islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қуръон ўқувчи кишининг фазилати.

Абу Мусо ал-Ашарий (р.а.) ривоят қилинади. Росулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: “Қуръон ўқийдиган мўминнинг мисоли, Утружжаҳ (цитрус меваси) мисолига ўхшайди. Унинг ҳиди хам, таъми хам яхшидир.Қуръон ўқимайдиган мўминнинг мисоли, хурмонинг мисолига ўхшайди. Унинг ҳиди йўқ, таъми эса лаззатлидир.Қуръон ўқийдиган мунофиқнинг мисоли, райҳоннинг мисоли кабидир. Унинг ҳиди яхши, таъми эса аччиқдир.Қуръон ўқимайдиган мунофиқнинг мисоли, худди ханталнинг мисолига ўхшайди. Унинг ҳиди йўқ, таъми эса аччиқдир.”
(имом Бухорий ва Муслим ривоят қилишган)
Шарх: Ҳофиз ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ “Фатҳул-Борий” китобида айтади: Иймоннинг сифати таъмга, тиловат сифати ширин ҳидга ўхшатилди. Чунки кишида иймон бўлишлиги, Қуръондан кўра зарурийдир. Нимага десангиз! Чунки Қуърон тиловатисиз хам иймон хосил бўлаверади. Худдики инсон аъзолари учун ҳиддан кўра таъм муҳумроқ бўлгани каъби. Гоҳида нарсаларнинг ҳиди кетиб, таъми эса қолади.
Айтиладики: Росулуллоҳ (с.а.в.) “Қуръон ўқийдиган мўмин бандани шунча мевалар ичидан айнан “Утружжа”га ўхшатганларига бир ҳикмат бор. Чунки “Утружжа” таъм мазалилигини ва ҳидининг ёқимлилигини ўзида баравар жамлагандир. Яна унинг бошқа мевалардан фарқи шуки, унинг пўстлоғи билан инсонлар даволанади ва у ўзининг хусусияти билан инсонларни кайфиятини кўтаради”. Яна айтиладики: “Жин Утружжа бор уйга яқинлашмайди”,- дейилади. Тафаккур қиладиган бўлсак, Утружжанинг ичидаги данаги худдики мўминнинг қалбига ўхшайди. Яна Утружжани истеъмол қилган одам лаззатланишлиги билан бирга оғизнинг хам ҳидини хушбўй қилади.

 

Тошкент ислом институти 4-босқич              

талабаси Маҳмудхонов Муҳаммад Исохон.

279710cookie-checkҚуръон ўқувчи кишининг фазилати.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: