Шу кунларда ҳамма ўз фикру мулоҳазасини билдириб турган воқеага мен ҳам ўзимнинг шахсий фикримни билдирсам. Бунга ўхшаш ҳолат биринчи бўлмаганидан бу гал айрим мулоҳазаларни айтишга қарор қилдим. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига вафд ‒ дегация келди. Меҳмонлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига шошишди. Уларнинг ичида ёш бўлишига қарамай, Мунзир ибн Оиз Ашаж нарсаларини тартиблаб қўйиб, туясини боғлаб, яхши кийимларини кийиб, кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келди. Шунда у зот уни чақириб, ёнларига ўтиргиздилар ва: «Сенда Аллоҳ ва Расули суядиган иккита хислат бор: босиқлик ва ҳилм», дедилар. Босиқлик деб таржима қилинган «ал‑анаа ату» сўзи бир ишни қилишда обдон ўйлаб, яхшилаб ўрганиб, шошмасдан иш қилишни, ҳилма эса ўткир ақл билан, мулоймлик билан йўл тутишни билдиради. Охирги уч кун ичида ижтимоий тармоқлардаги кўпчилик мусулмонларимизнинг тасарруфлари ушбу хислатга зид келди, десак, хато бўлмайди. Биз Аллоҳ ва Расули учун ҳаракат қилар эканмиз, Аллоҳ ва Расулига манзур бўладиган тарзда иш олиб боришимиз керак. Ўша машҳур бўлиб кетган аёлнинг гапи, ифодаси хато эканида шубҳа йўқ. Очиғини айтаман, мен ўша гапни биринчи ўқигандаёқ аслида ҳақорат учун айтилмаган, қандайдир бошқа гапга боғлиқлигини тахмин қилгандим. Чунки муаллиф “Пайғамабаримиз”, “Хадича онамиз”, “Ҳазрат Али”, “Фотима онамиз” деб ёзган эди. Демак, у аслида ҳақорат қилмоқчи эмас ва жуда диндан бехабар ҳам эмас, сийратни анча‑мунча биляпти, Пайғамбаримиз ҳаётини ўқиган. Ўша заҳотиёқ аввал ўша постнинг ўзини ўқиш керак экан, деган хаёл келди. Ўзбек тилида завқи бор одам буни дарҳол фаҳмлайди. Лекин нима бўлганда ҳам, аёл катта хатога йўл қўйди, фикрини тўғри ифода этолмади, ўзи билиб‑билмаган ҳолатда Жанобимизга нисбатан қаттиқ беодоблик қилди, тилига эрк берди. Ўзини билган инсон, масалан, ота‑онасининг исмини ҳам бу тарзда қўлламайди. Бу жиҳатдан опанинг ишини ҳар қанча қораласа бўлар. Аммо ҳар бир ишга ўз баҳосини бериш керак, ошириш ҳам, кам қилиш ҳам зулм бўлади. У аёлни кофирга тенглаштириш, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни инкор қилароқ қасддан масхара қилганлар қаторига қўшиш, яна “нажас”, “ит” ва алламбало ҳақоратлар билан таҳқирлаш ‒ булар ҳеч қанақасига динимиз таълмотларига, хусусан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқий мезонларига асло тўғри келмайди. Ана шундай мулоҳазаларни ҳар гал ўқиганда мусулмонларга ичим ачишди, муслумончилигимиздан қанчалар узоқлашиб кетганмиз. Фараз қилинг, агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёт бўлсалар, шунақа қуюшқондан чиққан тасарруфларни маъқуллармидилар? Йўқ, асло! Чунки у зот ўз ҳаётларида бундан оғир ҳолатларда ҳам ҳалимлик билан йўл тутганлар ва шуни тавсия қилганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Оиша розияллоҳу анҳо айтади: «Бир тўда яҳудийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кириб, «Ас-сааму ъалайкум», дейишди. Мен буни фаҳмлаб қолиб, «Ва ъалайкумус-сааму вал-лаънату», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳай-ҳай, Оиша! Аллоҳ барча ишда мулойимликни севади», дедилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, уларнинг нима деганини эшитмадингиз чоғи?» дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен уларга: «Сизларга ҳам», дедим-ку», дедилар». «Ас-сааму ъалайкум» – «Сенга ўлим бўлсин», дегани. «Ва ъалайкумус-сааму вал-лаънату» – «Сизларга ҳам ўлим ва лаънат бўлсин», дегани. «Ва ъалайкум» – «Сизларга ҳам», деганидир. Оиша розияллоҳу анҳо яҳудийларнинг салом беришда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга озор беришга, у зотга зарар етказишга ҳаракат қилаётганидан дарғазаб бўлиб, уларнинг қаршиғига қарғиш билан жавоб қайтардилар. У киши буни қасос ўрнида жоиз санаган эди. Аммо жавобда лаънатни ҳам қўшимча қилдилар. Набий соллаллоҳу...
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيم Бу кичкинагина номнинг ўзига гапларни жалб қиладиган катта ва кўп маънолардан иборат тарафлари бор. Фалсафачилар, тижоратчилар, деҳқонлар, хунармандлар, аскарлар, сиёсатчилар, ёшлар-у, қарилар, толиби илмлар-у, илм аҳлларининг ҳар бирлари наздида вақтнинг ўзига хос қадри бор. Мен сўзимни толиби илмлар ва илм аҳллари наздидаги “Вақтнинг қадри”гагина хослайман. Бу уринишимдан толиби илмларнинг ҳимматлари сустлашган бугунги кунда азми қарорли ёш илм толиби бўлган ўсмирларнинг ҳимматига туртки ва рағбат бўлишини умид қилдим. Тиришқоқларнинг мақсадлари секинлаб қолиб, илм учун ёниб ҳаракат қиладиган талабларнинг топилиши нодир бўлиб қолди. Зийраклик ва зукколик йўқолиб, дангасалик ва лоқайдлик ҳукм сура бошлади. Бунинг оқибатида илм аҳлларининг сафларида заифлик ва ортта қолиш кўриниб қолди. Бандаларига Аллоҳнинг неъмати сон-саноқсиздир. Уларни санаб чиқишга ёки идрок қилишга башариятнинг умуман имкони йўқ. Бунга неъматларнинг кўплиги, бардавомлиги, осонгина эришилиши, Аллоҳ таолонинг узликсиз бериб туриши ва инсонларнинг уларга турли йўллар билан етишиши сабабдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди: “Aгaр Aллoҳнинг нeъмaт(лaр)ини сaнaсaнгизлaр, сaнoғигa етa oлмaйсизлaр. Ҳaқиқaтaн, инсoн ўтa зoлим вa жудa нoшукрдир” (Иброҳим, 34). НЕЪМАТНИНГ АСЛЛАРИ ВА ФАРЪЛАРИ Неъматлар аслий ва фаръий бўлади. Фаръий неъматлар илм, жисм ва мол-мулкдаги кенглик, кечаларни қоим қилиш, Қуръон тиловатини кўпайтириш, Аллоҳ таолони кўп зикр қилиш каби нафл ибодатларда бардавом бўлиш, юз, қўл ва оёқлардаги фитрий суннатларни муҳофаза қилиш, эркаклар учун жамоат жойларда хушбўй суртиш, бир бирига йўлиққанда қўл бериб кўришиш, масжидга ўнг оёқ билан кириш, ундан чап оёқ билан чиқиш, йўлдан азиятларни олиб ташлаш каби суннат амалларни ва шунга ўхшаш одоб, суннат, мустаҳаб ва баъзи вожибларни бардавом қилишдир. Буларнинг барчаси неъматларнинг фаръларидир. Буларни биладиганлар наздида неъматларнинг фарълари жуда ҳам кўпдир. НЕЪМАТЛАРНИНГ АСЛЛАРИ Неъматларнинг асллари ҳам сон саноқсиз, кўпдир. Уларнинг энг аввалгиси Аллоҳ таолога ва унинг ҳузуридан келган нарсаларга иймон келтириш ҳамда У зот буюрган ва вожиб қилган нарсаларда иймон тақозосига кўра амал қилишдир. Шунингдек саломатлик ва офиятлик неъматларнинг аслларидан бўлиб, қулоқ, кўз, қалб, аъзолар саломатлиги ҳам шулар жумласидандир. Ушбулар инсон ҳаракатининг меҳвари ва ўз вужудидан истифода қилиш тиргагидир. Илм ҳам неъматларнинг аслларидан бўлиб, ўта катта неъмат ҳисобланади. Инсоннинг тарққиёти, дунёвий ва ухровий саодатларининг барчаси унга боғлиқдир. Илм қандай бўлмасин улкан неъматдир. Уни ҳосил қилиш неъмат, ундан фойдаланиш неъмат, у билан фойда етказиш неъмат, уни сақлаш ва келажак авлодларга етказиш неъмат, инсонлар ўртасида уни ёйиш неъмат ва шулар кабиларнинг барчаси нематдир. Неъматларнинг аслларига мисоллар жуда кўп бўлса ҳам вақтнинг қийматини риоя қилиб узундан узоқ зикр қилмайман. ЭНГ КАТТА АСЛИЙ НЕЪМАТ Аслий неъматлардан, балки уларнинг энг буюги ва энг қимматлиси вақтдир. Бу саҳифаларни унинг қиймати ҳақида, хусусан толиб илм ва аҳли илмларга нисбатан қиймати ҳақида сўзлаш учун жамладим. Вақт ҳаётнинг умри, инсоннинг борлиқ майдони, унинг даври, боқийлиги, фойда бериши ва фойдаланишининг саҳнасидир. Қуръони карим аслий неъматлар ичида ушбу асл неъматнинг улуғлигига, бошқасидан кўра қадрининг олий эканига ишора қилган. Вақтнинг қиймати, қадрининг баландлиги ва таъсирининг катта эканига далолат қилувчи бир қанча оятлар келган. ВАҚТ НЕЪМАТИНИ БИЛДИРУВЧИ ОЯТЛАРДАН НАМУНАЛАР Ушбу ўринда вақт неъматини билдирувчи баъзи оятларнигина келтириб ўтаман: «Аллоҳ осмонлару ерни яратган, осмондан сув тушириб, у ила меваларни сизга ризқ қилиб чиқарган, Ўз амри ила...
2019 йилнинг 7 март куни Тошкент ислом институтида биринчи курс талабалари учун “Мусулмон мамлакатлар янги тарихи” фанидан Ўзбекистон Халқаро ислом академияси “Ислом иқтисодиёти ва молияси, зиёрат туризми” кафедраси ва Тошкент ислом институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди Зокир Содиқов «Глобал иқтисодиётда мусулмон мамлакатлар» мавзусида маъруза қилиб бердилар. Маъруза сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О. Тангиров 933
2019 йилнинг 7 март куни Тошкент ислом институтида биринчи курс талабалари учун “Ислом ва ҳозирги замон” фанидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари “Замонавий фатволар ва уларнинг жамиятдаги аҳамияти” мавзусида маъруза қилиб бердилар. Маъруза сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О. Тангиров 920
Жорий йилнинг 7 март куни ТИИ талаба қизлари иштирокида аёллар байрами муносабати билан “Аёлни эъзозлаган юрт” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир доирасида талаба қизлар ўртасида “Саодат асри ифори” номли кичик мусобақа ташкил қилинди. Тадбирда Олмазор тумани отинойиси Муборак Ҳакимова, Мовароуннаҳр нашриёти ходималари ва ТИИ аёл устоз-ходималари ҳамда барча талаба қизлар иштирок этди.Тадбир Қуръони карим тиловати ва меҳмонларнинг гўзал дуолари билан очилди. Дастлаб тадбирда ЎМИ раиси муфти У.Алимов ҳазратларининг ЎМИ тасарруфидаги диний таълим муассасаларида меҳнат қилаётган аёл-қизлар ва илм олаётган толиба қизларга йўлланган байрам табригини талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ўқиб эшиттирди. Байрам тадбирини янада сермазмун ўтказиш мақсадида ташкил этилган мусобақага старт берилди. Беллашув икки гуруҳ ўртасида тезкор савол-жавоблар, кроссворд тўлдириш ва талаба қизлар фаолиятини ўзида акс эттирган слайдлар намойишидан иборат бўлди. Тадбир сўнгида “Етакчи қизлар” клуби таркибидаги фаоллик кўрсатган ва ўқув йили бошидан ҳозирга қадар Қуръони каримни тўлиқ ёд олган талаба қизларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Беллашувда дўстлик ғалаба қозонди, иштирокчиларга совғалар улашилди. Маънавият, маърифат иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 852