islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти ректори Модуль таълим тизими биносига ташриф буюрдилар.

Дам олиш кунида Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов Модуль таълим тизими 3-сонли Талабалар турар жойи биносига ташриф буюрдилар.

Модуль таълим тизимида масжид, ўқув аудиториялари, 3-сонли Талабалар турар жойи ва ошхона мавжуд бўлиб, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани Олтинтепа жоме масжиди биносида жойлашган.

Тошкент ислом институтида 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, ўрта махсус диний маълумотга эга имом-хатибларни олий маълумотли кадрлар қилиб тайёрлаш мақсадида Модуль таълим тизими жорий қилинган эди.

Ташриф давомида ректор М.Муҳаммадсидиқов,  3-сонли Талабалар турар жойи коменданти С.Муҳаммадумаров ҳамроҳлигида талабалар турар жойини кўздан кечириб, яратилган шарт-шароитлар юзасидан “имом-хатиб талабалар” билан суҳбатлашдилар.

Талабалар турар жойида истиқомат қилувчи талабаларга ўқув жараёнларида мукаммал таълим олишлари, одоб-ахлоқи, тартиб-интизоми ва давоматини яхшилаш борасида тушунчалар берилди.

Шунингдек, ўқув аудиториялари, ошхона ва таҳоратхона ҳолати билан танишиб, келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар бўйича ҳам зарур тавсиялар берилди.

Модуль таълим тизимига Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасалари, яъни мадрасаларни тамомлаган, 5 йил ва ундан ортиқ муддат давомида масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиблар танлов асосида ўқишга қабул қилинади.

Модуль таълим тизими талабалари масжиддаги иш фаолиятларидан ажралмаган ҳолда 3 йил мобайнида Тошкент ислом институтининг асосий биносида таълим оладилар.

 

ТИИ Матбуот хизмати

 

389220cookie-checkТошкент ислом институти ректори Модуль таълим тизими биносига ташриф буюрдилар.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: