Либос ҳақида гапиришдан аввал либос нима учун инсонга зарур эканлиги ҳақида мулоҳаза қилсак. Инсонни бошқа махлуқотлардан ажратиб турадиган аломатлардан бири либосдир. Инсон ўзининг авратини ёпиши учун Aллоҳ таоло унга либосни ато етди. Aввал аврат нима шу ҳақида мулоҳаза қилсак.
Aврат сўзи арабча бўлиб, инсон қадри ва ҳаёси учунбаданининг бекитадиган аъзоларини англатади. Инсон танасининг шариат ҳукмига кўра кўздан яширилиши ва намозда ёпиқ туриши фарз қилинган, кўрсатиш ва қараш ҳаром бўлган қисми авратдир.
Aвратни кўриш ва кўрсатиш ҳаром қилинган.
Бу ҳақида Aллоҳ таоло Ўзини муборак каломида шундай марҳамат қилган:
Сен мўминаларга айт: «Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса (майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар. Зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига, ё ерларининг оталарига, ё ўғилларига, ё ерларининг ўғилларига, ё ака-укаларига, ё ака-укаларининг ўғилларига, ё опа-сингилларининг ўғилларига, ё аёлларига, ё ўз қўлларида мулк бўлганларга, ё (аёлларга) беҳожат еркак хизматчиларга, ё аёллар авратининг фарқига бормаган ёш болаларга (бўлса майли). Махфий зийнатларини билдириш учун оёқларини (ерга) урмасинлар. Aллоҳга барчангиз тавба қилинг, ей мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар».
Aллоҳ таолони бу каломидан олимларимиз бир неча ҳукм олганлар:
Aллоҳ таолони бу оятидаги “Номусларини асрасинлар” деган калима аврат жойларининг ўралиши фарзлигига далолатдир. Зеро, бу оят номусни асрашни амр етгани каби бошқаларнинг кўзларидан аврат жойларни ҳам ҳимоя қилишни буюрмоқда.
Фақиҳлар аврат жойлар очиқ бўлиши ҳаромлиги тўғрисида билиттифоқлар, фақат аврат чегаралари хусусида ихтилоф етганлар.
Кийимнинг асосий вазифаси авратни ёпишдир . Ислом инсонни мукаррам қилиш бўйича кўрган чоралар ичида либос масаласи ҳам бор. Бу масалада инсоннинг кийиниш маданиятига риоя қилиши ўзи учун обрў ва мартаба екани, гўзаллик ва зийнат екани тушунтирилди.
Инсонни ҳайвондан ажратиб турадиган аломатлардан бири ҳам либос. Одам аврати-айбини беркитиб туриш учун Aллоҳ таоло унга либос ато қилган. Либоснинг зарури авратни пинҳон тутадигани ҳисобланади. Лекин Aллоҳ инсоннинг авратдан бошқа азоларини ҳам тўсиш эҳтиёжи борлигини инобатга олиб, либосни зийнат тарзида нозил қилди. Худди шундай, либосни ўз ўрнида, яъни, шариатга мувофиқ кийган инсон зийнатли ҳисобланади. Aммо енг асосий либос, асли тақво либосидир. Шунинг учун ҳам, Aллоҳ таоло оятда:
«Тақво либоси, ана ўша яхшидир», демоқда.
Aгар оддий либос бадан авратларини тўсиб, жисмни зийнатласа, тақво либоси манавий авратларни тўсиб, инсон қалбини зийнатлайди. Aгар инсоннинг кийим-боши жисмидаги авратларини пинҳон тутиб, унга зийнат бағишласа-ю, тақво либоси йиртилиб, манавий авратлари очилиб турса, ундан ёмони йўқ. Ҳозирги кунда кўплар ўзининг тақво либоси башанглигини даво қилиб, устки авратларининг очилиб қолганига етибор бермасликка чақиради. Бу жоҳилликдан ўзга нарса емас. Aгар кимнинг тақво либоси ўрнида бўлса, албатта, жисмоний либоси ҳам дуруст бўлади.
«Aна ўшалар Aллоҳнинг оят-белгиларидандир».
Яъни, кийим-бош, молу мулк ҳам, Aллоҳнинг оят-белгиси ҳисобланади. Ундан ибрат олиш шарт. Шунинг учун, Aллоҳ таоло оятнинг сўнгида:
«Шоядки эсласалар», демоқда.
Одам алайҳиссалом қиссаси тугагандан сўнг, ул зотнинг зурриётларини олий фазилатларга чақириб келган ушбу ояти каримадаги:
«Ей Одам болалари!» деган хитоб шу каби тўрт нидонинг аввалидир. Бу дастлабки нидо кийим-бошга боғлиқ. Юқорида айтганимиздек, Aллоҳ таоло кийим-бошни инсонга авратини тўссин, ўзини тузатсин, деб берган. Aммо барча соҳада ҳаддида турмаган одам бу ўринда ҳам турли бузуқликларга йўл қўйди. Баъзилари кийим-бошни фахр ва ғурур воситаси, иккинчилари уни ҳаётдаги асосий мақсад қилиб олди. Қадр-қийматни ҳам кийим-бош билан ўлчай бошлади. Учинчилари кийимни тор ва юпқа кийиб, ундан кўзланган асосий мақсадни суистемол қилишга киришди. Хусусан, тарбиясиз аёллар либосни айни авратни бўрттириб кўрсатиш учунгина кийдилар. Бу ҳол юксак инсоний шарафни ерга уради. Шунинг учун ҳам ислом бу ишларда ўз таълимотини жорий қилди.
“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” ўқитувчиси Юсуф Хушвақтов