islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Ҳадиснинг Қуръонга нисбатан тутган ўрни

Ҳадис Қуръонга нисбатан уч хил вазифани ўтайди: Таъкидловчи. Ҳадисларнинг катта қисми Қуръонда келган маъноларни таъкидлаб, ёритиб келади. Имом Бухорий ва Муслим Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом беш нарса устига қурилган: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир”, деб гувоҳлик бериш; намозни тўкис адо этиш; закотни бериш; Рамазон рўзасини тутиш; Байтуллоҳни ҳаж қилиш”, дедилар. Бу ҳадисда Ислом динининг беш асоси зикр қилинган бўлиб, улар ҳақида Қуръони каримнинг бир неча оятларида турли кўринишдаги буйруқлар бор. Имом Буҳорий Абу Воил розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўзингизга ростгўйликни лозим тутинглар. Чунки ростгўйлик яхшиликка бошлайди, яхшилик эса жаннатга етаклайди”, деганлар. Қуръони каримда ростгўйликка буюрувчи,  уни мадҳ этувчи оятлар жуда ҳам кўп. 2. Изоҳловчи. Ҳадислар асосан мана шу вазифани ўтайди, Қуръонга шарҳ ва изоҳ сифатида хизмат қилади. Бу маъно Қуръони каримда ҳам таъкидланган. Аллоҳ таоло айтади: “Ва сенга Зикрни одамларга уларга нозил қилинган нарсани баён қилиб беришинг учун ва шоят, тафаккур қилсалар, деб нозил қилдик”   ( Наҳл, 44). Қуръон оятлари кўпинча мавзуларга умумий маънода ёндашади, масалалар юзасидан одатда қамровли ҳукм чиқаради, шу боис улар шарҳ ва изоҳга, мақсадни ёритиб берадиган баёнга муҳтож. Ҳадис эса кўпинча айнан мана шу вазифани бажаради. Масалан, Қуръонда намозга умуий маънода буйруқ бор, лекин унинг қандай адо этилиши, ракатларининг сони ва бошқа масалалари ҳақида тўхталинмаган. Ьалки булар ҳадисларда баён қилинган. Закот, рўза, ҳаж ва бошқа кўп амаллар хусусида ҳам мана шу гапни айтиш мумкин. Қуръон батафсил баён қилмаган кўплаб масалаларни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида муфассал ёритиб берганлар. Чунки у зот Аллоҳ томонидан етказучи, одамлар ичида шариатнинг  мақсадларини ва ғояларини энг яхши англовчи шахсдирлар. 3. Тўлдирувчи. Қуръонда насс – далилий матн келмаган ҳолатларда ҳадис орқали ҳам ҳукмлар жорий қилинади. Масалан, “Ҳайзли аёл рўзани қазо қилади, намозни қазо қилмайди”, “Насаб сабабли ҳаром бўлган нарса эмизиш сабабли ҳам харом бўлади” ҳадислари шу турдаги ҳадислардан ҳисобланади. Яна бир мисол: бир кампир Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига меъросдаги улуши ҳақида савол сўраб келди. У киши: “Сен учун Аллоҳнинг китобидан бирор нарса топа олмаяпман ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сенинг учун ечим бўладиган бирор нарса деганларини ҳам билмайман”, дедилар. Шунда Муғийра розияллоҳу анҳу туриб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай аёлга олтидан бирни берар эдилар” , деди. У киши: “Сен билан бирга (гапингни тасдиқлайдиган ) яна бирор одам борми?“ дедилар. Шунда Муҳаммад ибн Маслама туриб, гувоҳлик берди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу ўша ҳукмни ижро қилдилар. Суннатдаги аҳкомларнинг Қуръон каримга нисбатан тутган ўрни Қуръон Ислом шариатида энг авваги асл манба ва суннат эса иккинчи манба ҳисобланади. Чунки Қуръони каримнинг барча матни қатъий равишда собит бўлган. Қатъий нарса зонний нарсадан устун қўйилади. Қолаверса Қуръон асл, суннат эса Қуръонга нисбатан фаръ ҳисобланади. Чунки суннат Қуръони каримни баён қилувчи ҳисобланади. Шундай экан асл фаръдан, баён қилувчи баён қилувчидан муқаддам қўйилади. Бунга қуйидаги ҳадис далолат қилади[1]. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг Ҳимслик соҳибаларидан ривоят қилинади. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муозни яманга юборишни ирода қилганларидан: “ Агар сен бирор масалага дуч келсанг қандай қилиб ҳукм чиқарасан” – дедилар, “ Аллоҳнинг китоби ила” –деди. “Аллоҳнинг китобида топмасангчи” –дедилар. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатидан...

УЧТАСИ ЯХШИ УЧТАСИ ЁМОН ОЛТИ АМАЛ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳар бир айтган сўзлари уммат учун мисоли дурдек қимматбаҳо насиҳатлар бўлиб, уни олган киши икки дунёда ҳам кам бўлмайди. Жанобимизнинг минглаб ҳадисларидан атиги бир донаси ҳам катта бир жамиятни ислоҳ қилишга кифоя қилгудек даражада мукаммал сабоқ бўла олади. Мисол тариқасида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган қуйидаги ҳадисни оламиз:   قال عليه الصلاة والسلامإن الله يرضى لكم ثلاثًا، ويكره لكم ثلاثًا: فيرضى لكم أن تعبدوه ولا تشركوا به شيئًا، وأن تعتصموا بحبل الله جميعًا ولا تفرقوا، وأن تناصحوا من ولاه الله أمركم، ويكره لكم: قيل وقال، وكثرة السؤال، وإضاعة المال Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ таоло сизлардан учта амалга рози бўлади: Унга ҳеч нарсани шерик қилмасдан ёлғиз Ўзига ибодат қилишларинг; Фирқаларга бўлиниб кетмасдан, Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушлашларинг; Аллоҳ бошлиқ қилиб қўйган ишбошиларга носиҳ бўлишларинг. Ва Аллоҳ сизлардаги учта нарсани хуш кўрмайди: “деди-деди”лар; Кўп савол беришлик; Молни исроф қилмоқ. (Ал-адаб ал-муфрад / 442). Мана шу ҳадисда жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам олти амални қатор санадиларда улардан учтасига Аллоҳ рози, яна учтасига эса Аллоҳнинг ғазаби борлигини билдирдилар. Аллоҳнинг розилигини топишга сабаб бўлган биринчи амал бу тавҳид ақидасидир. Одам алайҳиссаломдан то Муҳаммад алайҳиссаломгача келган набий ва расулларнинг ҳаммаси умматга фақат битта – тавҳид ақидасини англатиш учун келганлар. Қалбида тавҳид эътиқоди бўлмаган банданинг ҳолига охиратда вой бўлади. Инсон ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиши лозим. Ибодатда Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилиб бўлмайди. Аллоҳ ҳамма гуноҳни кечириши мумкин, аммо ширкни асло кечирмайди. Аллоҳни рози қилувчи иккинчи амал эса Аллоҳнинг арқони бўлмиш Қуръон атрофида жипслашмоқдир. Мўминлар Қуръон ва унинг аҳкомлари атрофида бирлашишлари керак. Хилма-хил гуруҳ ва фирқаларга бўлинишни Аллоҳ асло хуш кўрмайди. Қуръон атрофида бирлашмоқ учун энг аввало Қуръон ҳақидаги эътиқодни тузатиш керак. Қуръон Аллоҳнинг илоҳий, азалий каломидир. Унда инсониятнинг икки дунё саодатини таъминлаб берувчи ҳукмлар бор. Қуръонни севиш, ёдлаш, сақлаш, кейинги умматга соғлом қолдириш, маъноларини тўғри англаш ва ҳаётга татбиқ этиш билан инсоният Қуръон атрофида бирлашади. Қуръон жаннатдан ерга туширилган мисоли арқондир. Уни ушлаган жаннат сари адашмасдан боради. Четда қолганлар эса йўлни йўқотади. Раббимизни шод қилишига хизмат қилувчи учинчи амал бу бошлиқларга хайрхоҳ бўлишдир. Жамиятнинг ҳар бир бир аъзоси бошлиққа хайрхоҳ бўлса, унга тўғри йўлни топишида кўмакчи ва камарбаста бўлса, оғир кунда ҳам яхши кунда ҳам уни қўллаб ёнида турса, у жамият гуллаб яшнайди, тараққий қилади. Раҳбарини чалинишини, йўлдан адашишини истаган жамиятда эса барака бўлмайди. Йирик ҳанафий олими, ақидавий матн соҳиби имом Таҳовий раҳимаҳуллоҳ жамиятнинг раҳбари ҳақидаги муносабатини баён этишда шундай деган: “Имомларимиз, бошлиқларимиз агарча зулм қилсалар-да, уларга қарши чиқишни ҳақ деб ҳисобламаймиз. Улардан бирортасини қарғамаймиз. Уларга бўйсунишдан бош тортмаймиз. Улар модомики маъсиятга амр қилишмас экан, уларга итоат қилишни Аллоҳга итоат қилиш ўлароқ фарз деб биламиз. Уларнинг ҳаққига салоҳият, муваффақият ва саломатлик сўраб дуо қиламиз”. (Имом Абу Жаъфар ат-Таҳовий. Ақидатут-Таҳовий). Ҳадисда Аллоҳнинг ғазабини келтирувчи деб зикр этилган уч амалнинг аввалгиси “деди-деди” яъни, чақимчилик ва гап ташувчиликдир. Чақимчилар ҳар қандай иноқ жамоани ҳам парчалаб бир-бирига душман қилиб ташлаши мумкин. Чақимчиларнинг “деди-деди”сига қулоқ солинган ерда бирдамлик бўлмайди. Шунинг учун ҳам мўмин аниқ-тиниқ далилсиз ҳеч кимнинг нохуш гапи ва шумхабарига ишониши керакмас. Иккинчси эса кўп савол беришликдир. Араб донишмандлари айтади: “чиройли савол ярим илмдир”. Савол...

Тиканак

Қадим замонларда бир мамлакатда жуда ҳам дахшатли  жазо тури бор эди. Айбдор деб топилган инсонни оч ҳолатдаги шернинг олдига ташлашарди. Йиғилган оломон эса бу дахшатли томошани кузатиб турар эди. Кунларнинг бирида хожасидан қочган бир қул айбдор деб топилди. Шу боис қулни  баланд деворлар билан ўралган махсус томошагоҳнинг ўртасига ташлаб қўйишди.  Сўнг ўша майдонга тўққиз кун давомида ҳеч нарса емаган жуда оч шерни ҳам қўйиб юборишди. Қулга шиддат билан ташланаётган шер бирдан тўхтаб қолди ва унинг қўлларини ялай бошлади. Томошабинлар ҳайратдан тош қотишди. Сўнгра қулдан шундай йиртқич ҳайвон нима сабабдан унга бу қадар меҳр кўрсатганини сўрашди. Қул қуйидагича жавоб берди: «Кунларнинг бирида бу шерни ўрмонда кўриб қолгандим. Унинг панжасига ўткир бир тикан санчилиб қолганди ва у бу жароҳатдан азият чекиб қаттиқ ўкирар эди. Мен дарҳол унинг панжасидан тиканакни суғуриб олдим. Шу тариқа биз иккаламиз дўст бўлиб қолдик». Халқ қулнинг ҳикоясидан қаттиқ таъсирланди. Қул ва шер озодликка чиқарилди. Барча чексиз ҳайрат ва таажжуб билан қулнинг ортидан худди итоаткор мушукдек эргашиб кетаётган баҳайбат шерни кузатиб турар эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг айтган ушбу сўзлари нақадар гўзал: (الراحمون يرحمهم الرحمان، ارحموا من في الأرض يرحمكم من في السّماء) Раҳмлиларга Раҳмон (Аллоҳ) раҳм қилур. Ер юзидагиларга раҳм қилинглар, сизларга осмондаги Зот раҳм қилади. Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 893

“Жамоат” ким биласизми?

Ақидавий мавзуда ёзилган асарларда жамоатни лозим тутиш ҳақида муҳим кўрсатмаларга учраймиз. Масалан, бир ҳадисда “катта жамоатни лозим тутинг” – деган мазмунда буйруқ бор. Яна бир ҳадисда эса, “жамоатдан ажраган жаҳаннамга ажрабди” – деган мазмунда хабар бор. Шу “жамоат” атамасини қандай тушунамиз? Луғат нуқтаи назаридан келиб чиқиб кўпчиликни ташкил этувчи тарафми ёки бошқа истилоҳий маъноси борми? Масалан, шундай жойлар борки аҳолисининг аксарияти аҳли бидъатлар. У ердагилар ҳаққа тобе бўлиш учун аксарни ташкил этувчи бидъатчиларга эргашадими? Ёки ёлғиз ўзи қолса ҳам ҳақ деб билган эътиқодида собит турадими? Агар кўпчиликка эргашмаса хато қилган бўлмайдими? Баъзи илм аҳлларини кўрамиз: айрим эътиқодлари туфайли кўпчилик тарафдан яккалаб қўйилган бўлишади. Улар ҳақми ё кўпчилик ҳақми? Келинг, шу масалага ойдинлик киритамиз: Имом Абу Шома раҳимаҳуллоҳ “ал-Ҳаводис вал-бидаъ” номли асарида жамоатни лозим тутиш ҳақидаги буйруққа муносабат билдирар экан, жумладан шундай дейди: فالمراد به لزوم الحق و اتباعه و إن كان المتمسك به قليلا و المخالف له كثيرالأن الحق هو الذى كانت عليه الجماعة الاولى من عهد النبى صلى الله عليه و سلم و اصحابه و لا نظر الى كثرة اهل البدع “Жамоатни лозим тутмак”дан мурод  бу – ҳақни лозим тутиш ва унга эргашишдир! Гарчи ҳақни маҳкам тутган тараф озчиликни, унга мухолифлар эса кўпчиликни ташкил этса ҳам. Чунки ҳақ йўл деб аслида аввалги жамоат – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар давридаги дастлабки жамоатнинг йўли назарда тутилади. Кейинги даврларда пайдо бўлган бидъатчиларнинг кўплигига эътибор берилмайди. (Ал-боис ъала инкор ил-бидаъ вал-ҳаводис. 91 – Б). Тобеинлардан Амр ибн Маймун ал-Авдий айтади. Мен Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга Яман шаҳрида талаба бўлдим. Унинг умри поёнига етиб, Шомда тупроққа топширгунимизча хузуридан жилмаганман. Кейин ўша даврнинг энг фақиҳи Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга шогирд бўлдим. У киши кўпинча таъкидлаб айтар эди: “Ўзингизга жамоатни лозим тутинг. Чунки Аллоҳнинг Яди жамоат узрадир!”. (Аллоҳнинг ризолиги жамоат тарафда). Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шу гапни кўп такрорлар эдилар. Бир куни у кишининг шундай деганини эшитиб қолдим: “Яқинда бошингизга намозни вақтидан кечиктириб юборадиган бошлиқлар келади. Ўшанда намозни ёлғиз ўзларинг бўлса ҳам вақтида ўқинглар. Чунки намозни вақтида ўқиш фарздир. Улар билан ҳам ўқийверинглар, униси нафл бўлади”. Бу гапдан таажжубланиб савол бердим: – Эй Муҳаммад алайҳиссаломнинг саҳобалари, сизларни тушунмай қолдимку? У киши: – Нимасини тушунмадинг? – деди. – Жамоат этагини тутишга чақирардингиз, яккаланиб олишдан қайтарардингиз. Энди эса, ёлғиз намоз ўқисанг фарзни адо қиласан, жамоат билан ўқиганинг нафл бўлади, деяпсиз… – Эй Амр ибн Маймун, мен сени шу қишлоқнинг энг фақиҳи, деб билардим. Жамоат нималигини билмайсанми? – Йўқ. Тушунтириб беринг. Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: – Жамоат бу – ёлғиз бўлсада ҳақ тарафда тура олган кишидир!– деди. Яна бир ривоятда бундай келган: Сонимга бир урдида, кейин: Ҳолингга вой бўлсин! Одамлар ёппасига жамоатдан ажраб кетишди. Жамоат Аллоҳ азза ва жалланинг тоатида турганлардир! (Рисолатул мустаршидин 129- Б). Абу Нуайм ибн Ҳаммод айтган: Агар жамият бузилиб кетган бўлса, улар бузилишдан олдин қандай эътиқодда бўлган бўлса, сен битта ўзинг қолсанг ҳам, ўша эътиқодга содиқ қолгин. Чунки бундай вазиятда жамоат сен бўласан! (Байҳақий ривояти). Иълам ал-мувқиъинда мавзумизга доир қуйидаги гап бор: Баъзи одамлар суннат ва маъруф аҳли озчиликни ташкил қилгани учун суннатни бидъат, маъруфни мункар деб ўйлашади....

Муносабат: “жаноб расул” ва “насафий”

Ўзи ростини айтсам, шу вақтларда кўп нарсага муносабат билдиришни кўп суймайман, ундан ташқари айни дамда чарчаб, дам олиб ўтирган эдим, лекин, ҳозир эшитган нарсам, компьютеримни ёқиб, ушбу сатрларни битишга мажбур қилди. Бир одам “жаноб расул” номли қўшиқчи ҳақида айтиб қолди. Аниқроғи, “жаноб Расул” деб айтса, мен қандайдир зиёратгоҳ ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тегишли бирор нарсани айтдимикин деб ўйлабман. Кейин билсам, ундай эмас экан. Мен шахсан у санъаткорни танимайман, аммо у танлаб олган номи ҳақида айтмоқчиман. Яқинда “Насафий” номлиги ҳақида ҳам эшитган эдим. Ўзим Имом Насафийнинг бир неча китобларини ўқиб, у зот раҳимаҳуллоҳнинг ватандоши эканимдан фахрланиб юрган эдим. Лекин бу насафий номли қўшиқчини эшитганимда Насафдан ўтган буюк бобокалонларимиз номига катта доғ тушганини ўйлаб, ичим эзилган эди. Энди эса “жаноб расул”. Нима дейишга ҳам ҳайронман. Ҳеч бўлмаганда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳурматидан ундай ном танланмаслиги керак эди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўшиқчи эмас эдилар. Насафий уламолар ҳам сочларини сариққа бўяб олиб, қўшиқ айтиб юрмаган эдилар. Ахир Аллоҳ таолонинг ҳузурига қайтишимиз бор. Ҳаммамиз, аввало ўзим гуноҳкорман, Аллоҳдан жавоб беришимиз ҳақида ўйлашимиз керак. Ахир ҳеч ким ёрдам бера олмайдиган қиёмат кунида бизни айнан Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шафоат қиладилар. Иложи йўқ, гуноҳлар қиламиз, аммо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга, уламоларимизга тегишли нарсалар билан гуноҳ қилмасак яхшироқ бўлади. Чунки бундай гуноҳларни Аллоҳ кечириши қийинроқ бўлса керак… Тошкент ислом институти талабаси Бахтиёр Нажмиддинов 854
1 1 265 1 266 1 267 1 268 1 269 1 548