун ар-Рашиднинг бир насроний ҳозиқ табиби бор эди. У бир куни уламолардан Али ибн Ҳусайн ибн Воқидга: “Қуръон китобларингизда табобат хусусида ҳеч нарса йўқ. Ваҳоланки, илм икки хилдир. Бири – дин илми, иккинчиси – бадан, яъни тиб илми”, деганида, у жавобига: “Аллоҳ таоло табобатнинг ҳаммасини яримта оятга жойлаб қўйган”, – деб, мазкур оятни ўқиб берганида табиб: “Пайғамбарингиз бу хусусда ҳеч нима демаган”, – дебди. Шунда олим: “Аксинча. Ошқозон дард манбаи, парҳез – барча давонинг боши. Баданни унга мос нарса билан парвариш қил!” – деган ҳадисларини ўқиб берибди. Шунда табиб: “Китобингиз билан Пайғамбарингиз Жолинус ҳакимга табобатдан ҳеч нарса қолдирмабди”, – деган экан (Мадорик тафсиридан). Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у зот шундай деганлар: إِيَّاكُمْ وَالْبِطَنَةَ مِنَ الطَّعَامِ وَالشَرَابِ؛ فَإنَّهَا مُفْسِدَةٌ لِلْجَسَدِ، مُورِثَةٌ لِلسَّقَمِ، مُكْسِلَةٌ عَنِ الصَّلاَةِ، وَعَلَيْكُمْ بِالْقَصْدِ فِيْهِمَا؛ فَإنَّهُ أَصْلَحُ لِلْجَسَدِ، وَأَبْعَدُ مِنَ السَّرَفِ وَأَقْوَى لِلْعِبَادَةِ яъни: “Таом ва ичимлик билан қоринни шиширишдан сақланинг. Зеро, бундай қилиш жасадни бузади, касаллик келтиради ва намозга ялқовлантиради. Таом ва ичимликда мўътадил бўлинг. Зеро, шундай қилиш жасадга фойда беради, исрофдан йироқ қилади ва ибодатга куч беради”. Сарф-харажат ва хайр-эҳсон қилишда ҳам исрофга йўл қўймаслик лозим бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда инфоқ эҳсонни мўътадил қилган бандаларини мақтаб шундай деган: وَالَّذِينَ إِذَا أَنْفَقُوا لَمْ يُسْرِفُوا وَلَمْ يَقْتُرُوا وَكَانَ بَيْنَ ذَلِكَ قَوَامًا яъни: “Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг ўртасида – мўътадилдир” (Фурқон сураси, 67-оят). Аллоҳ таоло эҳсон қилиш, нафақа улашишга буюрган ўрнида, исроф қилишдан, ҳаддан ошишдан қайтаради. Қуйидаги оят бунга далил бўлади: وَهُوَ الَّذِي أَنْشَأَ جَنَّاتٍ مَعْرُوشَاتٍ وَغَيْرَ مَعْرُوشَاتٍ وَالنَّخْلَ وَالزَّرْعَ مُخْتَلِفًا أُكُلُهُ وَالزَّيْتُونَ وَالرُّمَّانَ مُتَشَابِهًا وَغَيْرَ...
1 1 206 1 207 1 208 1 209 1 210 1 548