islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Луқотага тегишли шариъй ҳукмлари 2 қисм

Алоуддин Касоний роҳимаҳуллоҳ “Бадое Ас-Саное фий тартиб Аш-шарое” китобида луқотанинг турлари борасида бундай дейдилар:
Луқота икки турли бўлади: 
  • Биринчиси: Ерга тушган ва эгаси маълум бўлмаган нарсалар (пул ва шунга ўхшаш нарсалар).
  • Иккинчиси: Йўқолган жониворлар. Масалан: Туя, мол, қўй ва бошқа ҳайвонлар.
Луқотанинг бир нечта ҳолатлари бор:
Луқотани аслида иккита ҳолати мавжуд:
  • Биринчи ҳолат: Луқотани ердан олишдан олдинги ҳолат.
  • Иккинчи ҳолат: Луқотани ердан олгандан кейинги ҳолат.
Биринчиси яъни, луқотани ердан олишдан олдинги ҳолатнинг бир неча ҳолатлари бор. Бу ҳолат ҳам ўзи учга бўлинади:
  1. Биринчи ҳолат: Ердан олиш мандуб бўлади.
  2. Иккинчи ҳолат: Ердан олиш мубоҳ (жоиз, мумкин) бўлади.
  3. Учинчи ҳолат: Ердан олиш ҳаром (ножоиз) бўлади.
Биринчиси: Ердан олиш мандуб (тавсия) бўлган ҳолат: Бунда луқотани топиб олган одам агар уни олмаса зое бўлиб кетишидан қўрқса эгасига қайтариб бериш учун олиши, олмасдан ташлаб кетишидан кўра афзалроқ бўлади. Чунки, ерга тушган нарсани зое бўлиб кетишидан хавфсираса, луқотани эгасига қайтариб бериш мақсадида олиши мусулмон инсоннинг молини маънан тирилтиш бўлади. Бу эса, мустаҳаб амал ҳисобланади. Аллоҳ таоло билгувчи.
Иккинчиси: Ердан олиш мубоҳ бўлган ҳолат: Бунда луқотани ердан олмаса ҳам зое бўлиб кетиш хавфи бўлмаса, егасига қатариб бериш учун олишдир.
Учинчиси: Ердан олиш ҳаром бўлган ҳолат: Бунда луқотани топиб олувчи одам уни узи учун олади, эгасига қайтариб бериш мақсадида олмайди. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бундай ривоят қилинади: “Луқотани фақат адашган инсон яшириб қўяди” . Ушбу ҳадиснинг маъноси: Кимки луқотани эгасига қайтариб бериш мақсадида эмас балки, ўзи учун олса адашгандир. Сабаби, луқотани эгасига қайтариб бериш ниятида олиш ҳаром эмас. Ўзганинг молини унинг изнисиз ўзи учун олиш, бировнинг молини ғасб қилиш маъносида бўлади. Бировнинг молини ғасб қилиш ҳаром амал эди. Ҳаром амалга маънода ўхшаш бўлгани учун бу амал ҳам ҳаром бўлади. Чунки, ҳукмлар маънолар яъни, иллатларга қараб қурилади. Иллат топилган ўринда ҳукм ҳам топилади деймиз.
Шунингдек, жонзотларни топиб олиш ҳукми ҳам бир хил бўлади: Яъни, туя, мол ва қўй каби жонзотларни топиб олувчи одам эгасига қайтариб бериш учун эмас балки, уни узиники қилиб олиши ҳаром бўлади. Сабаби, луқотани эгасига қайтариб бериш ниятида олиш ҳаром эмас. Ўзганинг молини унинг изнисиз ўзи учун олиш, бировнинг молини ғасб қилиш маъносида бўлади. Бировнинг молини ғасб қилиш ҳаром амал эди. Ҳаром амалга маънода ўхшаш бўлгани учун бу амал ҳам ҳаром бўлади дейилмоқчи.
Бу айтилган гапларнинг барчаси луқотани ердан олишдан олдинги ҳолатга тегишли бўлган ҳукмлари эди.
Луқотани ердан олгандан кейинги ҳолатлари иккита бўлиб қуйидагилардир.
  • Биринчи ҳолат: Бунда луқота омонат бўлади.
  • Иккинчи ҳолат: Бунда луқота омонат бўлмайди балки, мазмуна (ҳалок бўлса тўланадиган нарса) бўлади.
Биринчи ҳолат: Бунда луқотани топиб олган одам уни эгасига қайтариб бериш мақсадида олади. Омонат йўлига кўра олгани учун унинг қўли омонат қўл бўлади мувдаънинг қўли кабидир. Яъни, бир инсон ўзининг нарсасини омонат сифатида унга сақлаб туриш учун қўйиб кетилган нарса каби бўлади. Буҳолатда бу инсон мувдаъ(омонатдор) бўлади. Омонат нарсалар эса, омонатдорнинг тааддийсисиз яъни, омонатдор ҳалок қилиб қўймаса балки, самовий ишлар туфайли ҳалок бўлса тўлаб берилмайди.
Иккинчи ҳолат: Бунда луқотани топиб олган одам уни ўзига ишлатиш мақсадида олган бўлади. Ўзи учун олинган нарсалар эса мағсуб(ғасб қилинган) нарса бўлади.
ТИИ талабаси Шарипов Исроилжон
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Алоуддин Косоний: Бадоиус Саноеъ фий тартиш Шароеъ. 8-жилд. –Б. 326-328
397300cookie-checkЛуқотага тегишли шариъй ҳукмлари 2 қисм

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: