islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Таъвилот аҳлис сунна” тафсири ва унинг ўзига хос жиҳатлари

Абу Мансур Мотyридийнинг “Тaъвилoт aҳли-c-cyнна” ёки “Taъвилoт aл-Қyръoн” нoми билaн тaнилгaн мaшҳyр тaфсиpини y зoт ҳaқида ўз acаpлаpидa ёзгaн бapча мyaллифлap aлoҳидa эътибop вa ҳypмaт билaн эcлaб ўтишaди. Мaзкyp aсаp мoтуpидия таълимотида мaълyм ва мaшҳyр бўлиб, олим издошилаp yчун бy тaфсир ўша дaврда ҳaм, ҳoзиp ҳaм беназиp ҳисoблaнaди.
Асар тўлиқ ҳoлда бугунги кунгaчa eтиб кeлгaн бўлиб, yни кўплaб қўлёзмaлаpи мaвжyд.
Мoтyридийнинг yшбy асаpи X aсpдаги тaфсиp илми xyсyсиятлаpини ўзида тўлиқ мyжaссам этaди. Мyҳaддис олимларнинг тaфсирдаги yслyблаpидан фaрқли pавишда y илк бoра Қyръонни бoшидан оxиригача шаpҳлаган ҳaмда бyнда таҳлилий yслубни қўллaган. Яъни, y Қyръoн oятларига бeрилгaн тафсирларни таҳлил этиб, oят шaрҳига мoс кeладиганини ажpатиб бeргaн. Бyнга тyртки бўлган aсосий сaбаб бидъатчи фирқа вa oқимларнинг Қyръонни таъвил ҳамда таҳрифлари орқали далил қилишлаpи бўлгaн. Чyнки, олимнинг тaфсирида aсосий эътибopи ақидавий мaсaлалаpни кeнгроқ шаpҳлашга, oқимларни нoмма-ном кeлтириб yлаpнинг тyшунчаларига pаддия бepишга қapатилaди. Taфсиp билан танишиб чиқган киши Мoтyридийнинг эътиқодий мaсалaлар шаpҳларини жaмлaшга кўпpоқ aҳaмият бeрганлигини кўpиши мyмкин.
Mилoдий Х aсpда Mовpоуннaҳрда тaфсиp илми aнча тapаққий этиб, aлоҳида, Қyръони каpимни тўлиқ тaфсиp қилгaн aсаpларнинг юзaга кeлиш дaвpи бўлди. Oлимлаp aқида вa фиқҳ мaсалалаpида бy зaминдa тapқалгaн ҳaнaфий мaзҳaбини ҳимoя қилишга киpишдилаp. Нaтижадa, бy мaзҳабгa қаpши тyрган тyрли диний-aқидавий oқимлар тaъсиpи пасая бopди.
Taфсир сўзи лyғатда “изoҳ”, “шаpҳ” маъноларини англатади. У тушуниш қийин бўлган сўздан кўзланган мақсадни очиб беришликдир. Қyръондa ҳам “тaфсир” – “шаpҳ” мазмyнида қўллaнилгaн:
«ولا يأتونك بمثل إلا جئناك بالحق وأحسن تفسيراً»
“Улар сизга бирон мисол келтиpсалар албатта, Биз сизга ҳaқ вa энг гўзал шаpҳни кeлтиpиб қўйдик”(Фурқон: 33).
Tафсиpгa бepилгaн тaъpифлapни yмyмлaштиpиб шyндай дeйиш мyмкин: “Tафсиp apаб тилини мyкаммал билгaн ҳoлда Қyръoн, ҳaдис, сaҳoбий вa тoбиинлap pивоятлapигa таянган ҳолда, инсон қyдpати дoиpасида Қyръон oятлаpини шapҳлaш вa изoҳлaшдиp”.
Тафсир сўзи билан боғлиқ шунингдек, яна бир ибора “таъвил” сўзи ҳам мавжуд бўлиб, у ҳам тафсир қилиш, шарҳлаш маъноларини билдиради.
Тафсир ва таъвил ҳақида Абу Мансур Мотуридийнинг ўзи шундай деган: “Тафсир бу сўзнинг маъноси қатъий мана шу дейиш ва Аллоҳ ўша сўздан мана шуни мақсад қилган деб, гувоҳлик беришдир. Агар бунга далили бўлса, у ҳолда сўзи тўғри, акс ҳолда, у фақат ўзининг раъйи билан тафсир қилган бўлади. Бу ман этилган. Таъвил эса, бирор сўзнинг таҳминий маъносини келтириб, уни қатъий деб айтмай ва Аллоҳнинг назарда тутгани мана шу, деб гувоҳлик бермаган ҳолда ўша маънони бошқа маъноларидан устун қўйиш ҳисобланади”.
Абу Мансур Мотуридийнинг “Таъвилот аҳли-с-сунна” асари ҳар томонлама мукаммал, илмий, фасоҳат жиҳатидан кучли услубга эга бўлган тафсир ҳисобланади. Ушбу асарни ўрганиш давомида Мотуридий услубидаги баъзи умумий йўналишлар билан бир қаторда фақат алломанинг ўзига хос, бошқалардан ажралиб турадиган тафсир услубларини ҳам кўриш мумкин. Бир жумла билан айтганда кенг қамровлилиги ва оятларнинг ҳар томонлама чуқур ўрганилиши билан бу тафсир бошқалардан ажралиб туради.
Мотуридий тафсир қилишда ҳар қандай оятлар маъносини ихтисослигидан қатъий назар, оддий ўқувчи ҳам тушунишига имкон берадиган даражада аниқ ва енгил тарзда тақдим қилади. Бу асарни ўқиган киши, кўпчилик тадқиқотчилар эътироф қилгани каби, у тўртинчи ҳижрий асрда эмас, балки ҳозирда ёзилган замонавий тафсир деб ўйлайди.
“Таъвилот аҳли-с-сунна”нинг асосий ўзига хос жиҳатлари қуйидагилардан иборат:
– Бундан олдинги тафсирлар, асосан ривоятларга суяниб таълиф қилинганлиги билан ажралиб туриб, уларнинг аксари “Тафсир бил-маъсур” номи билан танилган бўлса, Мотуридий эса икки услуб, яъни, “ат-Тафсир бил-маъсур” ва “ат-Тафсир бир-раъй”ни бирлаштира олди.

– Олдинги давр тафсирларида асосан Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳадислари ёки саҳобаларнинг сўзлари ҳамда муфассир тобеъинларнинг фикрларига таяниларэди. Муфассир бунда то шу хабарни айтган ровийгача тўлиқ санадни келтирар эди. Ибн Жарир Табарийнинг тафсирини бунга мисол қилиб келтириш мумкин. Мотуридий ундан фарқли ўлароқ “Таъвилот аҳл ас–сунна” асарида ривоятларни баён қилаётганда санадларни тўлиқ келтирмайди. Ҳадис бўлсин ёки бошқаларнинг сўзи бўлсин, санадни баён қилишни шарт деб билмайди. Баъзида, у тафсир мобайнида ривоятни келтирган инсонларнинг ҳам номини зикр қилмасдан тўғридан–тўғри “айтилишича” ва “дейиладики” каби сўзлар билан чекланади. Бундай ҳолатларни бугун замонавий муфассирлар ижодида кузатиш мумкин. Мотуридий эса улардан бир неча аср олдин бу услубни ўз тафсирида қўллаган эди.
– “Таъвилот аҳли-с-сунна” тафсири кенг қамровли ҳисобланади. Бошқа тафсирларда кўпинча бир мавзуга ихтисослашиш кучли бўларди. Асарда бундан олдинги тафсирларга ўхшамаган ҳолда, оятларнинг мазмуни, эътиқодий ва фиқҳий масалалар баён этилган. Шунингдек, кўплаб ўринларда тилшунослик илми масалалари ҳам баён қилинган.
Муфассир баъзи ўринларда оят борасидаги фикрларини келтириб ўтар экан, “айтилишича”, “баъзилар шундай дейдилар” ва “фалончиниг келтиришича” каби иборалардан фойдаланади. Бу услубдан нақл билан тафсир қилишда фойдаланади. Шундан сўнг Мотуридий уларни таҳлил қилишга ўтади ва улардан ушбу оят маъносига энг мувофиқ келадиганини танлаб олади.
Аллома баъзан оят маъносини таъвил қилар экан, унинг бир нечта эҳтимолий томонларини эслатиб ўтиб “… эҳтимоли мавжуд” ва “… бир неча жиҳатлари бўлиши мумкин…” каби иборалардан фойдаланади. Бу эса тафсирнинг райъ билан қилинганлигини кўрсатади.
“Таъвилот аҳли-с-сунна” ўзига хос қирраларидан яна бири: тафсир жараёнида фиқҳий ва эътиқодий масалаларни ажратиб кўрсатилган. Бу борада келтирилган турли хил қарашлар ҳар томонлама чуқур тадқиқ қилинган.
Муфассирлар тафсир мобайнида баъзи сўзлар луғавий маъноларнинг баёнида нодир мазмундаги шеърлардан ҳам фойдаланишади. Таъвилда эса асосан, Қуръони карим, ҳадиси шариф, саҳоба, тобеъин ва уламоларнинг сўзлари билан кифояланади.
Мотуридий ҳадисдан фойдаланганда унинг маъносини бериш билан кифояланган ва санадини келтириб ўтирмаган. Шунингдек, кўпинча ҳадисни тўлиқ ёзмасдан, фақат кўзланган мақсадни ифодаловчи қисминигина ажратиб олган.
Аллома тафсир давомида суралар фазилати, маккий ва маданий оятлар, носих ва мансухни баён қилишга эътибор қаратмайди.
“Таъвилот аҳли-с-сунна”да ҳар бир сурани таъвил қилиш бошланганида тўғридан-тўғри оятнинг маънолари баёнига ўтиб кетилади, кўпчилик тафсирлардаги каби кириш қисми қилинмайди.
Мотуридий ўз тафсирида кўпчилик муфассирлар каби анъанавий тафсир услубларидан ҳам кенгфойдаланган:
1. Қуръонни Қуръон билан тафсир қилиш.
Бу деярли барча муфассирлар ўз тафсирларида фойдаланадиган ва бирламчи асос деб биладиган услуб бўлиб, Мотуридий ҳам ундан имкони бор бўлган ўринда фойдаланади.
2. Оятни ҳадис билан тафсир қилиш.
Аллома кўплаб ўринларда оятларнинг маъносини ҳадислар орқали изоҳлаб беради. Агар оятнинг тафсири борасида ҳам нақлий, ҳам ақлий далиллар бирга келганида, у аввал ҳадис ёки саҳобий сўзини келтиради ва сўнгра ўз раъйини айтади.
Оятларни ҳадислар билан тафсир қилиш борасида муфассир қуйидагиларга эътибор қаратган:
⎯ ҳадис санадидан фақат озгина қисмини келтиради;
⎯ баъзида ҳадис маъносининг ўзини айтади;
⎯ гоҳида бир ҳадисни шунга ўхшаш бошқа ҳадис билан шарҳ берган ҳолда таҳлил қилади;
⎯ бир ўринда мавзуга оид бир нечта ҳадисларни келтиради;
⎯ муфассир баъзи ўринларда ҳадисларнинг саҳиҳлик даражасига унчалик ҳам эътибор бермай ўз нуқтаи-назарини уларнинг асл
мазмун-моҳиятига қаратганлигини ҳам кўриш мумкин.
3.Саҳоба ва тобеъинлардан қилинган ривоятлар.
Мотуридий ўз тафсирда саҳоба ва тобеъинлар сўзларига ҳам кўп мурожаат қилади. Жумладан, Анфол сурасининг 1–ояти: (Эй Муҳаммад), Сиздан ўлжалар ҳақида сўрайдилар. Айтинг: “Ўлжалар Аллоҳ ва пайғамбарникидир” тафсирида шундай дейди: Абу Умома Боҳилий айтади: “Убода ибн Сомитдан “Анфол” сураси ҳақида сўрадим, у: “Бу оят биз Бадр аҳли хулқимиз ёмонлашиб ихтилоф қилганимизда нозил бўлган, Аллоҳ таоло шунда уни бизнинг ихтиёримиздан олиб, Ўз Расули(с.а.в.)га берди, улар эса уни тенг тақсимладилар”, – деди”.
