islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Туйғуларимизда истиқомат

“Иҳдинас сиротол мустақийм”

Бизни тўғри йўлга бошла!

Фотиҳа сураси, 6-ояти

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Март – Эътиқод мусаффолиги ойлиги” муносабати билан муносабати билан ўқитувчилар, ходималар ва талаба қизлар учун “Моҳият дарслари” сарлавҳаси остида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда, айниқса, тўғри йўл – сиротал мустақийм мавзуси кенг муҳокама қилинди. Сиротал мустақийм консепциясига шу пайтгача турли таъриф ва тавсифлар келтирилганига қарамасдан, уни инсонда мавжуд бўлган ички туйғулар ракурсидан туриб ўрганиш масаласи илмий баҳсларга замин яратди. Умумий қилиб олганда – шаҳват, ақл ва ғазабнинг уч босқичдаги жараён, яъни ушбу туйғуларнинг тафрит – етишмаслиги, васат нормал ва ифрот – ошиб кетиши ҳолларини назорат қилиш орқали тўғри истиқоматга эришиш мумкинлиги барчанинг эътиборини тортди.

3х3 матрица деб аталувчи ажойиб лойиҳага кўра, инсондаги мазкур уч туйғу яна ўша юқорида зикр этилган учта категория орасида тебранади. Масалан, шаҳват, яъни иштаҳа, кишида ё зарурий меъёридан кам ёки ортиқ ва ёхуд ўз меъёрида, яъни нормал ҳолда бўлиши мумкин. Шунингдек, ақл ва ғазаб туйғуси ҳам айни тарзда учта даража оралиғида содир бўлади. Ҳолбуки, ҳар учала туйғунинг ўз меъёрида сақланиши – туйғуларга кўра энг тўғри йўл – сиротил мустақиймда бўлишни билдиради.

Бу қараш қайсидир маънода сиротил мустақиймга руҳий-психологик ёндошишга ўхшаб кетади.

Давра суҳбати илмий баҳс-мунозараларга бой бўлиш билан бирга, диний тушунча ва тамойилларга кенг дунёқараш орқали назар ташлаш зарурлигини яна бир карра ёдга солди.

Тошкент ислом институти

Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси

ўқитувчиси Нигора Усмонова

381191cookie-checkТуйғуларимизда истиқомат

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: