islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Аёллар

Tag

Исломда аёлларнинг ўрни

Ислом жамиятда аёлга инсоният тараққиётида ижобий ва фаол қатнашиши учун ўрин берган. Бунинг учун аввало унинг ўзига таълим олиш, маданий савиясини ошириш ва илмий ишлар билан машғул бўлиш ҳаққини берди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Илм талаб қилиш ҳар бир муслим ва муслимага фарздир”, деб илм олишнинг фарзлиги борасида аёлларни эркаклар билан бир ўринда зикр қилдилар. Бундай чақириқнинг жавоби ўлароқ Ислом жамиятида кўплаб олима аёлларни тақдим этди. Улар ҳам ўз ўрнида Абу Ҳанифа, Имом Бухорий, Замахшарий, Марғилоний, Навоий, ибн Сино, Амир Темур, Бобур каби олиму саркардаларни тарбия қилдилар. Зеро, “Ҳар бир буюк шахс ортида аёл туради”, деган сўз айни ҳақиқатдир. Бу тўғрида мутафаккир шайх Саъдий Шерозий шундай дейди: “Илм – аёл учун зийнат. Ақлини нодонликдан халос этган ҳар бир аёл номус, иззат, аёллик қадрини тушуниб етади. Бундай аёл ҳеч бир ишда адашмайди. Илмсиз аёл эса бола тарбиялашда турли хатоларга йўл қўяди”... - “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Фарҳод ЖЎРАЕВ

Исломда аёлларнинг ўрни

Муқаддас динимиз Исломда аёлларнинг ўрни ҳақида сўз юритишдан олдин Исломдан олдин аёлларнинг ҳурмати қай даражада бўлгани ҳақида тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади. Зеро шунда Ислом аёллар қадр-қимматини қанчалар юқори кўтарганини англашимиз осонроқ бўлади... - ТИИ “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири Фарҳод Жўраев

Аёлларга қилинган зўравонлик – келажакка қилинган хиёнат

Муқаддас ислом динимизда аёл она, опа, сингил, қиз сифатида улуғланади. Ислом- менинг диним, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом-менинг пайғамбарим, деган киши борки, аёлни эъзозлаши шарт...-Янгийўл туман “Имом   Султон” жоме масжиди имом хатиби, модуль таълим тизими талабаси Одилжон Нарзуллаев

Оиша онамиз фазилатлари

Оиша онамиз жуда ақлли, зийрак ва илмли аёл эди. У Пайғамбар алайҳиссалом хотинлари ичида энг кичиги ва энг қобилиятлиси эди, шунинг учун у ҳаётда учраган турли диний масалаларга жавоб берарди, бошқа аёлларга илм ўргатар эди...-ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Жамиятга олималар зарур

Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов ва институт аёл-қиз устозлари ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди...-ТИИ Матбуот хизмати
1 2 3 6