Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлик вақтларида ва тўрт халифа даври, то юзинчи ҳижрий йилгача ҳадисларни ёзиб қўйиш расмий равишда йўлга қўйилмаган. Чунки У зот саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мендан Қуръондан бошқани ёзманглар”, деганлар. Аммо хусусий равишда ўзлари учун Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ёзиб юрганлар бор эди. Лекин ёзганлар ҳам, ёзмаганлар ҳам ҳадисларни ўта аниқлик билан ривоят қилишликни ўзларининг муқаддас бурчлари, деб билар эдилар...- Тошкент ислом институти талабаси Зокиров Акбархон
Айтиб бермоқчи бўлган ҳикоямиз ҳаётда содир бўлган,фақатгина бир оз бадиият аралаштирдик. Ҳикоядаги болалик самимиятига путур етказмаслик ва унинг охори тўкилмаслиги учун шевага оид сўзларни ўзгартирмадик. Фарзанд Аллоҳ таоло берган неъматлар орасида энг ширинидир. Агар у Аллоҳнинг динига содиқ ҳамда солиҳ бўлса, ота-она учун бундан ортиқ бахт йўқ...- Тошкент ислом институти талабаси Нурислом Умбаров
Қаноатнинг фазилати хақида Саъдий Шерозий “Гулистон” асарида бир ҳикоя келтиради. Ҳотам Тойидан: "Ўзингдан кўра сахийроқ, бирон одамни ҳеч кўрганмисан, ёҳуд эшитганмисан?" деб сўрадилар. Ҳотами Тойи жавоб берди: "Ҳа, кўрганман, бир куни араб амирларини зиёфат қилиш учун 40 туя сўйгандим. Иттифоқо бир зарурат билан саҳрога чиқишимга тўғри келди. У ерда чўп-чумак териб дасталаётган ўтинчини кўрдим....- Тошкент ислом институти талабаси Икромов Шерислом
Ислом шариатида барча Ислом уламолари қайси мазҳабга мансуб бўлишларидан қатъий назар, инсондан содир бўлган ҳар қандай ишга, у айтган ҳар бир сўзга, улар ибодат бўладими, муомила бўладими, жиноят бўладими, жазо бўладими, оилага тааллуқли масала бўладими, уларга яраша ҳукм борлигига иттифоқ қилганлар. Ислом олимларининг айтишларича, инсонларнинг қилган ишларининг ҳукми асосан тўрт манбадан чиқарилади. Улар Қуръон, Суннат, Ижмоъ, Қиёсдир...- Тошкент ислом институти талабаси Буранов Абулқосим
Ўрта асрларда турли илм соҳаларида фаолият олиб борган улуғ мутафаккир ва қомусий олимнинг асл исмлари Нажмуддин Абу Хафс Умар ибн Мухаммад ибн Ахмад ибн Исмоил ибн Али ибн Луқмон ан Насафий ас Самарқандийдир. У зотнинг „Нажмуддин“ яьни “Диннинг юлдузи“ лақабининг берилишига сабаб унинг ислом илмлари бўйича кўрсатган хизматларининг катта бўлганлигини кўрсатади. Бу улуғ аллома Қуръон Карим, ҳадис, ақида ва фиқҳ каби илмларни мукаммал билган, шеърият соҳасида қалам тебратган ва тафсир, ҳадис, калом, фиқҳ ва шеъриятга доир кўплаб асарларни мерос қолдирган...- Тошкент ислом институти талабаси Абдуллаев Абдулазиз