Тафсирда раъйнинг қўлланиши:
Мотуридий тафсирида раъй, яъни ақлга ҳам кўп ўринларда мурожаат қилади. Чунки, Ироқ мактаби издошларидан бўлган, лекин унда бу борада ўзига хос йўналишни кузатиш мумкин. Хусусан:
1. Оятлар таъвилида бир неча эҳтимоли бор бўлган жиҳатларни зикр қилади.
«وَإِنْ أَحَدٌ مِّنَ الْمُشْرِكِينَ اسْتَجَارَكَ فَأَجِرْهُ حَتَّى يَسْمَعَكَلاَمَ اللّهِ ثُمَّ أَبْلِغْهُ مَأْمَنَهُ ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ قَوْمٌ لاَّ يَعْلَمُونَ»
“(Эй Муҳаммад), агар мушриклардан биронтаси сиздан ҳимоя сўраса, бас, уни ҳимоя қилинг, токи у Аллоҳнинг каломини эшитсин. Сўнг уни ўзи учун тинч бўлган жойга етказиб қўйинг. Бу (ҳукм) уларнинг билмайдиган қавм бўлганлари учундир”(Тавба: 6).
Ушбу оятдаги “уни ўзи учун тинч бўлган жойга етказиб қўйинг” жумласи ҳақида Мотуридий қуйдаги фикрларни айтади:
“Бу оятнинг маъноси икки хил бўлиши мумкин: биринчиси, уни ўзининг тинч жойига қайтиб кетишидан тўсмасдан тек қўйинг. Иккинчиси, уни ўзи учун тинч бўлган жойга мусулмонлар ҳимоясида етказиб қўйинг”.
2. Ақидавий ва мантиқий масалаларга катта эътибор қаратади.
«وَلَوْ تَرَىَ إِذْ وُقِفُواْ عَلَى النَّارِفَقَالُواْ يَا لَيْتَنَا نُرَدُّ وَلاَ نُكَذِّبَ بِآيَاتِ رَبِّنَا وَنَكُونَ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ»
“(Эй Муҳаммад), уларни дўзах устида турғазиб қўйилган пайтларида: «Орзу эди, (дунёга) қайтарилсак ва Парвардигоримизнинг оятларини ёлғон демай, мўминлардан бўлсак», деганларини кўрсангиз эди”(Анъом: 27).
Ушбу оят шарҳида шундай дейди: “Бу ўринда иймоннинг фақат тасдиқлаш эканлигига далил бор, чунки улар азобни ўз кўзлари билан кўргач дунёга қайтарилиб мўъмин бўлишни, яъни тасдиқлашни орзу қилмоқдалар. Демак куфрнинг зидди иймон фақат тасдиқнинг ўзидан иборат”.
3. Ақлни ишлатишга чорловчи оятларга эътибор қаратади.
«…انظُرُواْ إِلِى ثَمَرِهِ إِذَا أَثْمَرَ وَيَنْعِهِ إِنَّ فِي ذَلِكُمْلآيَاتٍ لِّقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ»
“(Эй инсонлар), уларнинг ҳар бирини мева туккан пайтидаги мевасига ва кейин пишган ҳолига боқинг!”(Анъом: 99).
Ушбу оятининг тафсирида меваларнинг қачон пишиб етилиши ва қай рангда бўлиши сабаблари ва омилларини барча инсонлар биргаликда аниқлашга интилсалар ҳам била олмасликларини таъкидлайди ҳамда бу мисолдан барча мавжудотларни Аллоҳ таоло бир вақтнинг ўзида қайта тирилтиришга қодирлигини инсонлар англаб етишлари мақсад қилинганини айтиб ўтади.
Юқоридагилардан Мотуридийнинг асари нақадар кенг қамровлилигини ва ўз давридаги тафсир илми ютуқларидан тўла фойдаланганлигини кўришимиз мумкин.

 

4-курс талабаси Хуррамов Аййуб

237920cookie-check“Таъвилот аҳлис сунна” тафсири ва унинг ўзига хос жиҳатлари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: