Дунёда шундай бойликлар борки, уларнинг қийматини ҳеч бир нарса билан ўлчаб бўлмайди. Мамлакатимизни беҳисоб қазилма бойликлар, табиий захиралар билан сийлаган илоҳий ирода, беҳисоб илмий-маънавий хазинани ҳам халқимизга раво кўрган. Ушбу хазинани биринчи ва иккинчи Уйғониш даврларида яшаб, ижод қилган буюк аллома аждодларимиздан қолган қадимий, илм-фаннинг турли йўналишларида битилган нодир қўлёзма ва тошбосма асарлар ташкил этади...- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Минаваров
Янги Ўзбекистонда кўп асрлик ноёб ва нодир асарларни сақлаш, халқимизнинг қадимий тарихи ва бой маданиятини тиклаш, беназир зотларнинг маънавий меросини асраб-авайлаш, ҳаётга татбиқ этиш ва уларнинг мазмун-моҳиятини ёш авлодга етказиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётир...- Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори миллий-маънавий меросимизни тиклаш ва халқаро миқёсда тарғиб этиш, буюк аллома ва мутафаккир аждодларимиз томонидан битилган минглаб ноёб асарларни тўплаш, ўрганиш, хорижий ҳамкорлар билан биргаликда улар тадқиқ этиши учун янги имкониятлар эшигини очиб берди. Шовосил Зиёдов, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори