islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ЖУМА НАМОЗИДАН КЕЙИНГИ ДУО

Улуғ тобеинлардан бўлган Ирок ибн Молик раҳматуллоҳи алайҳ жума намозини ўқиб бўлсалар, қайтиб кетаётиб масжиднинг эшиги олдида тўхтардилар ва: “Ё Аллоҳ, Сенинг чақириғингни ижобат қилдим, фарзингни ўқидим, буюрганингдек тарқаляпман, Ўз фазлингдан мени ризқлантиргин, Сен энг яхши ризқ берувчисан”, дер эдилар.

* У зотнинг бундай дуо қилиши қуйидаги оятларнинг мазмунига кўра эди: “Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони тўхтатинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. Намоз адо қилингач, ер юзи бўйлаб тарқалиб, Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг! Аллоҳни кўп ёд этинг! Шояд нажот топсангиз. Агар улар тижорат ёки ўйин-кулгуни кўриб қолсалар, ўша томонга ёпирилиб кетиб, сизни тик ҳолда тарк этурлар. Сиз айтинг: “Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса ўйин-кулгудан ва тижоратдан яхшироқдир. Аллоҳ энг яхши ризқ берувчидир”. (Жума сураси, 9-11 оятлари).

«Ҳикматлар чашмаси»дан

ТИИ катта ўқитувчиси

Қудратуллоҳ домла Сидиқметов тайёрлади

347340cookie-checkЖУМА НАМОЗИДАН КЕЙИНГИ ДУО

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: