islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қандай далиллар қатъий ва зонний бўлади?

Тошкент ислом институтида “Ноябр – фиқҳий фанлар ойлиги” муносабати билан талабалар учун Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси томонидан “Усулул фиқҳ” фанидан “Умумни ифода қилувчи сўзларни хослаш” мавзусида мастер-класс ташкил қилинди.

Шариъатда ҳукмларнинг асоси ҳисобланган далиллар икки турга, яъни қатъий ва зонний далилларга ажратилади. Умумни ифода қиладиган сўзлар Ҳанафий мазҳабида қатъий далиллар сарасига киради. Бироқ бу каби сўзлар хосланса, яъни унинг ҳукми бошқа бир ўз даражасидаги мустақил далил билан маълум қисмларга чекланса, зонний далилга айланади. Яъни унинг даражаси пастлайди ва кейинчалик зонний далил билан ҳам хослаш мумкин бўлади.

Айримлар умумни ифода қилувчи сўзлар хосланганидан сўнг мутлоқ далил сифатида фойдаланиб бўлмаслигини айтишади. Яна бир тоифадаги кишилар эса аксинча, умумни ифода қилувчи сўз хослангани билан унинг қатъийлик даражаси йўқолмаслигини таъкидлашади. Лекин айтиб ўтганимиздек, Ҳанафий мазҳабининг қабул қилинган гапи шуки, бу каби сўзлар хосланган пайтда қатъийлик даражасидан тушади, аммо зонний далил сифатида ундан фойдаланиш мумкин бўлади.

   

ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси 

ўқитувчиси Жўраев Сойибжон   

345600cookie-checkҚандай далиллар қатъий ва зонний бўлади?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: