Илм ‑ ёдлаш биландир Уламоларни таниш, илмий ҳаракатлар ҳақида билиш ҳар қандай соғлом қалбли инсонга завқ ва илҳом беради. Бундан, айниқса, илм толиблари қувват олади, олимлар учун бу маълумотлар бир кўзгу ўлароқ хизмат қилади: унда улар ўзларининг ютуқ ва камчиликларини кўрадилар. Бугунги кундаги исломий илмлар йўлида сафарбар этилаётган иқтидор ва урунишларни ўрганганда мўминлар бу умматда яхшилик бардавом эканини ҳис этиб, ўтмишдаги буюк алламоларнинг даражалари бир нав тасаввурига яқинлаштирса, бу ҳолат, ўз навбатида, Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўлганларни ноумид қилади ҳамда фақвулотда хотирали улуғ уламоларимизнинг илмий салоҳиятлари ҳақида шубҳада бўлган билимсиз кимсаларга қақшатқич танбеҳ бўлади. Шунингдек, ҳақиқий илмий фаолиятлар билан танишиш бир‑иккита китобни у ёқ‑буғидан ўқиб олиб, ўзини аллома санаб, одамларнинг бошини қотираётганларга ҳам энг яхши насиҳат бўлади. Хуллас, қуйида келадиган сатрлардан ҳар ким ўзига яраша хулоса ва ибрат олади деб умид қиламан. Мавританиялик аҳли илмлар ёддошликлари билан танилганлар. Уларда кўп асарлар ёд олинади. Ана шундай ёддошлар ичида замонамизда энг пешқадам ҳисобланган олим Муҳаммад Ҳасан Валад Диду ҳафизаҳуллоҳ бўлиб, бутун дунё олимлари у кишиниинг фазлини эътироф этади. Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ ҳам бу олим ҳақида жуда кўп яхши фикрлар айтганлар. Муҳаммад Ҳасан Валад Диду Мавританияда «Олимларни етиштириш маркази» номли билим даргоҳига асос солган бўлиб, у ерга ўқишга киришнинг шартлари ўзи анчайла мулла бўлишни талаб қилади. Тўлиқ ўқиш йили 17 сана бўлиб, битирувчилар 50 га яқин фанда мутахассис бўлиб етишади. Муассиснинг айтишича, Марказда ҳар бир фанда бир‑иккита китоб ёдлатилади ва бошқа китоблар ўқитилади. Жумладан, «Саҳиҳайн» ‒ Бухорий ва Муслимнинг «Саҳиҳ»и тўлиқ ёд олинади. Фиқҳда моликий мазҳабда, ақидада эса ашъарийликда ўқитилади. Ушбу илмий даргоҳнинг кўзи ожиз бир талабаси ҳақида ажойиб маълумот ўқиб қолдим ва уни кўпчиликка илинди. Маълумот аллома Муҳаммад Ҳасаннинг фейсбукдаги саҳифасидан олинган бўлиб, Абу Сирин Акрам Бутбийбанинг қаламига мансубдир. Таржимада айрим жумлалар ўзбек ўқувчиларига тушунарли бўлиши учун эркин ўгирилди. «Аллома Муҳаммад Ҳасан Диду бошини ўпиб қўяётган бу йигитни танийсизми? У Мағриблик Муҳаммад Таййиб, кўзи ожиз, 1997 йилда туғилган. Яъни ёши 22 да. Мавританиядаги «Олимларни етиштириш маркази»да таҳсил олади. Қанчадан‑қанча кўрлар бор, қалб кўзи очиқ. Қанчадан‑қанча қалблар бор, қалб кўзи сўқир. (Исломий илмлардаги хусусиятлардан бири ‒ ҳар бир илмда ўша илмнинг асосий қоидаларини ёдда сақлаш учун уларни ихчам сатрларда қайдлаш йўлга қўйилган. Бундай асарлар мантлар дейилади. Матнлар ёдлаш учун мўлжалланган бўлгани боис, кўпинча назм шаклида ёзилади. Уларни ёдлаган киши ўша соҳадаги энг муҳим, бирламчи маълумотларни ҳамиша хотирда сақлаб юриш имкониятига эга бўлади.) Муҳаммад Таййиб жуда кўп матнларни ёд олган ва уларни шарҳлаб ҳам беради. Жумаладан: 1. Қуръони Каримни ёд олган ва ўн мутавотир қироатни ҳам ўзлаштирган. Унинг тажвид ва Қироатга оид ёд олган матнлари: 2. Жамзурийнинг «Туҳфатул‑атфол» асари; 3. Ибн Жазарийнинг «Муқаддиматул‑жазария» асари; 4. Ибн Буррийнинг Имом Нофеъ қироатига оид «Ад‑дурарул‑Лавамиъ» асари; 5. Имом Шотибийнинг 1100 байтдан зиёд, етти қироатга бағишланган, «Шотибийя» дея танилган «Ҳирзул‑амоний ва важҳуттаҳоний» асари; 6. Ибн Жазарийнинг уч мутавотир қироатга бағишланган «Ад‑дурратул‑музийа» асари. Тафсир фанига оид ёд олган матнлари: 7. «Мароқил Авоҳ» манзума, 8000 байтдан зиёд, тафсирга оид, Қуръони Карим маъноларини ўрганишда жуда ҳам қимматли манба. Муҳаммад Таййиб тафсир илмида «Тафсири Жалолайн» ва «Тафсири Ибн Жиззий»ни ҳам яхши ўрганиб, ўзлаштирган Ҳадис илмига оид...
Жорий йилнинг 19 апрель куни Тошкент ислом институтига бутун дунё олимлари эътироф этган шайхлардан бири Муҳаммад Тақий Усмоний ташриф буюриб, у зот билан давра суҳбати бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу давра суҳбатига Англия ва Туркиядан ҳам меҳмонлар ташриф буюрган эди. Англиялик меҳмонлардан бири – муфтий Тақий Усмонийнинг шогирди муфтий Муҳаммад ибн Одам Кавсарий шу куни кечки пайт Тошкент ислом институтига қайта ташриф буюриш истаги борлигини изҳор қилди. Шу муносабат институт раҳбарияти маслаҳатига кўра, 20 апрель куни катта танаффус вақтида учрашув белгиланди. Белгиланган вақтда Англиянинг Лестер шаҳрида истиқомат қилувчи муфтий Муҳаммад ибн Одам Кавсарий, доктор Абдураҳмон Юсуфлар ташриф буюрдилар ва маъҳад устоз-талабалари иштирокида илмий суҳбат бўлиб ўтди. “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири меҳмонларни бу ташриф билан табриклаб, меҳмонлар билан устозларни ўзаро таништирди ва Британиядаги ислом институт ва университетлар фаолияти ҳамда уларнинг ўқув дастурлари, дарслик китоблар ҳақида сўраб давра суҳбатини очиб берди. Сўнг Раззоқов Яҳё домла, Жўрабоев Ҳабибуллоҳ домла баъзи фиқҳий масалаларни сўрадилар. Талабалар меҳмонлардан араб ва инглиз тилларида ўзини қизиқтирган саволларини сўраб олдилар. Муҳаммад ибн Одам Кавсарий Тошкент ислом институти ҳамда Бухоро Мир Араб олий мадрасаси, Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ва бошқа мадрасалар талабаларининг илмий савияси ўзи ўйлагандан чандон зиёда эканини таъкидладилар. “Бу юртнинг устоз-талабалари ўзлари кўп нарсани билсалар ҳам, камтарлик қилиб, ўзларидан бошқа олимларни устун қўйишар экан. Лекин уларнинг араб ва инглиз тилида бемалол савол беришлари, саволларининг савияси ўз илмий салоҳиятларини намоён қилмоқда. Ўзбекистонга сафарим олдидан бу юртни ҳам сафар қилган баъзи давлатлардек тасаввур қилган эдим. Келгач эса, бу юртнинг шаҳарлари обод, кўчалари покиза, одамлари меҳмондўст ва камтарин-тавозеъли эканини кўриб, фикрим мутлақо ўзгарди”, деган маънода сўзлади муфтий Кавсарий суҳбати асносида. Доктор Абдурраҳмон Юсуф докторлик диссертациясини буюк аллома бобомиз – Фақиҳ Абу Лайс Самарқандийнинг “Навозил” китоби бўйича ёқлаган экан. У китобдаги баъзи туркий сўзларни тушуна олмаганини айтиб, устозлардан туркий сўзлар маъносини сўраб олдилар. Тадбир сўнгида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Б.Азамов меҳмонлардан интервю олди: Б.Азамов: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ, азиз меҳмонлар. Биз сизларнинг юртимизга ташрифингиздан беҳад хурсанд бўлдик. Сизлар етти кундан бери Ўзбекистонда саёҳат қилиб юрибсизлар, Бухоро, Самарқанд, Термиз шаҳарларига бордингиз. Икки кундан бери Тошкентнинг турли диққатга сазовор жойларини зиёрат қилиб турибсизлар. Сизларнинг институтимиз ҳамда юртимиз ҳақидаги таасуротларингиз бизни қизиқтиради, шу ҳақда тўхталиб ўтсангизлар. Марҳамат! Муҳаммад ибн Одам Кавсарий: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Биз ҳам Ўзбекистонга ташриф буюрганимиздан хурсандмиз. Бунинг учун Аллоҳ таолога ҳамд айтамиз. Бу бизнинг биринчи ташрифимиз. Биз бу мамлакат жуда тоза ва покиза эканини кўрдик. Бу покизалик ташқи кўринишда ҳам, инсонларнинг ботинида ҳам, уларнинг ихлосларида ва қалбларида ҳам кўриниб турибди. Самарқанд, Бухоро ва Термизда ҳам – мана шундай – ҳам зоҳирий, ҳам ботиний покликга шоҳид бўлдик. Икки кундан бери биз Тошкентдамиз. Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин! Кеча бу ерда Имом Бухорий маъҳадида жума намозини шайхимиз Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ билан бирга ўқидик. Бугун яна бир марта бу ерга келдик. Чунки бу ерда жуда ажойиб бир ифорни топдик. Мен яна ўша ифордан кўпроқ баҳра олиш учун яна бу ерга келишга қарор қилдим. Биз бу ердаги устозлар, мударрислар, шайхлар ва талабаларда жуда кўп хислатлар бор эканлигини кўрдик. Бу ерда ўқитиладиган фанлар ва...
Кунларнинг бирида бир киши қуш овлаш учун анҳор бўйига тўр ташлаб қўйди. Тўр остига сепиб қўйилган дон билан алданган бир гала қушчалар дарҳол келиб у ерга қўнишдию, тўрга тушиб қолдилар. Қуш овчиси етиб келган вақтда қушчаларнинг барчаси шовқин-сурон солганича тўр билан бирга юқорига кўтарилдилар. Кўз олдида гўёки келишиб олгандек бир томонга қараб учиб кетаётган қушларни кўрган овчи уларнинг ортидан югурди. У югуриб кетар экан, йўл давомида бир кишига йўлиқиб қолди. У киши овчидан бунчалар шошилиб қаёққа кетаётганини сўраганида, овчи осмонда учиб кетаётган бир гала қушларга ишора қилиб, уларни тутиш учун ошиқаётганини айтди. Шунда ҳалиги киши итстеҳзоли кулиб деди: «Худо хайрингни бергур, наҳотки сен шу ишингни тўғри деб ўйлаётган бўлсанг! Осмонда учиб кетаётган қушларни ҳам тутиб бўлар эканми?!» Овчи унга жавобан: «Албатта, агар тўрга битта қуш тушганида эди эҳтимол мен уни тута олмасдим. Лекин булар кўп. Мана кўрасан, мен уларни тутиб оламан», деди. У айтганидек бўлди. Шом қоронғуси тушгач, қушчаларнинг ҳар бири тўрни ўз уяси томон торта бошлади. Бири ўрмонга, бошқаси кўлга, яна бошқалари тоққа қараб интиларди. Айримлари эса бутазорга қараб учишга ҳаракат қиларди. Натижада уларнинг ҳеч бири мақсадига эриша олмади. Барчаси тўр билан биргаликда ерга пастлай бошлади. Шу вақтда овчи етиб келди ва уларни тутиб олди. Бечора қушчалар, агар улар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларини билганларида эди, бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилишарди ва овчига ўлжа бўлмас эдилар. (عليكم بالجماعة فإن الذئب لا يأكل من الغنم إلا القاصية) «Бир-бирингиздан ажралманглар, албатта бўри ҳам подадан ажралган қўйнигина ейди». Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва М.Абдуқаюм таржимаси 1 059
Аввал хабар берганимиздек, 19 апрель куни Тошкент ислом итститутига покистонлик етук олим, шайхул-ҳадис, ислом фиқҳи ва иқтисоди бўйича замонамизнинг етакчи намояндаларидан бири бўлмиш Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ва британиялик муфтий Шаббир Аҳмад ҳамда ҳамроҳлари ташриф буюрган эдилар. Меҳмонлар орасида британиялик бир неча муфтийлик ва докторлик даражасини олиб, нуфузли олийгоҳларда талабаларга дарс берувчи, араб ва инглиз тилларида бир неча китоблар ёзган олимлар жумладан, муфтий Муҳаммад ибн Одам Кавсарий, доктор Абдурраҳмон ибн Юсуф ҳамда муфтий Шаббир Аҳмаднинг ўғли муфтий Юсуф ибн Шаббир каби олимлар ҳам ташриф буюрган эдилар. Тақий Усмонийнинг бутун Ўзбекистон бўйлаб сафарларини айнан муфтий Юсуф ибн Шаббирнинг сайтида инглиз тилида ёритиб борилди. Бу котиблик вазифаси унга хусусан, устоз Тақий Усмоний томонидан ишонилган экан. “Муфтий Тақий Усмоний ҳамроҳлигида ўтган етти кун” сарлавҳаси остида кунлик сафарларни ёритиб бордилар.Кеча маъҳадга келганларида ҳам ҳазратни ҳар бир сўзларини эътибордан қочирмай қоралаб бордилар. Тошкентдаги икки кун зиёрат ва таассуротларни 20 апрель куни тонг саҳардан ҳам илгари сайтга жойланиб, “Еттинчи кун” сарлавҳаси остидаги ахборотлари қаторидан маъҳад зиёрати батафсил ёритилган.Сиз азизларни ушбу қимматли хабар билан таништириш мақсадида уни қуйида айнан матни ва таржимаси ҳамда шайх томонидан жойланган суратларни ҳам эътиборингизга ҳавола қиламиз. Сафар тафсилоти билан инглиз тилида тўлиқ танишмоқчи бўлганларга шайх Юсуф ибн Шаббирни сайти кўрсатилади. Maʿhad al-Imam al-Bukhārī al-Islāmī al-Ālī Our next stop is the Higher Education Institute, the Maʿhad al-Imam al-Bukhārī al-Islāmī al-ʿĀlī. The institute provides a degree qualification in Islamic studies, similar to Mir-i-Arab Madrasah (advanced) in Bukhara. Prior to this, pupils are required to study in any Madrasah Mutwassitah (intermediate) generally between the ages of 18 and 22. Thereafter, they can enrol at this Higher Education institute on the four-year degree programme, followed by a two-year Masters programme should they decide to do so. This means that a person can graduate with a Masters at the age of 28. Prior to the age of 18, primary education is necessary on everyone in government schools. The institute currently has 330 students and 70 teachers. There are also 50 female students. It was established in 1971 during the Soviet era. All the students and staff have gathered here and the programme commences. A teacher provides an outline of the syllabus. The Islamic studies programme covers the subjects taught in the Dars Niẓāmī syllabus. Many of the taught books are similar. The entire Hidāyah is taught. Previously, they sufficed with Mishkāt al-Maṣābīḥ. However, recently they have introduced Ṣāḥīḥ Bukhārī, Ṣaḥīḥ Muslim, Sharḥ Maʿānī al-Āthār and Sunan al-Tirmidhī. Along with a comprehensive Islamic studies programme, the memorisation of the Qurʾān is also taught here alongside the degree programme, and languages such as English, Persian and Russian are also taught. Mufti Ṣāḥib reads the ḥadīth al-raḥmah, also known as al-Ḥadīth al-Musalsal bi al-Awwaliyyah and grants ijāzah to all present. A student reads the introduction and first ḥadīth of Sharḥ Maʿānī al-Āthār and another student reads the final ḥadīth of Sunan al-Tirmidhī. Mufti Ṣāḥīb then delivers a speech in Arabic. A brief overview of this speech is presented below. Mufti Ṣāḥib said: “This land was once populated with knowledge and piety....