islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ислом динида ваколат тушунчаси ва унга тегишли фиқҳий ҳукмлар

“Ваколат” сўзи “муҳофаза қилиш”, “вакил” эса “таъйин қилиш” деган маъноларни билдиради.

Шаръий истилоҳда, тасарруф қилишни башқага топширишдир. Яъни, бир кишининг бошқа бир кишини мутлоқ ёки шартли равишда ўзининг ўрнига тайинлашидан иборат.

Ваколат Қуръон, суннат ва уламоларнинг ижмоси бўйича жоиз бўлган шаръий тасарруф ҳисобланади.

Аллоҳ таоло Каҳф сурасида: “Шаҳарга бирингизни ушбу пулингиз ила юборинг, назар солиб, яхши таомни танлаб, ундан ризқ келтирисин”, деган (19-оят). Бу ояти карима сотиб олиш учун ваколатни англатмоқда.

Аллоҳ таоло нисо сурасида: “У(эр)нинг аҳлидан бир ҳакам ва бу(хотин)нинг аҳлидан бир ҳакам юборинг”, деган (35-оят). Бунда эр ва хотин номидан вакил тайинлашдир.

Суннатда ҳам ваколатга мисоллар кўп бўлиб, уларнинг баъзиларини келтириб ўтамиз.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Рамазон закотини муҳофаза қилишга вакил қилдилар”.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга қурбонлик қилинган туяларнинг териларини ва устига ёпиладиган нарсаларни садақа қилишни амр қилдилар” Иккала ҳадисни Бухорий ривоят қилган.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам “Видолашув” ҳажига ўз номларидан қурбонлик қилган туяларининг териларини ва устиларига ёпилган нарсаларни садақа қилишни ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга топширганлар. Демак, ўз номидан садақа қилишда ҳам бошқа бировни вакил қилиш жоиз бўлади.

-Чунки бунга одамларнинг доимий равишда ҳожати тушиб туради. Бир одам барча нарсани ёлғиз ўзи бажара олиши  мушкул, гоҳида вакилга муҳтож бўлади.

Мазкур ваколат тасарруфининг шарти шуки, вакил қилувчи унга эга бўлиши – ҳур, балоғатга етган ва изни бор (яъни агар қул ёки балоғатга етмаган бўлса иккисига изн берилган) бўлиши ҳамда вакил тасарруф нимадан иборат эканини, савдо нима, харид нима, фойда нима, зарар нималигини билиши лозим. Шу билан бирга , вакил ишни қасд қилган ҳолда олиб бориши керак. Шунингдек, ақлли ёш бола ва қул молиявий ишларда вакил бўлиши мумкин-у, аммо тасарруфда тўлиқ молик бўла олмайди. Шунинг учун ҳам шартномага оид барча ҳақ-ҳуқуқлар иккисини вакил қилувчи шахсга қайтади.

Сотиш, харид қилиш, ижара, никоҳ, талоқ, хулуъ, сулҳ, вақтинча фойдаланишга бериш ва олиш, ҳиба, садақа, омонатга қўйиш, гаровга қўйиш ва олиш, қарз бериш ва олиш каби ишларда вакил қилувчи бўлса ҳам, бўлмаса ҳам, вакилни ўзи иш олиб бориши жоиз.

Сотиш, харид қилиш, ижара, сулҳ, иқрор қилишда ҳақлар вакилга қайтади. У сотилган нарсани топширади, қабул қилади ва сотилган нарсани баҳосини олади. Сотиб олган нарсанинг баҳоси унинг зиммасига тушади.

Демак, вакилнинг олиб борган иши туфайли унга эмас, вакил қилувчига мулк собит бўлади. Аввал вакилга собит бўлиб,  кейин вакил қилувчига ўтмайди.

Никоҳда, хулуъда, инкордаги сулҳда, қасддан ўлдиргандаги ва мол эвазига қул озод қилишдаги сулҳда, қул озод қилишдаги шартномада, садақа, ҳиба, ориятга бериш, омонатга қўйиш, гаровга қўйиш ва қарз беришда ҳуқуқлар вакил қилувчига қайтади. Чунки бу ҳолатларда вакил фақат элчилик вазифасини бажаради, холос.

Тошкент исломи нститути Ақоид ва фиқҳий фанлар

кафедраси ўқитувчиси Жўраев Музаффар

216240cookie-checkИслом динида ваколат тушунчаси ва унга тегишли фиқҳий ҳукмлар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: