islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Илм одоб билан ҳосил бўлади

Аллома Абу Умар Термизийнинг “Таълимул мутаъаллим” асари тасаввуф қарашлари билан аҳамиятли саналади. Тасаввуфнинг асосларидан бири бу одоб-ахлоқ масалаларидир. Зеро, одоб ахлоқ комил инсон тарбияси негизидир. Одоб бу – гўзал хулқ, нафси зоҳир ва нафси ботинни тарбия қилишдир. Сўфийларнинг англашларига биноан одоб тўртга бўлинади: Шариат одоби. Бу – Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам шариати ва суннатига амал қилиш. Тариқат одоби. Бу – бир тариқатга боғланиб, одоб ва арконини ўрганиб, шу бўйича ҳаракат қилиш. Маърифат одоби. Бу – нафси амморани мағлуб қилиб, илми илоҳийни ўзлаштириш. Ҳақиқат одоби. Бу – Аллоҳдан бошқасидан юз буриб, фақат Унинг важҳи учун ҳаракат қилиш. Шу билан бирга илм маърифатнинг асли эканлигини унутмаслик керак. Шунинг учун илм талаб қилувчига ҳам одоб нормалари мавжуд ва улар талабада илм ҳосил бўлишига замин яратади Илм талаб қилувчининг одобларини қуйидагича санаш мумкин: Илм талаб қилувчи нафс поклигини ахлоқий разолат ва ёмон сифатлардан юқори қўймоғи лозим. Зотан, илм қалбнинг ибодатидир. Илм талаб қилувчи ўзини чалғитувчи нарсалардан алоқани кесмоғи лозим. Чунки фикр бўлинса, ҳақиқатларни идрок қилишдан ожиз бўлиб қолади. Салафи солиҳлар илмни бошқа барча нарсадан юқори қўйишар эди. Баъзилари илмда кўзлаган мақсадга эришмай туриб, бошқа нарсаларга қўл урмас эди. Илм талаб қилувчи худди бемор ўзини табибга топширгани каби тамомила устози ихтиёрига топширмоғи, унга тавозуъ кўрсатмоғи ва хизматида қоим бўлмоғи керак. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан дарс олар эди. Зайд ибн Собит хонадан чиқиб, отларига минмоқчи бўлганида, Ибн Аббос отнинг жиловидан ушлаб турарди. Зайд бундан қайтарди. Шунда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Уламоларимизни шундай ҳурмат қилишга буюрилганмиз[1]», деди. Илм талаб қилувчи такаббур бўлса, жоҳиллик қилган бўлади. Чунки ҳикмат мўминнинг излаб юрган нарсасидир. Уни қаердан топса, олади. У муаллимининг фикрига эргашсин. Чунки устозининг хатоси унинг тўғри топганидан кўра фойдалидир. Бундан ташқари Али розияллоҳу анҳу толиби илмларга шогирд устозига нисбатан қўйидаги одоб нормаларини сақлашни тавсия қилганлар: Унга кўп савол бермаслик. Жавобни қаттиқ талаб қилиб уни чарчатмаслик. У хоҳламаса, маҳкам ёпишиб олмаслигинг. Агар танбаллик қилса, кийимидан тутмаслигинг. Устозга қўл билан ишора қилмаслик. Унга кўз қисиб ҳам ишора қилмаслик. Одамлар билан мажлис қуриб ўтиргандан сўрамаслигинг. Унинг адашишининг пайидан бўлмаслик. Агар адашса, қайтишини кутишинг ва тавбасини қабул этишинг. Фалончи сиз айтганнинг хилофини айтди, демаслик. 11. Унинг сирини фош қилмаслик. Унинг ҳузурида ҳеч кимни ғийбат қилмаслик. Унинг ҳозирлигида ҳам, ғойиблигида ҳам муҳофаза қилиш. Одамларга умумий салом бериб, унга алоҳида табрик айтмоқ. Унинг рўбарўсида ўтирмоқ. Унинг ҳожати бўлса, бошқалардан кўра олдин хизматини қилмоқ. Олим суҳбатининг узунлигини малол олмаслик. У бир хурмога ўхшайди. Сен ундан ўзингга қачон манфаат тушишига интизор бўлиб турмоғинг керак. Албатта, олим Аллоҳнинг йўлида рўза тутган мужоҳид кабидир. Қачон бир олим вафот этса, Исломда бир тешик пайдо бўлур ва у қиёматгача тўсилмас. Толиби илмни осмоннинг муқарраб фаришталаридан етмиштаси кузатиб юрур. Хулоса шуки, илм талаб қилувчи ҳар бир нарсадан энг яхшисини олмоғи лозим. Чунки ҳамма илмларни олишга умр етмайди. У энг шарафли илмга асосий қувватини сарф қилиши керак. Ўша илм охиратга боғлиқ илмдир. 4-курс талабаси Нуриддинов Аълохон [1] Муҳаммад ибн Умар Термизий. Китаб ал-илми вал-мутаъаллими. Абдулмутталиб ва Али Абдулбасит таҳқиқи. – Қоҳира: Мактабатул Хонажий, 2001. – С. 31. 1 011

Эр ва хотиннинг мерос олишдаги ҳолатлари

Инсониятга барча ҳукмлар қатори меросга оид ҳукмларни нозил қилиб , уни бандаларига билдирган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар. Бу ҳукмларни умматларига етказган, чигалликларига ечим топган Расулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга дуруду саловотлар бўлсин. Қуръоми каримда зикр қилиниб, миқдори белгиланган фарзлар олтита бўлиб, улар қуйидагилардир: 1/2 نصف ярим улуш 1/4 ربع тўртдан бир улуш. 1/8 ثمن саккиздан бир улуш. 2/3 ثلثان учдан икки улуш. 1/3 تلت учдан бир улуш. 1/6 سدس олтидан бир улуш. Мазкур улушларга ҳақдор бўлганлар меросхўрлар ўн икки нафар бўлади. Улардан тўрттаси эркак киши. 1. Ота. 2. Жадди саҳиҳ 3. Она бир ака-ука. 4. Эр. Қолган саккизтаси эса аёллардир. 1. Хотин. 2. Қизлар. 3. Ўғилнинг қизлари. 4. Ота-она бир бўлган опа-сингиллар. 5. Ота бир бўган опа-сингиллар. 6. Она бир бўлган опа-сингиллар. 7. Она. 8. Жаддаи саҳиҳа. Эрнинг мерос олишда икки ҳолати мавжуд: 1. Агар хотин вафот этиб, ундан фарзанд қолмаган бўлса, эри 1/2 нисфга эга бўлади. 2. Агар хотин вафот этиб, ундан фарзанд қолган бўлса, эри тўртдан бирини олади. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу қовли далил: وَلَكُمْ نِصْفُ مَا تَرَكَ أَزْوَاجُكُمْ إِنْ لَمْ يَكُنْ لَهُنَّ وَلَدٌ فَإِنْ كَانَ لَهُنَّ وَلَدٌ فَلَكُمُ الرُّبُعُ مِمَّا تَرَكْنَ… Яъни, «Сизларга хотинларингиз қолдирган (мерос)дан – агар уларнинг фарзанди бўлмаса ярми (тегур). Агар уларнинг фарзандлари бўлса, сизларга улар қолдирган (мерослари)дан тўртдан бир (ҳисса) тегур…» («Нисо» сураси, 12-оят) Хотиннинг ҳам мерос олишда икки ҳолати бор: 1. Эр вафот этиб, ундан фарзанди бўлмаса, хотини 1/4 олади. Бунда битта ёки ундан ортиқ хотиннинг мерос миқдори ўша 1/4 дур. Яъни 1/4 да шерик бўлади. 2. Эр вафот этиб, ундан фарзанди бўлса, хотини 1/8 сумун олади. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу қовли далил: وَلَهُنَّ الرُّبُعُ مِمَّا تَرَكْتُمْ إِنْ لَمْ يَكُنْ لَكُمْ وَلَدٌ فَإِنْ كَانَ لَكُمْ وَلَدٌ فَلَهُنَّ الثُّمُنُ مِمَّا تَرَكْتُمْ… Яъни, «У (хотин)ларга сизлар қолдирган (мерос) дан – агар фарзандларингиз бўлмаса – тўртдан бир (ҳисса) тегур. Агар фарзандларингиз бўлса, уларга сиз қолдирган (мерос)нинг саккиздан бири тегур….» («Нисо» сураси, 12-оят) 4-курс талабаси Собиржонов Ойбек 1 074

Таҳоратда қулоққа масҳ тортиш

Имом Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳаммад Таҳовий роҳматуллоҳи алайҳ “Шарҳу Маъонил Осор” деб номланган китобни тасниф этганлар. Мусанниф бу китобларида мазҳаблар орасида ихтилофли бўлган масалаларни ҳадисларга, қиёсларга суяниб ҳанафий мазҳабининг ҳукмлари ҳадисга суянишини ва бу мазҳаб “Аҳли раъй” (Фикр аҳли) эмаслигини исботлаб берганлар. У киши барча мавзуларда аввал биринчи томон уламоларнинг ҳадислари ва бу борадаги ҳукмларини, сўнгра иккинчи томоннинг ҳадислари ҳамда ҳукмларини келтириб ўтганлар. Кейин эса уларни бир-бирига ҳар томондан солиштирганлар. Бундан кейин эса назарий жиҳатдан ҳам ҳанафий мазҳабининг ҳукмини қўллаб-қувватлаганлар. Ҳозирги ўрганмоқчи бўлган мавзуйимизда ҳам худди шундай йўналишда борилади. Бундаги масалада ҳам уламолар икки хил фикр билдиришган. Биринчилари – қулоқнинг олди (ички) томони юзга қўшилиб ювилади. Орқа (ташқи) томони эса бошга қўшилиб масҳ тортилади, дейишган. Улар – Шаъбий, Ибн Сирин, Нахаий, Ибн Жарир Табарий, Исҳоқ ибн Роҳавайҳ, Абу Амр бу гапни Шофеъийдан ҳам ривоят қилган, Имом Аҳмаддан ҳам ривоят қилинган. Иккинчилари эса қулоқнинг барчасига – ичига ҳам, ташига ҳам масҳ тортилади дейишган. Улар – Абу Ҳанифа, Шофеъий, Молик, Аҳмад ва шуларнинг шогирдлари. 1-ҳадис. Убайдуллоҳ Хавланий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Али ибн Абу Толиб қаози ҳожат қилиб, олдимга кирди. Идишда сув келтиришни буюрди. Менга: “Эй ибн Аббос, сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилганларини кўрганимдай таҳорат қилиб берайми?”, деди. Мен: “Ҳа. Сенга ота-онам фидо бўлсин”, дедим. У узун ҳадисни зикр қилди… Орасида айтди: У қўлининг ҳаммасига бир ҳовуч сув олди, сўнг уни юзига урдилар, сўнг иккинчи марта шундай, сўнг учинчи марта ҳам шундай қилди, сўнг бош бармоғини икки қулоғининг ички тарафига солди. Сўнг ўнг қўлига бир кафт сув олиб, уни носиясига сепди, уни юзига оқизди. Сўнг ўнг қўлини тирсаги билан уч ювди. Чапини ҳам худди шундай. Сўнг бошига ва қулоғининг орқасига масҳ тортди. Биринчи томон шу ҳадисни далил қилиб, икки қулоқнинг олди томони юзга қўшилиб ювилади, орқа томони эса бошга қўшиб масҳ тортилади, дейишди. Иккинчи томон эса бунга қарши чиқиб, икки қулоқ бошдандир, шунинг учун уларга ҳам масҳ тортилади, дейишди ва бунга жуда ҳам кўп ҳадисларни далил қилиб келтиришди. 2-ҳадис. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу таҳорат қилди. Бошига ва икки қулоғига – олдига ҳам, ортига ҳам масҳ тортди. Ва: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шундай таҳорат олганларини кўрганман, деди. 3-ҳадис. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат олдилар, бошларига ва қулоқларига масҳ тортдилар. 4-ҳадис. Миқдом ибн Маъдий Карибадан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таҳорат олаётганларини кўрдим. Бошларига масҳ тортаётганларида, икки кафтларини бошларининг аввалига қўйдилар. Сўнг иккаласини гарданларигача тортдилар. Яна бошлаган ерларига қайтардилар ва икки қулоқларининг ичига ҳам, ташига ҳам бир марта масҳ тортдилар. 5-ҳадис. Тамим Ансорийдан ривоят қилинади: У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таҳорат қилиб, бошларига ва қулоқларига – ичига ҳам, ташига ҳам масҳ тортаётганларини кўрган. 6) Абдуллоҳ ибн Зайддан ривоят қилинади: У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга сув келтирилиб, у киши қулоғига масҳ тортаётганларида ишқалаганларини кўрган. 7) Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига иккита киши келиб, таҳорат қандай бўлади, дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сув чақиртирдилар. Таҳорат қилдилар. Икки кўрсаткич бармоқларини қулоқлари ичига тиқиб, бош бармоқлари билан қулоқ ташқарисига, кўрсаткич бармоқлари билан эса қулоқ ичига масҳ тортдилар. 8) Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан...

Эр ва хотиннинг мерос олишдаги ҳолатлари

Инсониятга барча ҳукмлар қатори меросга оид ҳукмларни нозил қилиб , уни бандаларига билдирган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар. Бу ҳукмларни умматларига етказган, сҳигалликларига ечим топган Расулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга дуруд-у саловотлар бўлсин. Қуръоми каримда зикр қилиниб, миқдори белгиланган фарзлар олтита бўлиб, улар қуйидагилардир: 1/2 نصف ярим улуш 1/4 ربع тўртдан бир улуш. 1/8 ثمن саккиздан бир улуш. 2/3 ثلثان учдан икки улуш. 1/3 تلت учдан бир улуш. 1/6 سدس олтидан бир улуш. Мазкур улушларга ҳақдор бўлганлар меросхўрлар ўн икки нафар бўлади. Улардан тўрттаси эркак киши. 1. Ота. 2. Жадди саҳиҳ 3. Она бир ака-ука. 4. Эр. Қолган саккизтаси эса аёллардир. 1. Хотин. 2. Қизлар. 3. Ўгъилнинг қизлари. 4. Ота-она бир бўлган опа-сингиллар. 5. Ота бир бўган опа-сингиллар. 6. Она бир бўлган опа-сингиллар. 7. Она. 8. Жаддаи саҳиҳа. Эрнинг мерос олишда икки ҳолати мавжуд: 1. Агар хотин вафот этиб, ундан фарзанд қолмаган бўлса, эри 1/2 нисфга эга бўлади. 2. Агар хотин вафот этиб, ундан фарзанд қолган бўлса, эри тўртдан бирини олади. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу қовли далил: وَلَكُمْ نِصْفُ مَا تَرَكَ أَزْوَاجُكُمْ إِنْ لَمْ يَكُنْ لَهُنَّ وَلَدٌ فَإِنْ كَانَ لَهُنَّ وَلَدٌ فَلَكُمُ الرُّبُعُ مِمَّا تَرَكْنَ… Яъни, “Сизларга хотинларингиз қолдирган (мерос)дан – агар уларнинг фарзанди бўлмаса ярми (тегур). Агар уларнинг фарзандлари бўлса, сизларга улар қолдирган (мерослари)дан тўртдан бир (ҳисса) тегур…” (“Нисо” сураси, 12-оят) Хотиннинг ҳам мерос олишда икки ҳолати бор: 1. Эр вафот этиб, ундан фарзанди бўлмаса, хотини 1/4 олади. Бунда битта ёки ундан ортиқ хотиннинг мерос миқдори ўша 1/4 дур. Яъни 1/4 да шерик бўлади. 2. Эр вафот этиб, ундан фарзанди бўлса, хотини 1/8 сумун олади. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу қовли далил: وَلَهُنَّ الرُّبُعُ مِمَّا تَرَكْتُمْ إِنْ لَمْ يَكُنْ لَكُمْ وَلَدٌ فَإِنْ كَانَ لَكُمْ وَلَدٌ فَلَهُنَّ الثُّمُنُ مِمَّا تَرَكْتُمْ… Яъни, “У (хотин)ларга сизлар қолдирган (мерос) дан – агар фарзандларингиз бўлмаса – тўртдан бир (ҳисса) тегур. Агар фарзандларингиз бўлса, уларга сиз қолдирган (мерос)нинг саккиздан бири тегур….” (“Нисо” сураси, 12-оят) Имом Бухорий номидаги Тошкент  ислом институти 4-курс талабаси  Собиржонов Ойбек 1 033

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ асос солган мазҳаб

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ асос солган мазҳаб саккизинчи аср ўрталарида, унинг ҳаётлик чоғиданоқ тарқала бошлаб, шу асрнинг охирларида узоқ-яқин ўлкалар, жумладан, Мовароуннаҳрга етиб келган эди. Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийнинг мумтоз шогирдлари­дан бири бўлмиш Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс ал-Кабир ал-Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ (в. 832 й.) биринчи бўлиб, IХ аср бошларида ушбу мазҳаб таълимотининг ҳақиқий ташувчиси сифатида ўз ватанига кайтиб келди. Бухоро шаҳрини ҳанафийликнинг муҳим марказларидан бирига айлантирди. Унинг тарбияси остида бир гуруҳ фақихдар, жумладан, ўз даврида Ҳанафий мазҳабининг шайхи ва салоҳиятли вакили бўлган унинг ўғли Абу Ҳафс Сағир Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳафс[1] юксак даражали фақиҳ мартабасига етганди[2]. Абу Ҳафс Кабирнинг замондоши, ҳадис илмининг буюк имоми Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий (в.256 ҳ./870м.) «Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» китоби ва «Фиқхул-Бухорий» деб аталган ўзига хос фикхий йўналиши билан ушбу фан ривожига катта ҳисса қўшган эди. Бухоролик фақиҳлар ўша даврдан бошлаб ҳам усулул-фиқҳ ва ҳам фуруъул-фиқҳ бўйича муҳим ва эътиборга лойиқ асар­лар ёзиб келдилар. Ибн Халдун «Ал-Муқаддима»да таъкидлашича, Абу Зайд Дабусий ушбу мавзуда ёзган китоб энг муҳим асарлардан бири ҳисобланади. Шунингдек, кейинроқ Содруш-шариа Иккинчи Убайдуллоҳ ибн Масъуд ёзган «Танқиҳ ул-усул» номли китоб ва унинг устидан ёзган «ат-Тавзийҳ» номли шарҳи катта эътибор ва илмий аҳамият касб этиб келган. IХ асрдан бошлаб Ҳанафий, Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳаблари Марказий Осиёда ўз нуфузини ўтказа бошлади. Хуросонда Ҳанбалий мазҳабининг йирик намоёндаси шайхул-ислом Абдуллоҳ Ансорий (ХI аср) эди. Шофеъий мазҳабининг атоқли вакили, Ўрта Осиё бўйича шофеъийлар имоми тошкентлик Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил ал-Қаффол аш-Шоший (291—365 ҳ.й.) эди. У ўз даврининг машҳур кишиси фақиҳ, муҳаддис, муфассир, усулий (усулул-фиқҳ буйича олим), адиб ва шоир бўлиб, кўп асарлар ёз­ган. “Усулул-фиқҳ” ва “Шарҳур-рисола” номли асарлари катта шуҳрат қозонган. Ибн Халликоннинг таъкидлашича, ўша даврда Мовароуннаҳр ҳудудида унга тенг келадиган олим ва фақиҳ бўлмаган. Заркалийнинг ёзишича, у фиқҳ, ҳадис, луғат ва адабиёт бўйича ўз даврининг атокли олими ҳисобланган. Олим кўп сафарлардан кейин ўз шаҳри Тошкентга қайтиб келиб, шу ерда ҳаётдан кўз юмган. Унинг қабри Ҳастимом ёнида бўлиб, мухлислар мозорига айланган. Котиб Чалабийнинг ёзишича, унинг ўғли шайх Қосим ибн Муҳаммад ал-Қаффол аш-Шоший шофеъий мазҳабида энг муҳим, мукаммал ва эътиборли китоблардан бири бўлмиш «Ат-Тақрийб фил-фуруъ» номли асарнинг муаллифи эди[3]. Ўша даврларда шофеъий мазҳаби Хуросон, Туркистон ва Эронда катта эътибор қозонган эди. Хожа Низомулмулк ўзининг «Сиёсатнома» асарида таъкидлашича, Султон Маҳмуд Ғазнавий ҳанафий мазҳабида бўла туриб, ибодатларни шо­феъий мазҳаби қоидаларига асосланиб адо этарди. Салжуқийларнинг машҳур вазирларидан бири Амидул-Мулк Абу-Наср ал-Кундурий ҳанафий мазҳабида шунингдек «Сиёсатнома» китобининг муаллифи Хожа Низомул мулк (1018—1092) шофеъий мазҳабида эдилар[4]. Шунингдек, ушбу даврда мўътазилийлар кенг қамровли ақидавий курашни йўлга солиб, ўз ғояларини тарқатишга уринган  ақидавий усулларига таянган шиялар айниқса Исмоилийлар ва уларнинг турли гуруҳлари (Ботинийлар, Қарматийлар) билан суннийлар орасида кескин кураш авж олган бир пайтда, Абу Мансур Мотуридий ҳанафий мазҳабининг яловбардори сифатида қад кўтариб, ўзининг кўп сонли асарлари, жадал ва мунозаралари билан мўтазила, ботиния ва қарматия қарашлари нотўғри эканлигини исботлаб берди, аҳли сунна вал жамоа, айниқса, ҳанафий мазҳабининг мус­таҳкамланишига катта ёрдам кўрсатди. Халқ у қозонган бун­дай ғалабаси билан табриклаб, Қорахонийлар томонидан ка­лом илмида у яратган йўналиш (Мотуридий ақоид мазҳаби), аҳли сунна вал жамоанинг эътиқодий асоси, деб эълон қилинди.  Имом Мотуридийнинг илмий фаолияти ва тинимсиз кураши окибатида мўътазила...
1 1 222 1 223 1 224 1 225 1 226 1 548