islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ислом Динини сақлаб қолган “Қопоғон ит”

Сайфуддин Кутуз у ким эди – унинг  асл исми Мисрлик мамлуклар даврида яшаб ўтган тарихчи Абул Аббос Ахмад ибн ал Макризийнинг ёзишига кўра Махмуд инб Мамдуд бўлган. Сафиддин Кутуз 1221 йилнинг 2 –ноябрь кунида Хоразмшоҳлар империясида дунёга келган. У Жалолиддиннинг опаси Хонсултоннинг ўғли эди. Болалигидан тоғасининг тарбиясини олади.

Жалолиддин ўз оиласи мўғиллар кўлига тушиб таҳқирланмаслиги учун онаси аёллари ва опа-синглиларини дарёга чўктириб юборишга мажбур бўлган эди. Жалолиддининг сувга чўктирган аёллари орасида гўдак Кутузнинг онаси Хонсултонбегим ҳам бор эди. У то Жалолиддин ўлимигача тоғасини ёнида бўлади. 1231-йилда Жалолиддиннинг ўлимидан сўнг ал Макризийнинг қайдларига кўра Сайфуддин Қутузни мўғиллар Дамашиқда қул бозорида сотади. Қутузнинг хожаси мамлуклардан бўлган Ибн Займ ҳисобланиб у киши асли қонида илмга ва бошқарув ишига иштиёқи бўлган қули саналмиш. Қутузни ўзини тутишидан келажакда бу болакайни Ислом олами учун керакли шахс бўлиб етишишини олдиндан билиб Қутузга шахсан ўзи сабоқ бера бошлайди. Сайфуддин Қутуз ёшлигидан фикҳ илмини ва араб тилини чуқур ўрганиб Қуръони Карим сураларини ёдлаб сураларни тафсирини хам ўрганишга киришади. Орадан вақт ўтиб Сайфуддин Қуттуз Мисрнинг пайтахти Қохира шаҳрига кўчиб ўтади. Қохирада Миср султони Салохиддин ал-Айюбийнинг амрларидан бири Иззиддин Ойбек хизматига киради. Сайфуддин Қутуз ўзининг содиқлиги ва ташаббускорлиги теран фикрли тўғри сўзлиги сабаб тез орада Иззадин Ойбекнинг энг яқин ва ишончли кишисига айланади. Иззаддин Ойбек Миср султонилиги тахтига ўтирганда Сайфуддин Қутузни ўзининг ёрдамчиси этиб тайинлайди. 1254 йилда Қоҳирада Миср Султони Иззаддин Ойбекга қарши Баҳрийлар амри Форасиддин Оқтой бош кўтаради. Яни у бир неча сулолалар вакиллари билан тил бириктириб Султон Ойбекни йўқ килишга уринади. Султон Ойбекга қарши суюқасдда иштирок этканлардан бири Бейбарс Қоҳирадан қочиб кетади. Бу орада Миср султони Иззаддин Ойбек билан хотини Шажаратид-Дур орасида адоват пайдо бўлади. Ва эру-хотин бир-бирини ўлдиришни режа қила  бошлайди. 1257 йилнинг март ойида Миср султони Иззиддин Ойбек Фитначилар томонидан улдирилади. Кегин тахтга унинг вориси 15 яшар ўғли Нуриддин ал-Мансур Ал ўтиради. Шуни билиш керакки тахтда Нуриддин ўтиргани билан бошқарув Сайфуддин Қутузни қўлида эди.

Миср тахтига Ойбекни ўғлини  Нуриддин ал-Мансур Ални  Сайфуддин Қутуз сўлтон қилиб кўтарганда Муғилларни қонли соялари Миср осмонида пайдо бўлаётган эди. Негаки 1257-1258 йилда Шом шахарларини бирин кетин қўлга киритиб у жойларни вайрон қилишда ахолисини кўз юммай қатил қилишда давом этар эди. Бу хабарлар эса уша шом шахарларидан қочиб Қоҳирага келган мусулмонлар орқали яшин тезлигида Миср аҳолиси орасида тарқалиб боргани хақиқатдан одамларни дахшатга соларди. 1258 йилнинг феврал ойида мўғиллар хони Хулагунинг Боғдодни кўлга олиши ва Аббосийлардан бўлган хукумдор ал-Мустаъсим биллохни оиласи билан қатл қилиниши ўша пайтда мусулмон олами қалбини баттар қурқувга соларди.

Миср султони саналмиш 15 ёшли Нуриддин Алини эса ўзини тахти, мўғиллар қўлга олмаган мусулмон оламининг энг сўнги нажоти эканини билан умуман иши йўқ эди. Бу вақтда “вазиятда” кимдир мўғулларга хали ислом оламида мўғулларга  қарши чиқадиганлар борлигини кўрсатиб кўйиш керак эди. Мўғилларга мана биз дейдиган шахс бу Сайфуддин Қутуз бўлиб чиқди. Сайфуддин Қутуз вазиятни ўта нозиклик билан хар томонлама пухта уйлаб баҳолаган ҳолда 1259 йилнинг 12-ноябр куни Мисрдаги амрлар пойтахт Қоҳирадан ов қилишга чиқиб кетганида 15 ёшли Нуриддин Алини тахтдан ағдариб ўзини Миср султони деб эълон қилади. Сайфуддин Қутузни бу иши ўз навбатида амрлар овдан қайтганида эса уларга ёқмаслиги ва норозиликка сабаб бўлиб сўнг парчаланмаган  мусулмонлар давлати Миср ҳам парчаланиб кетишига асос бўлиши мумкин эди. Бироқ Сайфуддин Қутуз амрлар келганидан сўнг мен бу ишни хокимият эгаллаш илинжида қилмадим. Мен бу ишни Мўғилларга қарши жанг қилиш учун амалга оширдим. Ишни эса фақат кучли хукумдорни қўл остида ошириш мумкин агар биз юриш қилиб мўғулларни енгсак унда сизлар истаган одамингизни ўзингизга султон қилиб олишингизга рози бўламан дейди. Бу гапни эшитган амирлар Сайфуддин Қутузни ўзларига султон деб тан оладилар.

Мўғиллар хони Дамашиқ ва Халафни ҳам босиб олгандан сўнг навбат Мисрга келганини билдириш учун Сайфуддин Қутузга фақат тахдиддан иборат мактуб жунатади. Сайфуддин Қутуз қонли қўллар билан ёзилган мактубни келтирган элчиларни калласини олдириб Қоҳира шахрини дарвозасига остиради. Бу эса мўғиллар ва Ислом қалқони Сайфуддин Қутуз ўртасида жанг муқаррарлигидан далолат эди.

Оғир ва  хал қилувчи жангга тайёргарлик пайтида Қоҳирадан қочиб кетган Бейбарс ўз кўшини билан қайтиб келади. Ва мўғилларга қарши жангда Сайфуддин Қутуз билан елкама елка туриш истагини билдиради. Кейин эса Қутузни буйруғи билан Бейбарс  ўз қўшини билан Ғазодаги мўғиллар устига юриш қилади. ва мўғиллар устидан ғалабага эришади Бу кичик бўлсада ғалаба уша пайтда бутун мусулмон олами қалбида умид чироғини ёқади. Бу пайтда мўғиллар хони Хулагу янги хоқон сайлаш учун Қора қумга кетган мўғиллар кўшинига эса Чингизхон билан бир сафда жанг қилган тажрибали саркарда Хитбуға қўмондон бўлиб қолганди. Мўғиллар ва Сайфиддин Қутуз мусулмонлар ўртасида хал қилувчи жанг 1260 йилнинг 3-сентябр куни Фаластиннинг Бехсан шахрига яқин бўлган Айнал Жалуд кенглигида бўлиб ўтади.

Сайфуддин Қутуз бу жангдан мўғилларга қарши пистирма тактикасини қўллайди. Хитбуға бошлиқ мўғиллар Қутузни пухта ўйлаган тактикаси сабаб уша хал қилувчи жангда бутунлай мағлуб бўлади. Хитбуға қатл қилинади. Шундан сўнг сайфуддин Қутуз бирин кетин Шом шахарларини мўғуллардан озод қилади. Дамашиқни хам тозалаган Қутуз энди ўз пойтахти Қоҳирага  йўл олади.У йўлда Қоҳирага киришдан олдин ўзи учун Бейбарс томонидан истирохат олсин дея ўрнатилган қароргохда уша Бейбарс бош бўлган фитна қурбони бўлади. 1260 йилнинг 24-октябр куни Бейбарс султон Қутуз олдига келиб султондан мўғил миллатига мансуб асира олинган жорияни хадя қилишини сўрайди. Султон рози бўлиб унга сўраганини беради. Шу пайт Бейбарс султони қўлини упаётиб ўз шерикларига ишора қилади. Ва Ислом қалқони саналмиш Сайфуддин қутуз халок бўлади. У мамлакатни 11 ойю 17-кун бошқарган бўлсада ўз номини тарих саҳифаларига олтин ҳарфлар билан ёзиб кетишга улгурган. Бугунги кунда Қохирада Ислом қалқони Хоразм ўғлони Сайфуддин Қутузнинг хайкали ўрнатилгани ва унинг номи билан боғлиқ тарих нафақат Мисрда балки бир қанча мусулмон мамлакат мактабларида ўқувчиларга ўқитилишини шараф билан эслатиб қоламиз.

Бувайда тумани “Катта маҳалла” масжиди Имом хатиби Мадрахимов Исломжон

233790cookie-checkИслом Динини сақлаб қолган “Қопоғон ит”

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: