Тилга эътибор элга эътибор, деган гапнинг маъносида тил элнинг кўзгуси, унга эътибор замирида элга, миллатга эътибор гавдаланади. Шундан келиб чиқиб тилга хиёнат қилинса, демак элга, миллатга хиёнат қилинган ҳисобланади. Шу кунларда ўзбек тили давлат тили этиб белгиланган сананинг ўттиз йиллиги арафасида турар эканмиз, тўсатдан айрим “зиёлилар” ўзларининг аслида одам бўлмаганларини: уларни одам қилган миллат рус миллати эканини кесата туриб, бунга ташаккур ўлароқ Ўзбекистонда рус тилини давлат тили мақомига олиб чиқиш керак, деган таклифларни қилишибди. Бу таклифни ўртага ташлаган инсонлар ва унга хайрихоҳ бўлган тўдалар зеҳниятида шовинизмга мойиллик, қонларида эса хиёнатнинг бадбўй ҳиди анқиб турибди. Уларга туз берганнинг тузлиғига тупурган, ўзлари тан олиб турганидек одамийликдан маҳрум бўлган нусхалардир. Ўша “зиёлилар”дан бири Бернара Кариева айтади: “Агар рус тили давлат тили қилинса, бизни одам қилган рус халқига раҳмат айтганимиз бўлади!” Ушбу қисқа жумла ичида бизнинг мустақил давлат эканимизни менсимаслик,тилимизга нисбатан камситиш, бизни босиб олган даҳрий тузумни қўмсаш, ўшалардан бошқани одам санамасили, бир сўз билан олганда жирканч хиёнатнинг бадбўй иси анқиб турибди. Хоним! Сиз айтган мустабид тузум бизни одам қилганмиди?! Мабодо адашиб кетмаяпсизми?! Аксинча, ўшалар эмасмиди тарихимизни йўққа чиқарган?! Ўшалар эмасмиди динимизни ман қилган?! Ўшалар эмасмиди, тилимизни ўзгартирган, инсоний анъаналаримизга чанг солган?! Ўшалар эмасмиди, сизни, бизни, бутун инсониятни маймундан тарқалган деган?! Улар бизни одам қилиш эмас, балки одамийлигимизни суғуриб олиш пайида эди. Улар бизни манқуртлаштириш илинжида эди! Улар бизни тарихсиз, тилсиз, динсиз ва ахлоқсиз қилиш учун сафарбар бўлган босқинчилар эди. Ва афсуски, урунишлари самара ҳам берди, айримларни одамийликдан чиқаришга улгуришди ҳам. Мустақилликчи! Истиқлол бизга тилимизни қайтарди, динимизни уйғотди, тарихимизни шавкатини жонлантирди… Тилимиз давлат тили дея тан олинди. Динимиз мустабидларнинг исканжасидан қутулиб, улар таққан зулм занжирларини парчалаб, халқимизга ўзлигини, ахлоқ ва маданиятини, тарих ва аслиятини яна баралла элон қила бошлади, Одам фарзанди эканимизни қайта ёдимизга солди, одамийликни ўргатди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта, сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билгувчи ва огоҳдир». Ҳужурот сураси, 14 оят. Ушбу ояти каримада инсон зоти бир оила вакили экани, уларнинг турли халқ ва элатларга бўлиниб кетиши ўзаро маданий танишувга хизмат қилишини таъминлаши, ҳеч бир миллатнинг бошқасидан устун эмаслиги, афзаллик фақат тақво билан ўлчаниши каби бир қанча инсоний тамойилларни баёни келмоқди. Ҳа, Ислом бизга инсон эканимизни, бошқаларни инсон сифатида ҳурмат қилиш лозимлигини ўргатди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Бу оят Собит ибн Қайс ҳақида нозил бўлган. У ўзига жой бермаган киши ҳақида: “Фалончи аёлнинг ўғли!”, − деб айтган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фалончи аёлни зикр қилган ким?” – дедилар. Собит туриб: “Эй Расулуллоҳ, менман”, − деди. У киши: “Одамларнинг юзига қара!”, − дедилар. У қаради. У киши: “Эй Собит нимани кўряпсан?” − дедилар. У: “Оқ, қизил, қора юзларни”, − деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сен улардан фақатгина дин ва тақво билангина афзал бўлишинг мумкин холос”, − дедилар. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди… Ҳа, бизни одам қилган динимиз, адашманг Хоним, сиз айтган “Оғалар” эмас! Сиз хоҳлаган тилда гапиришга ҳақлисиз, аммо бизнинг тилимизни камситишга мутлақо...
Ақида китобларининг энг мўътабар манбааларидан бири бўлган «Фиқҳул Акбар» китобида: «Инсонга тавҳид илмининг дақиқ жойларидан бирор нарса тушунарсиз бўлиб қолса, токи бирор олимни топиб ундан шу борада сўраб олмагунича унга ўша заҳоти Аллоҳ таолонинг ҳузурида тўғри бўлганга эътиқод қилиш лозим бўлади. Бу нарсани талаб қилишни ортга суриш унга тўғри келмайди ва бу борада тўхтаб туриш узрли ҳисобланмайди. Агар қасддан тўхтаб турса, кофир бўлади», деб келтирилган. Яъни, бир банда Аллоҳ таолонинг исм-сифатлари, зоти, мутавотир бўлиб келган охират ишлари ва шунга ўхшаш тавҳид масаласида бирор бир нарса тушунарсиз бўлиб қолса у тезда ўша масалани яхши билувчи инсонни топиб сўраб, ўзига тўғри тушунча олиши лозим бўлади. Зеро, Аллоҳ таоло Анбиё сураси 7-оятда: فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ «Агар билмасангиз зикр аҳлларидан сўранг», деган. Ўша олим инсонни топгунича ўзича бу нарсалар ҳақида фикр юритиб, ботил тасаввурлар қилиши тўғри келмайди ёки ўзи ботил таъвил қилган ҳолда ўзини фикрини ҳақ деб ўйлаб уни олим инсондан сўрамасдан юриши ҳам тўғри келмайди. Кейинроқ билиб оларман, деб бепарво юриши ҳам у инсонга узр ҳисобланмайди. Агар қасддан ҳеч кимдан сўрашим шарт эмас, деб у нарсани ҳақиқатини талаб қилишдан тўхтаса, кофир бўлади. Мулло Алийюл Қорий роҳматуллоҳи алайҳ: «Ҳукмлар (фиқҳ) илмидаги ихтилоф раҳматдир, тавҳид илмидаги (ақоиддаги) ихтилоф эса залолатдир», деганлар. Илмсизлик ёки эътиборсизлик туфайли ҳозирда жамиятимизда шунга ўхшаш масалалар учраб туради. Минг афсуски, ўзини олимман деб ўйлаган баъзи шахслар жуда ҳам нозик бўлган тавҳид масаласида қўрқмасдан ҳукм чиқармоқда ва оқибатда мусулмонлар орасида бўлиниш юзага келмоқда. Инсонлар билиб, англаб олиши керак бўлган энг зарур нарса бу, ақида илмини ҳамма ҳам билиб олавермайди, у мантиқан ўйлаб кўриб, ақлга тўғри келса, ишониб кетаверадиган илм эмас. Бирор бир инсонга тавҳид масаласида бирор бир савол туғилдими, дарҳол уни ўша жамиятда ҳақиқатда олим деб эътироф этилган, ақида илмини яхши биладиган инсондан сўраб олиши лозим. Лекин бир кишини олим деб билади, ҳамма уни эътироф этади, аммо, у олим ақида илмини яхши билмаса, кейин ўша кишига бориб чигал савол бериб, ўша киши ҳам ўзини фикрини ҳақ деб айтиб, тавҳидга зид ҳукм чиқариши умуман ҳалол бўлмайди. Шунинг учун барча мўмин-мусулмолар исломнинг асоси бўлган ақида илмини ўрганиши лозимдир. Ақида билмаслик жуда аянчли оқибатларга олиб келади, Аллоҳ асрасин, кофир бўлиб бутун умр қилган амаллари ҳабата бўлиши мумкин. Сўфи Оллоҳёр бобомиз айтганлар: Ақида билмаган шайтонга элдир Агар минг йил амал деб қилса, елдир. Ақида билмаган кишида шайтондан ҳимояланадиган энг муҳим восита бўлмайди. Шайтон эса бундай кимсани тезда ўз йўлига йўллаб қўяди. Энди шайтонни йўлида юрган кишини ибодатлари қандай мақбул бўлсин?! Шунинг учун Аллоҳ таоло тўғрисидаги соф эътиқодни ўрганишга астойдил ҳаракат қилиши лозим бўлади. 1-курс талабаси Робия Маннобжонова 1 058
Ўзининг Каломи шарифида зикрни олий қилган, ва бандаларнинг турли хил баҳоналарни зикрдан тўсишга сабаб бўла олмаслигини Ўз каломи шарифида очиқ келтириб ўтиб биз бандаларни Ўзининг зикрига чақирган Аллоҳга ҳамд-у сано бўлсин. Ҳаётлари давомида дангасалик банданинг умр заволи, охират надомати эканлигини талим бериб бизга нажот йўлини кўрсатган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат саломлар. Вақт, умр, ҳаёт, оила, мол-дунё, ота-она, фарзанд инсон ҳаётида муҳим ўрин тутадиган неъматлардир. Булар ҳаёти дунёга боғланган ва охиратда албатта ҳисоби бериладиган неъматлар. Аммо булардан ҳам кўра муҳими эса, инсон Аллоҳ қаршисида бандалигини унитмасликдир. Ўзини Яратувчи, бу ҳаёти дунёда енг улуғ мавжудот инсон қилиб, азиз-у мукаррам этган Аллоҳни унитмаслиги лозим. Юқоридагиларнинг энг кўп ҳисоб бериладигани албатта инсонга берилган умрнинг ҳисобидир. Умр Аллоҳ ўлчаб берган ва албатта бу ҳаётда яшаб ўтиб охиратда ҳисоб қилинадиган қарз десак янглишмаймиз. Энди шу қимматли умрда барака ва файз берувчи омил бу албатта Аллоҳнинг зикридир. Уламолар Аллоҳнинг зикрини кундалик беш вақт намоз деганлари ҳам бор. Чунки Аллоҳ таоло бу ибодат вақтларини шундай белгилаб берганки, бирор дунёвий ишларимизга ҳалал бермайди. Хаттоки Каломуллоҳда ҳам намозда қоим туришлик нажот еканлиги хусусида жуда кўплаб оятлар келган. Биргина Мунафиқун сурасининг 9-оятида дунёдаги энг азиз неъмат бола ҳам Аллоҳнинг зикридан тўсишига баҳона эмаслиги учун Аллоҳ таоло қуйидагича огоҳлантирган: “Эй, иймон келтирганлар! На молларингиз ва на болаларингиз сизни Аллоҳнинг зикридан (Унга ибодат қилишдан) чалғитиб қўймасин! Кимки шундай қилса, бас, ана ўшалар зиён кўрувчи кимсалардир.” Агар инсон қалби гуноҳ-у масиятлардан пок бўлиб, Аллоҳ таолони танишлиги илм-у маърифати бўлса мол-дунё ва болалар ташвиши ҳам уни Аллоҳга қурбат қилишидан тўса олмайди. Аксинча неъмат берганни қанчалик яқиндан таниса, неъматларни ҳам шунчалик азиз билиб қадрлайди ва ҳар нафасда неъмат берувчи Зотни зикр қилиб қалби ором олади. Шу сабаб ҳам Аллоҳ таоло Қуръони Азизда мол-дунё ва болаларингиз Аллоҳнинг зикридан чалғитмасин демоқда. Модомики банда шундай ҳолатга тушиб қолса, зикрлардан ғофил қолиб, буйруқ берганни қандай улуғ Зот эканлигини билмаса, буйруқни эшитган бўлсаю, аммо буйруқни бажармасдан унутса, буйруқ берганни танимаслиги илмсизлик ва ақлини берган Зот учун ишлатмасликдир. Бундай бандалар албатта улкан ютқазиш қиладилар. Бу дунёда зикрдан –намоздан ғофил қолиб, унинг ҳузурбахш роҳатидан, зикрдан келадиган ҳотиржамлик ва файз-у марҳаматдан бенасиба ўтиб кетадилар. Охиратда эса улкан надомат ва ҳасратга тўла машаққатларга дуч келадилар. Намозларга, зикрларга бепарво жамият кўплаб йўқотишлар қилади. Қул ҳожасига итоатсизлик қила бошласа у қул албатта танбеҳ орқали огоҳлантирилади. Инсон Аллоҳга қуллик қилишдан узоқлашса, нафсининг турли бало-ю офатлари асирига айланади. Бунга тарих гувоҳки, нафсига қул бўлган қанча жамиятлар юзтубан ҳолатда масият-у жиноятлари қурбонига айланишди. Аллоҳ таоло инсонни баҳона излашга жуда ҳам қизиқувчан еканлигини билгани учун ҳам ояти каримада на мол-дунёнинг ташвиши уни тўплашга бўлган ҳаракат-у ташвиши, на болаларни боқиш ва улар билан андармон бўлиб қолиш ҳам Ўзининг зикри намоздан чалғитмаслигини огоҳлантириб қўймоқда. Шундай бўлса ҳам булар охиратда баҳона бўла олмаслигини ҳам хабарини бериб ўтган. Аллоҳ таоло яна бир ояти муборагида дунёга берилиб кетиш қанчалар Ўзидан узоқ қилишини баён этиб: “Улар охиратдан ғофил-бехабар бўлган ҳолларида, фақат дунё ҳаётининг зоҳиринигина биладилар” (Рум сураси 7-оят). Аллоҳнинг зикридан ғофилку, аммо, ҳамма ишда жуда уддабурон кишига дунё кўринади. Мол-дунё ташвиши бандаларни хорлик ва кибрга етаклайди. Кибрнинг охири эса залолат ишдир. Бу каби Қуръони Каримда жуда...
Аллоҳга беадад шукр, илоҳий туҳфалар, файзу-футуҳ ва қувонч олиб рамазон яқинлашмоқда. Қалбимиз ажиб шавқ билан масрур… Рамазон… Тун қоронғусида туриб, оила даврасида, тўкин дастурхон атрофида, Аллоҳимнинг неъматларига ғарқ бўлган ҳолда саҳарликлар қилиш … Рамазон… Ибодатларни ўз вақтида, бошқа ойларга нисбатан бироз кўпайтирган ҳолда адо этиб, толиқиб қолганда соя-салқин жойда мириқиб дам олиш, бу неъмати учун Аллоҳга шукрона келтириш… Рамазон… Оила бошлиқлари аҳлининг ифторлиги учун энг сара егуликлар харид қилиб, аёллар хожасини севинтириш умидида, лаззатли таомлар тайёрлайдиган, намози асрни адо қилибоқ, дастурхон тузашга киришадиган, шом азонини эшитгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан суннат дея хурмо ёки зам-зам билан оғиз очиш, намоздан сўнг дастурхондаги ноз неъматлардан баҳраманд бўлиш… Рамазон… Кечқурун оталар, ака-ука, ўғиллар таровеҳ намозига шошган, қиз-келинлар, аёллар эртанги саҳарлик учун уларнинг оғзига ёқадиган нарсалар пишириб қўйиш маслаҳатини қилиб, ўшанга уннаб кетадиган, бундан ўзлари ҳам завқланиб, шукрона қиладиган ой… Ҳа, биз рамазонни ана шундай тасаввур қиламиз, шундай кутиб-кузатамиз. Савобга ҳам аксар ҳолларда саҳарлик-у ифторлик тайёрлаш орқали эришишни умид қиламиз. Сиртдан қараганда бу жуда ажойиб, гўзал ҳолат. Аммо, чуқурроқ ўйланса, ўтганларимиз тарихига назар солинса, бу анчайин аянчли ҳол эканини тушуниш қийин эмас… Биз бугун рамазоннинг асл моҳиятини унутиб қўйгандекмиз. Афсуслар бўлсинки, бу ой биз учун яхшироқ еб-ичиш, одатдагидан кўра кўпроқ дам олиш, неъматлардан янада ҳузурланиш ойи бўлиб қолган. Аслида-чи? Рамазон аслида очлик ила нафсни тарбиялаш, савоблар жамғариш, йил давомида муҳтожликда, оч-наҳор юрган мўмин-мўминалар ҳолини бир ойгина бўлсин, танамизда ҳис этиш, уларга кўпроқ мурувватли бўлишни ўрганиш ойи эмасмиди? Рамазон саховат, кенгчилик, эҳсон ойи эмасмиди? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойда қандай амал қилар, нималарга эътиборли бўлар эдилар? Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшиликда инсонларнинг энг сахийси эдилар. Саховатларининг авжи Рамазонда, Жаброил у зот билан учрашган кезлари бўлар эди. Жаброил алайҳиссалом Рамазон чиқиб кетгунича ҳар кеча у зот билан учрашар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан Қуръонни ўтказиб олар эдилар. Жаброил алайҳиссалом у зот билан учрашганда, эсган шамолдан ҳам саховатли бўлиб кетар эдилар»[1]. У Зот жазирама араб ўлкасида яшадилар, бирор марта кетма-кет уч кун тўйиб таомланмадилар, уйларида кунда икки маҳал қозон қайнамади. Ўзлари дунёнинг лазиз таомларига энг ҳақли бўлганлари ҳолда, энг фақир мўминлар каби ҳаёт кечирдилар. Саҳарлик ва ифторликлари, асосан хурмо ва зам-зам бўлди, топилганда бошқа бирор нарса ер, бўлмаса, шу иккисига қаноат қилар эдилар. Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан йўл юрдик. У зот рўзадор эдилар. Қуёш ботгач, «Туш, бизга талқон қориб кел», дедилар. У: «Эй Аллоҳнинг Расули, сал кеч кирмасинми?» деди. У зот: «Туш, бизга талқон қориб кел», дедилар. У яна: «Эй Аллоҳнинг Расули, ҳали кун ёруғ-ку?!» деди. У зот яна: «Туш, бизга талқон қориб кел», дедилар. У тушиб, талқон қориб келди»[2]. Рамазон – ибодат ойи. Абдурраҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонни зикр қилиб туриб, «Рамазон Аллоҳ рўзани фарз қилган ойдир. Мен мусулмонларга унинг тунларида ибодатда бедор бўлишни суннат қилдим. Ким унинг рўзасини тутса, тунлари ибодатда бедор бўлса, ундан онаси туққан кундагидек гуноҳдан пок бўлиб чиқади», дедилар». Фирёбий «Қуръон фазилатлари» номли асарида ўз санади билан ривоят қилади: «Мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳо Рамазонда тонгдан бошлаб мусҳафдан...