islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳанафий мазҳабида Саҳобийнинг суннати ҳужжат эканлиги

Саҳобийнинг таърифи

Ҳанафий усул уламолари “саҳоба”ни бундай таърифлайди: Саҳоба бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир муддат мулмон бўлган ҳолда йўлиққан ва исломда ўлган кишидир. Баъзилар саҳоба бўлиш учун узоқ вақт бирга бўлиши, биронта ривоят қилган бўлиши, гаъзотга чиққан бўлиши каби бошқа шартларни ҳам қўйишган.

Саҳобий сунатининг таърифи- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бирларининг фикри, ижтиҳоди ва фиқҳий фатволари собит бўлган бўлса, ана шу саҳобийнинг суннати бўлади. Раъй ва ижтиҳодга ўрин қолмаган жойда саҳобанинг гапи олинишига ҳамма уламолар иттифоқ қилишган. Чунки бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган бўлиш эҳтимоли бор нарсанинг ўрнини босади. Раъй ва ижтиҳодга ўрин қолмайдиган катта ишларда саҳобалар ўзларича бирор сўз айтишмайди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитишган ёкикўришган ёҳуд узотга шунга ўхшаш нарсани тасдиқлаганларини билишади. Лекин: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим”, демасдан гапиришади.

Яна, саҳобалар ҳаммалари очиқ ойдин ижмў қилган ва унга бирор киши хилоф қилмаган нарса саҳобаларнинг қовли сифатида қабул қилинишига иттифоқ қилинган. Мисол учун момонинг меърос олиши ҳақидаги масала. Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг даврларида момонинг меъроси ҳақида масала кўтарилган. Бир момо: “Менинг набирам ўлди, ундан меросимни олиб бер”, деб келади. Қарасалар бу ҳақда ҳеч гап йўқ, кейин саҳобаларни тўплаб, “Онанинг ўрнига олтидан бирини олади”, деб фатво чиққан, ижмў бўлган, ҳеч ким хилоф қилмаган ва шу пайтгача амал қилиниб келинади.

Шунингдеқ саҳобийлардан биттасининг ўз ижтиҳоди билан айтган гапи бошқа саҳобийга ҳужжат бўлмаслигида ҳам хилоф йўқ. Мисол учун, ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу бри гапни ижтиҳод қилиб айтсалар, шу гапни Умар розияллоҳу анҳу олишлари шарт эмас. Укиши ҳам ўзлари шу масалада ижтиҳод қилишлари мумкин. Икковлари тенг. Бу ҳам уламолар орасида хилоф йўқ нарсалардан бири. Аммо, бир саҳобий ижтиҳод билан фатво берган бўлса, тобеъин, табаъа тобеъинлар олиши керакми ёки йўқми? Бу шаръий ҳисобланадими ёки ёқъми? Ихтилоф шулар тўғрисида.

Саҳобий суннатининг ҳужжат эканлиги- Саҳобийнинг суннати шаръий ҳужжат бўлиш ёки бўлмаслигида уламолар икки хил ижтиҳод қилишган. Биринчи тараф шофеъийлар, ашъарийларнинг жумҳури, мўтзилалар ва шийъалардан иборатдир. Улар: “Саҳобийнинг суннати ҳужжат эмас”, дейишади.

Иккинчи тараф – Ҳанафий, моликий ва ҳанбалийлар: “Саҳобийнинг суннати шаръий ҳужжатдир”, дейишади.
Биринчи тараф ўзларининг “Саҳобийнинг гапи шаръий ҳужжат эмас” деган сўзларига қуйидаги далилларни келтирадилар:
Саҳобийнинг гапи бир мужтаҳиднинг гапи билан баробар. Чунки саҳобийлар масъум эмас, фақат Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари масъумлар. Демақ маъсум бўлмаган, ижтиҳод қилаётган кишидан чиқётган гапларнинг хато бўлиши ва унутиш содир бўлиши эҳтимоли бор. Шундай экан, буни “бошқаларга шаръий ҳужжат бўлади” дейишга ҳаққимиз йўқ.

Шунингдеқ саҳобаларнинг ҳузурида тобеъинлар ижтиҳод қилса, ўзлари иқрор бўлишар эди. Тобеъинлар саҳобалар билан яшаб туриб, баъзан уларнинг гапларига тескари, хилоф гапларни айтишар эди. Агар саҳобийнинг гапи саҳобийдан бошқаларга ҳужжат бўладиган бўлса, тобеъинлар бу ижтиҳодни қилмас эди, саҳобаларга хилоф гапларни гапирмас эди. Бундай гап бўлгани йўқ.
Иккинчи тараф ўзларининг “Саҳобийнинг гапи бошқаларга шаръий ҳужжат бўлади” деган ижтиҳодларига қуйидаги далилни келтирадилар: Саҳобийинг ижтиҳодда бошқа мужтаҳидларга ўхшаб хато қилиш эҳтимоли бўлса ҳам, Кўпинча аҳобийларнинг гапи ҳаққа, тўғрига мувофиқ бўлади. Чунки, саҳобийларнинг ҳар бирлари илмдакамолга етган зотлардир. Улар араб тилини ниҳоятда яхши биладилар, шариъатда одил, фазлу карам эгалари ҳисобланишади. Шу билан бирга, улар оятларнинг нозил бўлиш сабабларини қндай ҳолатда в анима сабабдан нозил бўлганлигини яхҳи билишади ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тасарруфотларига шоҳид бўлишган.

Улар шариъатнинг мақсасдлари тўғрисидаги илмни ҳам яхши ўзлаштиришган. Унинг хусусиятларини яхши билишади. Бу нарсаларда бошқа мужтаҳидлар саҳобийларга тенглаша олишмайди. Шунинг учун саҳобийнинг гапи бошқа мужтаҳидларникидан юқори туради ва унга амал қилинади, дейишади.
Бу далиллардан зоҳир бўладики, саҳобийнинг фикри бўладиган бўлса, бошқа мужтаҳидларникидан устун қўйилиши бор экан. Бир масалада саҳобий бикр айтган, саҳобий бўлмаган мужтаҳидлар бошқача бир фирни айтган бўлса, саҳобийники устун бўлиши керак.

Лекин шу гапнинг ўзини Қуръон ва Суннат савиясидаги ҳужжат дея олмаймиз. Олиш керак вожиб, олмаса тарки вожиб бўлади, гуноҳкор бўлиб қолинади деган маънодаги таъкидни ҳам қила олмаймиз. Қуръонда ҳам суннатда ҳам саҳобийларнинг фикрига амал қилиш вожиб ёки суннат деган гап йўқ. Фақатгина бу ерда Китоб ва суннатда йўқ бўлган масалада юқорида айтилганидек раъй ва ижтиҳодга ўрин қолмаган жойда саҳобийнинг фикри олинади у билан қиёс тарк қилинади.

4- курс талабаси Шаробиддинов Илёсжон

278660cookie-checkҲанафий мазҳабида Саҳобийнинг суннати ҳужжат эканлиги

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: