Қуръони Каримнинг тафсирларида келишича Аллоҳ таоло инсоннинг 2 та душманини эълон қилган. Улар ички ва ташқи душманлардир. Инсоннинг ички душмани нафс бўлиб, ташқи душмани эса шайтондир. Иккала душманни ҳам Аллоҳ таоло инсонни кўзига кўринмайдиган қилиб қўйган, сатр қилган. Аммо Аллоҳ таоло заҳарни яратганидек зидди заҳарни ҳам яратган. Нафс ва шайтондан ҳимояланиш йўлларини ҳам инсонга таълим берган. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда нафсни 3 та сифатини келтирган:
1.Аммора-жуда кўп ёмон ишларга буюрадиган.
2.Лаввома- яъни маломат қилувчи нафс.
3.Мутмаинна-ҳотиржам нафс.
Ҳамма инсонларда нафси аммора бўлади, яъни ёмонликка кўп буюрувчи нафс. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Юсуф сурасида:
وَمَا أُبَرِّئُ نَفْسِي إِنَّ النَّفْسَ لَأَمَّارَةٌ بِالسُّوءِ إِلَّا مَا رَحِمَ رَبِّي إِنَّ رَبِّي غَفُورٌ رَحِيمٌ
Яъни, нафс ёмонликка кўп кўп буюрувчи. Бу ерда Аллоҳ таоло Амморатун биссу демади яъни, ёмонликка бир марта буюриб қўядиган балки, амморатун деб муболаға тарзда буюрдики, қайта-қайта гуноҳга чорлайверади. Инсоннинг зиммасига шайтонни тарбия қилиш юклатилмаган, балки ундан ҳимояланиш фарз қилингандир. Лекин нафснинг тарбияси инсоннинг зиммасида фарз бўлади. Ёмонликка буюрадиган нафсни тарбиялаш учун уламолар асосан, икки нарсани айтганлар: яъни Аллоҳ таоло буюрган ишларни, тоат ибодатларни бажариш ва қайтарган гуноҳ ишларидан қайтиш ва ундан сақланиш, бунинг учун икки йўл бор, қачонки тоат- ибодат вақтида нафс ёмонликка буюриб, уни қилишдан қайтараётган бўлса, керак бўлса нафсни куч ишлатиб, мажбур қилиб ўша ибодат ва солиҳ амални қилиш, гуноҳ устида эса ўша гуноҳни қилишга бошлаётган бўлса, нафс тарафидан ўша гуҳоҳни қилмаслик борасида нафсга қарши қаттиқ туриб, уни яъни нафсни ундан тийиш керак бўлади. Ундан бошқа амаллар эса буларга восита бўлади. Яъни зикр қилиш, тасбеҳлар бўлсин ва шунга ўхшаган амаллар нафсни тарбиясида восита бўлади. Лекин асос шу инсон тоатлар вақтида нафсни мажбурлаб бўлсада, ибодатларни, яхши амалларни бажариши, гуноҳ ва ҳаром ишлар ўрнида эса қаттиқ туриб, нафсни айтганига кирмаслиги керак бўлади. Инсон ана шу ҳаракатида бардавом бўлса, секин-секин нафс амморадан лаввомага айланади. Аллоҳ таоло бу лаввома нафс ҳақида қасам ичиб айтганки,
وَلَا أُقْسِمُ بِالنَّفْسِ اللَّوَّامَةِ
Бу нафс қандай бўлади: Инсон мунтазам тоатларни қилиб, гуноҳлардан тийилиб боради, лекин гоҳида ўша тоатни ўтказиб қўйиши, баъзида эса гуноҳ қилиб қўйиш ҳолати бўлади. Ўша пайтда нафс соҳибини маломат қилишга айланиб қолади. Бошқа тафсирларда маломатли нафсдан мурод мўмин кишининг нафсидир. Чунки, у ўз эгасини доимо тергаб туради. Гуноҳ иш қилса, нега гуноҳ иш қилдинг, Аллоҳдан қўрқмайсанми? Охиратда қандай жавоб берасан, деб маломат қилади. Савоб иш қилса бу озку, кўпроқ қилсанг бўлмайдими, қанча кўп савоб иш қилсанг ўзингга фойдаку деб маломат қилади. Тасаввуф мактабининг машҳур намоёндаси, ислом оламида катта ҳурмат қозонган олим имом Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ “Яхши одам доимо ўз нафсини маломат қилиб туради, фожир одам нафсини итоб қилмай,яъни тергамай юраверади, деганлар. Демак, аммора нафсни тарбияланса, аста секин ёмонликка бошловчилик сифати йўқолиб, энди лаввома нафсга яъни маломат қилувчи сифатига эга бўлган нафсга айланар экан. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу “ҳисобга тортилишингиздан аввал нафсингизни ҳисоб-китоб қилинг ва қиёмат кунига тайёргарлик кўринг, қиёмат кунидаги ҳисоб фақат дунёда ўзини тергаб турган кишиларгагина енгил бўлади’ деганлар. (Термизий ривояти).
Яна шу ўринда инсон нафсини поклаш борасида Аллоҳ таолога дуо қилиш керак. Ана шу маънодаги дуони Расулуллоҳ алайҳиссалом умматга ўргатиб кетганлар: ‘Эй Аллоҳ , нафсимга тақвосини ато қилгин ва уни поклагин. Зеро, сен энг яхши покловчисан. Сен унинг эгаси ва мавлосисан. (Имом Муслим ривояти).
Энди учинчи нафс мутмаинна яъни хотиржам нафсдир. Инсон тоатга нафсни мажбурлайверса, гуноҳ ишлардан эса мажбурлаб сақлайверса бориб-бориб инсоннинг нафси мутмаинна, яъни ҳотиржам нафсга айланади. Фажр сурасида Аллоҳ таоло ушбу нафс ҳақида:
يَا أَيَّتُهَا النَّفْسُ الْمُطْمَئِنَّةُ (27) ارْجِعِي إِلَى رَبِّكِ رَاضِيَةً مَرْضِيَّةً (28) فَادْخُلِي فِي عِبَادِي (29) وَادْخُلِي جَنَّتِي (30)
Эй хотиржам нафс Роббингга сен ундан й сендан рози бўлган ҳолда қайт. Бас, бандаларим ичига киргин ва жаннатимга киргин. Хотиржам нафс қандай бўлади? Инсон доим Аллоҳнинг тоатида бардавом бўлиб, гуноҳ ишлардан нафсини сақлаб келса, у нафс тоатлардан лаззатланиб гуноҳлардан нафратланадиган бўлиб қолади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда нафсни 3 та сифатини келтирди ва инсонга босқичма- босқич нафсни тарбиясини ҳам таълимини берди. Демак, умумий ҳолатда ҳамма инсонни нафси ёмонликка буюради тарбия қилишлик ила биринчи лаввомага айланади, иккинчи босқичда эса нафс мутмаиннага айланади. Шунинг учун ҳам уламолар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни юборилишларидан мақсадни Аллоҳ таоло Қуръонда асосан 4 та деб зикр қилган ўринда бири тазкиятун нафс нафсни ислоҳ қилиш деганлар. Нафсни тазкия қилишликни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлиб келишликларидаги катта бир мақсадларидан биттаси. Шунинг учун мўмин мусулмон одам доимо нафсини тарбия қилиб, уни мутмаинна нафс бўлишига ҳаракат қилиши керак бўлади. Шайтон борасида Аллоҳ таоло уни инсонга душман эканлигини зикрини келтирган. Лаънати шайтон инсонни йўлидан уради, адаштиришга ҳаракат қилади. Ибодатлардан қайтариб, васваса қилиш унинг асосий мақсади. Аллоҳ таоло заҳарни яратгандек, зидди заҳарни ҳам яратди. Яъни шайтон инсонни кўзига кўринмаган ҳолда гуноҳларга васваса қилади. Аллоҳ таоло ундан сақланишлик йўлларини ҳам Қуръони Каримда баён қилган ва шайхулислом Муҳаммад Тақий Усмоний Аллоҳ таоло шайтондан ҳимояланишнинг 3 та йўлини Қуръонда баён қилди дейдилар.
1.Ҳали шайтон инсонга васваса қилишга ҳозир бўлмаган вақтида паноҳ сўрашлик, буни истеоза дейилади.
2.Шайтон гуноҳ ишларга васваса қилиш арафасида, яъни шайтон унга гуноҳни зийнатлаб кўрсатиб турганда ўша вақтда ҳушёр бўлиш.
3.Агар шайтонни васвасига учиб гуноҳ қилиб қўядиган бўлса, дарҳол тавба, истиғфорга қайтиш.
Демак, биринчи, иккинчи, учинчи ҳолатлар:
Аллоҳ таоло шайтондан ҳимояланиш учун ҳали у ҳозир бўлмасдан туриб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга:
Айтгин Эй Роббим, сендан шайтонларни васвасасидан паноҳ сўрайман ва сендан улар менинг ҳузуримда ҳозир бўлишидан паноҳ сўрайман. Демак, ҳали ҳозир бўлмасдан туриб паноҳ сўраш дуосини доимий ўқиб юриш керак.
Аллоҳ таоло айтадики:
إِنَّ الَّذِينَ اتَّقَوْا إِذَا مَسَّهُمْ طَائِفٌ مِنَ الشَّيْطَانِ تَذَكَّرُوا فَإِذَا هُمْ مُبْصِرُونَ
Яъни, тавба қилувчилар агар уларга шайтондан бир шарпа етса, албатта зикр қиларлар, бас кўрибсанки улар тўғри йўлни кўрувчи бўлиб турибдилар.
Демак, инсонни қалби бир гуноҳни хоҳлаб турибди, гуноҳ талаби кучли, шайтон васваса қилиб турибди, қилсанг у бўлади бу бўлади деб ўша ўринда дарҳол Аллоҳни эслаб охиратда шу гуноҳи туфайли Аллоҳ таолони норози қилишлигини эсласа инсонни кўзи очилади. Шайтон нима қилганда ҳам васвасадан нарига ўтолмайди, агар ўзича билиб ҳаракат қилса, ҳар бир инсон учун шайтоннинг васвасасидан қутулишининг осон йўли бор. Бунинг учун инсон тақводор бўлса бас. Шайтон гуноҳни уни йўлидан етаклаб бориб қилдирмайди.
Довуд алайҳи салом ҳали пайғамбар бўлмасликларидан олдин Толутни қўшинига қўшилиб Жолутга қарши жанг қилганлари, Жолутни қўшинини ичида Ғоба деган катта кофир саркарда бўлгани уни қулоғига шайтон шивирлаб,¹ сен худолик даражасига етишяпсан деган гапларидан ғурурланиб кетгани, жангда уни Роқиб деган тақводор бола ўлдиради, ўлгандан кейин уни дахшатли одамлар оловга судраётганини кўриб, дод солиб шайтонга ҳой менга ёрдам бер, мени шу йўлга сен бошладинг деганда шайтон унга сени ҳеч нарсага мажбурламадим, ҳаммасини ўзинг қилдинг жаҳаннамда куйиб кул бўл деб ғойиб бўлгани ривоятларда келади. Демак, шайтон васваса қилганда Аллоҳни эслаб гуноҳ қилишда ундан қўрқишлик керак бўлади.
Агар инсон бандалик қилиб шайтонни йўлига учиб гуноҳ қилиб қўйса Аллоҳ таоло истиғфорни ўзи учинчи йўл ўлароқ таълим берган. Маълумки,Одам а.с билан Ҳаввони Аллоҳ таоло илк жаннатда маскан тутишликка буюрган,яъни :
وَقُلْنَا يَا آدَمُ اسْكُنْ أَنْتَ وَزَوْجُكَ الْجَنَّةَ
‘Эй Одам сен жуфтинг ила жаннатда топ дедик дейди. Унда нимани хоҳласаларингиз енглар ош бўлсин ва мана бу яқин келманглар. Бас, у ҳолда золимлардан бўласизлар.’ Лекин шайтон Одам а.с билан Ҳаввони васваса қилиб Аллоҳ таоло мана бу дарахтга яқинлашманглар деб шарт қўйган дарахтдаги мевани едирди. Бунинг натижасида шайтон ўзини мақсадига эришди. Одам алайҳи салом ҳокисорлик билан қилиб қўйган ишларига афсус чекдилар ва нима қилишларини билмаган вақтларида Аллоҳ таолони ўзи шайтонни васвасаси йўлдан уруши ҳолатида ундан сақланишликнинг йўлини жаннатда Аллоҳ таолони ўзи таълим берди. Яъни ;
فَتَلَقَّى آدَمُ مِنْ رَبِّهِ كَلِمَاتٍ فَتَابَ عَلَيْهِ إِنَّهُ هُوَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ
Одам ўз роббисидан сўзларни қабул қилиб олди. Кейин у зот унинг тавбасини қабул қилди, бу қандай дуо эди? Уламоларимиз Одам алайҳи салом Аллоҳ таолодан қабул қилиб олган калималари :
قَالَا رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنْفُسَنَا وَإِنْ لَمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ
Яъни “Эй Роббимиз биз ўзимизга зулм қилдик, агар сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг албатта , зиён кўрганлардан бўлурмиз”, деган маънодаги дуо дейишган. Уламоларимиз мана бу дуони жаннати дуо яъни Аллоҳ таоло Одам алаҳйи саломга жаннатда таълим берган дуоси дейишади, яъни ерда эмас. Ер юзига Аллоҳ таоло жаннатдан тушираётган вақтда Одам билан шайтонни ўзаро бир-бирига душман қилиб tushirdi.Ana энди душманни вазифаси доимо инсонни васваса қилиб гуноҳ ишларга бошлашдир. Кўринмаган бу душманда сақланишликни Аллоҳ таоло ҳимоя воситаси ўлароқ жаннатда инсонга қилиб тавба истиғфор билан бирга ер юзига туширдики мабодо инсон охирги босқич шайтонни васвасасига учиб гуноҳ қилиб қўйса дарҳол истиғфорга шошилиши керак,тавба истиғфор ила Аллоҳ таоло уни гуноҳини дарҳол кечади. Демак, нафсни ҳам 3 та ҳолати бор Аммора , Лаввома, Мутмаинна. Шайтондан ҳимояланишни ҳам 3 та йўли бор биринчиси ҳали ҳозир бўлмасдан истеоза паноҳ сўрашлик, иккинчиси ҳозир бўлиб , устида васваса қилаётганда ҳушёр бўлиш ва Аллоҳни зикр қилиб охиратни ўйлашликдир,
Учинчиси эса бордию шайтонни васвасасига учиб гуноҳ иш қилиб қўйса дархол тавба истиғфор айтишликдир.
Тошкент ислом институти талабаси
Комилова Малоҳат Икром қизи