Ўзбекистон Халқаро ислом академияси “Ислом фанлари” кафедраси доценти, тарих фанлари бўйича фан доктори Илҳом Бекмирзаев “Ислом ва ҳозирги замон” фанидан институтнинг барча биринчи курс талабаларига “Ғарб мамлакатлари ижтимоий ҳаётига Исломнинг таъсири ва ислом атамаларининг “ғарбча” талқинлари” мавзусида маъруза қилиб берди. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири М.Баймиров 1 035
Тошкент ислом институти Маънавий- маърифий ишлар бўйича проректори, «Ижтимоий фанлар» кафедраси ўқитувчиси Дж.Меликузиев “Мусулмон мамлакатлар янги тарихи” фанидан барча биринчи курс талабаларига “Марказий Осиёда фаолияти кузатилаётган экстремистик ва тероррчи ташкилотлар: тарих, янги тенденциялар, қарши кураш йўллари” мавзусида маъруза қилди. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири М.Баймиров 882
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2019 йил 25 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг педагог-ўқитувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши фиқҳ ўқитувчиси” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Бу танлов Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари ўртасида ҳар йили анъанавий тарзда олиб борилади. Фиқҳ илми илмлар ичида фазл ва шарафга эга илмдир. Аллоҳ таоло “Тавба” сурасининг 122-оятида фиқҳ илмини ўрганишга чақиради: “Мўъминлар ёппасига (жангга) чиқишлари шарт эмас. Ҳар бир фирқадан бир тоифаси динда фақиҳ бўлиш учун қолсаларчи? Қавмлари уларга қайтганларида уларни огоҳлантирардилар, шоядки эҳтиёт бўлсалар”. Мазкур оятда мусулмонлар жангга чақирилиб турилган бир даврда бир тоифа кишилар жангдан қолиб фиқҳ ўрганмайдиларми? – деб фиқҳнинг фазилати ва шарафи жангдан ҳам юқори эканлиги айтилмоқда. Демак, ҳар бир қавмдан бир гуруҳ кишилар сафарбарликдан қолиб бўлса-да, динни чуқур ўрганишга, унда фақиҳ бўлишга ҳаракат қилишлари лозимлиги ушбу оятда таъкидланмоқда. Шу маънода ҳадиси шарифда ворид бўлади: “Олимларнинг сиёҳи шаҳидларнинг қони билан ўлчанади ва олимларнинг сиёҳи оғир келади. Ваҳоланки, олимларнинг сиёҳи ишларидаги мартабанинг энг пасти ва шаҳидларнинг қони ўз аҳволларининг энг юқорисидир”. Фиқҳ илмининг бошқа илмлардан афзаллиги тўғрисида ҳадиси шарифлар жуда кўп. Жумладан: “Аллоҳ таоло кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди”. Бошқа бир ҳадиси шарифда: “Бир фақиҳ киши шайтонга мингта обиддан кўра қаттиқроқдир”. Ҳанафий мазҳабимизда кечаси туриб ибодат қилишдан кўра, китобларга назар солмоқ, илм таҳсил қилмоқ афзал ҳисобланади. Мазҳаббошимиз имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: “Ҳар бир илм билан шуғулланиб кўрдим. Бирорта илмни фиқҳдан кўра фойдалироқ топмадим. Фиқҳ билан қанча кўп шуғуллансам, шунча дақиқ маъноларни кашф этдим”. Танлов юқори савияда ташкиллаштирилди. Танловда қуйидаги иштирокчилар қатнашдилар: Жўрабоев Хабибулло Абдиғопорович (Тошкент ислом институти) Хамрокулов Исмаилджон Ибрахимович (Мир Араб олий мадрасаси) Холмўминов Жалолиддин Юсупалиевич (Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси) Якупов Ахмет Айтмуратович (Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти) Мардонов Хайрулло Маҳмудович (Хожа Бухорий номидаги ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси) Мелибоев Абдугулом Абдулахатович (Саййид Муҳйиддин Махдум ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси) Ғаниев Акмалжон Адҳамжон ўғли (Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси) Ишанов Исмоил Одилович (“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртидан) Исоқов Бахромжон (Фахриддин ар-Розий Ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси) Қурбонова Инобат Қудратиллоевна (Жўйбори Калом Ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси) Ибрагимова Сурайё Муратовна (Хадичаи Кубро ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси) Танловни ўтказишдан мақсад – педагог-ўқитувчиларнинг мутахассисликлари бўйича билим савияси ва кўникмаларини янада ривожлантириш, касбий маҳоратини ошириш ҳамда фаолияти бўйича замонавий услублари ва тажрибасини оммалаштириш, таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш, фан ўқитувчиларининг педагогик маҳоратини ошириб бориш, таълим-тарбия жараёнига янги педагогик технологияларни жорий этиш, педагог-ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини янада юксалтириш мақсадида илмий-тадқиқот ишларига кенг жалб қилиш, диний таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, педагог-ўқитувчиларнинг тажриба алмашишини йўлга қўйиш кабилардан иборат. Иштирокчиларнинг чиқишларини баҳолаб бориш ҳакамлар ҳайъат томонидан олиб борилди. Ҳакамлар хайъати таркиби қуйидагича: Шайх Абдулазиз Мансур. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари (ҳайъат раиси) М.Ҳомидов. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Котибаят бўлими мудири (ҳайъат раиси ўринбосари) У.Ғафуров. Тошкент ислом институти ректори (аъзо) С.Примов. Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири (аъзо) Я.Раззақов. Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар”...
Кунлардан бир куни бош вазир бир неча аъёнлари билан бозор расталарини айлангани чиқди. Айланиб юриш асносида у қул бозорига ҳам кириб кўришни хоҳлаб қолди. Бу бозорда озодлигидан маҳрум бўлган бечора қуллар сотилар эди. Вазир қулларни яхшилаб кўздан кечириш учун уларга яқинроқ жойга борди. Шунда ёши улуғ қуллардан бири унга қарата: «Хожам, саллангизда доғ бор экан», – деди. Вазир салласини ечиб қўлига олди. Кекса қул ҳак экан. Чиндан ҳам вазирнинг салласида доғ бор эди. Демак вазир кун давомида шу доғ билан юрган экану, ёнидагиларнинг бирортаси буни айтмабди. Вазир бундан қаттиқ ғазабланди. Сўнгра атрофидаги аъёнларига: «Сизлар шунча вақт мен билан бирга бўлсангиз ҳам шу ҳолатда юришимга кўз юмдингизми? Салламдаги доғни кўра туриб сукут сақладингизми?!»- деди ранжиган ҳолатда. Ва яна гапида давом этиб: «Оддийгина бир қул мен учун ҳақиқий дўст бўлиб чиқишини тасаввур ҳам қилмагандим. Энди эса дўстим қул бўлишига асло рози бўлмайман, дарҳол уни сотиб олинглар ва озод қилинглар!» – деди. Сўнгра вазир бу воқеа инсонларни ёдида сақланиб қолиши учун катта бир қоғозга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Мўмин мўминнинг ойнасидир», деган ҳадисларини ёзишга ва уни жамоат жойларига ўрнатиб қўйишга буюрди. Чиндан ҳам Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларига амал қилиш мўминлар учун нақадар фойдали! (المؤمن مرآة المؤمن) «Мўмин мўминнинг кўзгусидир». Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таримаси 954
Жорий йилнинг 24 апрел куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мезбонлигида “Жар” спорт соғломлаштириш комплексида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари талабалари ўртасида “Баркамол авлод – 2019” спорт мусобақасининг республика босқичи ўтказилди. Тадбирда Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бойича қўмита раиси ўринбосари Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур, таълим бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов, Халқаро ислом академияси проректори Шоислом Акмалов, диний таълим муассасаларининг раҳбарлари ва бошқа меҳмонлар ташриф буюришди. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббуснинг иккинчиси – ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш ташаббусини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган ушбу маданий-спорт тадбирининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир Республикамиз мадҳияси билан бошланди.Тадбирни очиб бериш учун билим юрти мудири Муҳаммадамин Насриев сўзга чиқдилар ва ўзларининг самимий тилакларини билдирдилар. Байрамона тадбир билан барча меҳмонлар ва иштирокчиларни қутладилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур сўзга чиқиб муқаддас динимизда мўмин-мусулмонларни бадантарбия, отда чопиш, пойгада мусобақалашиш, сувда сузиш, мерганлик, ақлни чиниқтириш каби машқлар билан мунтазам шуғулланиб юришга тарғиб қилинганлига, ҳозирги кунимизда соғлиқни сақлаш, хасталикка чалинмаслик учун бадантарбия қанчалик аҳамиятли эканлигини, каттаю кичик иложи борича бадантарбияга эътибор бериш лозимлигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларини: Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мен билан мусобақалашган эдилар, мен у зотдан ўзиб кетдим. Бир муддатдан сўнг мени жисмим оғирлашганида яна мен билан мусобақалашиб, мендан ўзиб кетдилар ва “ҳалиги билан биру бир”, дедилар» (Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилишган) айтиб бердилар. Тадбир давомида Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлар бўйича қўмита раиси ўринбосари Музаффар Комилов сўзга чиқиб диний таълим соҳасидаги эришилаётган ютуқлар ва ислоҳотлар ҳақида малумот бериб ўтдилар. Ушбу тадбир давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббуснинг иккинчиси – ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш ташаббусининг амалий ижроси эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Тадбир давомида “Жар” спорт соғломлаштириш комплексининг спортчи-тарбияланувчиларининг бадиий чиқишлари бўлиб ўтди. Сўнгра мусобақанинг асосий қисми бошланди. Иштирокчилар спортнинг стол тенниси, тош кўтариш, кураш, шахмат турлари бўйича ўз кучларини синовдан ўтказишди. Мусобақа жараёнларини адолатли баҳолаб бориш мақсадида тажрибали спорт мутахассислари-ҳакамлар ҳайъати жалб этилди. Айниқса, мусобақага ташриф буюрган Ахрор бахши томонидан ижро этилган халқ достонлари барчанинг кўнглига хурсандчилик улашди. Муросасиз кечган баҳсларда иштирокчилар фаол иштирок этиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиблар аниқланди. Ғолибларни қуйидаги жадвал кўринишида тақдим этамиз: Шахмат бўйича совриндорлар 1. Охунов Бобиржон – Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти 2. Иброҳимов Исмоил – «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти 3. Атовуллоев Абдураҳмон – Мир Араб олий мадрасаси Аёл-қизлар ўртасида шахмат бўйича ғолиблар: 1. Ахмеджонова Комила – Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти 2. Акбарова Ҳавасхон – Тошкент ислом институти аёл-қизлар жамоаси 3. Амирова Ойгул – «Жўйбори Калон» аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти Стол тенниси бўйича совриндорлар 1. Аметниязов Ильяс – Муҳаммад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти 2. Мўйдинов Абдулҳамид – Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти 3. Жиемуратов Ажинияз – Тошкент ислом институти Аёл-қизлар 1. Саъдуллаева Осима – «Жўйбори Калон» аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти 2. Муҳаммадодилова Ислома – Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус...