islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари-38

Ҳадиснинг саҳиҳмаслигидан ҳақиқатда унинг
заиф ёки мавзуълиги келиб чиқмайди

Суютий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Бу саҳиҳ ҳадис, дейилса, унинг маъноси − санади айтилган сифатлар билан бирга муттасил бўлиб келган. Исноднинг зоҳирига қараб амал эътиборидан уни қабул қиламиз, дейилганидир. Бундан воқеъликда ҳам унинг аниқ саҳиҳлиги келиб чиқмайди. Сабаби, сиқа инсондан ҳам унутиш ёки хато содир бўлиши мумкин.

Бу ҳадис заиф, дейилса, унинг маъноси –исноди айтилган шартларга кўра саҳиҳ бўлмаган, деганидир. Лекин воқеъликда ҳам у ҳақиқатдан ёлғон, дегани эмас. Сабаби, ёлғончи инсон рост гапирган ва кўп хато қиладиган одам эса тўғри топган бўлиши мумкин”[1].

Шайхларимиз шайхи Аллома Зафар Аҳмад Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Заиф ҳадиснинг саҳиҳлигига қарина бўлиб турган пайтда у билан ҳужжатланиш дуруст. Шунингдек, саҳиҳ ҳадиснинг хилофига қарина бўлиб турганда унга амал қилишни тарк этиш ҳам жоиз”[2].

Таржимон: Тошкент ислом институти ўқитувчиси А.Ғиёсов

[1] Суютий. Тадрибур ровий. -Б.30.

[2] Таҳонавий. Қавоид фий улумил ҳадис.-Б.56.

208090cookie-checkҲанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари-38

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: