islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Исломда топилмалар (1-қисм)

Луқотанинг луғавий ва истеълоҳий маънолари 

Араб тилида “лақото Аш-шайа” (لَقَطَ الشَيْءَ) бирор нарсани ердан олди деган маноъни англатади.

Луқота сўзи асли манашу сўздан келиб чиққан бўлиб, луғатда ердан топиб олинадиган нарсага қўйилган ном. Луқота сўзини тўрт хил ўқиш мумкин:

Биринчиси: لُقَاطَة – луқоототун

Иккичиси: لُقَطَة– луқототун

Учинчиси: – لُقْطَة луқтотун

Тўртинчиси: لَقَط – луқотун

Луғатшунос Холил роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади: “Луқототун сўзи тушириб қўйиш кўп кузатиладиган нарса бўлса, луқтотун сўзи эса, ердан топиб олинган нарсадир”.

Абу Мансур роҳимаҳуллоҳ айтади: Луқототун деб ўқилса фоил вазнида бўлиб, ердан топиб олувчи маъносида бўлади. Агар луқтотун деб ўқилса мафъул вазнида бўлиб, тушиб қолган нарса маъносида бўлади.

Ҳанафий фақиҳлари луқотага бир нечта таърифларни айтганлар. Улардан баъзиларини келтириб ўтамиз.

Шу жумладан Бурҳониддин Марғиноний роҳимаҳуллоҳ “Ал-Ҳидоя шарҳу Бидоятул Мубтадий” китобида луқотага бундай тариф берганлар: “Луқота уни топиб олган киши сақлаб қўйиб, эгасига қайтариб бериш учун олганлигига гувоҳ келтирса омонатдир”.

Тожушшариа роҳимаҳуллоҳ “Виқоя”нинг матнида луқотага бундай таъриф берганлар: “Луқота истеълоҳда луқотани топиб олган киши уни эгасига қайтариб бериш учун олганига гувоҳ келтирса омонат. Агар луқотанинг эгаси луқотани топиб олган кишининг унга қайтариб бериш учун олганини инкор қилса тўлаб беради”. Тожушшариа роҳимаҳуллоҳ “Шарҳул Виқоя” китобида ушбу матннинг шарҳида қуйидагича гапларни айтганлар: “Билингки, луқотани топиб олган киши луқотани ўзи учун олганига иқрор бўлса билижмоъ тўлаб беради. Агар ўзи учун олганига иқрор бўлмаса, эгасига қайтариб бериш учун олганига гувоҳ келтирса тўлаб бермайди. Агар гувоҳ келтирмаса Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад роҳимаҳумаллоҳнинг наздида тўлаб бермайди”.

Абдулҳай ибн Абдулҳалим Лакнавий роҳимаҳуллоҳ “Шарҳи Виқоя“ китобининг шарҳи “Умдатур Риоя”да бундай: “Луқота сўзини 3 хил ўқиш мумкин:

Биринчиси: Луқототун – لُقَطَةُ

Иккинчиси: Лақототун – لَقَطَة

Учинчиси: Луқтотун – لُقْطَةُ

Луқота истеълоҳда топиб олинган, эгаси маълум бўлмаган, мубоҳ бўлмаган молдир. Ҳарбий(кофир)нинг моли, уй ва сондиқ каби ҳимоядаги жойдан топиб олинган мол ва топиб олинган мубоҳ нарсалар луқота эмас.

 

ТИИ талабаси Шарипов Исроилжон

 

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Алоуддин Касоний: Бадоеус-Саное фий тартиби Аш-Шарое. 8-жилд. – Б. 326.

2. Ал-Муғриб: 2-жилд. – Б. 170.

3. Ал-Матлиъ: – Б. 282.

4. Ал-Қомусул Муҳит: 2-жилд. –Б. 297.

5.Бурҳониддин Марғиноний роҳимаҳуллоҳ: Ал-Ҳидоя Шарҳу Бидоятул Мубтадий. 2-жилд. – Б. 412.

6.Абдулҳай ибн Абдулҳалим Лакнавий: Умдатур Риоя Алаа Шарҳил Виқоя. 4-жилд. – Б. 517.

 

387170cookie-checkИсломда топилмалар (1-қисм)

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: