islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Зубдатул манор асари ҳақида

Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Абул Барокат Ҳофизиддин Насафийнинг “Манор” китоби кўпчиликка маълум. Лекин бу асарнинг ҳаммага ҳам ошкор бўлмаган қиқартирма шакли бор. Бу асар “Зубдатул манор” китобидир. Аслида Насафийнинг ҳаёти ва ижодини ёритган тарихчиларнинг ҳаммаси ҳам “Манор” китобини бу номдаги мухтасари бор эканлигини айтишмаган. Лекин уларнинг айтмаганликлари бу китоб Насафийнинг асари эмаслигини билдирмайди.

Зубайъон ибн Муҳммад “Зубдатул манор” китобини турли асраларда тўрт хил ном остида келтирилганини айтган.

Хусусан, Ҳожи Халифа (ваф. 1068/1657 й.) “Кашфуз зунун” китобида бу асарни “Мухтасарул манор”[1] деб айтган.

Шайх Aбдул Aъло ибн Ҳусайн Баржандий айни мухтасарга ёзган шарҳининг муқаддимасида уни “Мухтасаруз зубда”, деб атаган.

Исмоил ибн Муҳммад Боғдодий ўзининг “Ҳадиятул орифийн асмаъал муаллифийн ва асарол мусаннифийн” китобида бу асарни “Зудбатул усул” номи билан зикр қилган.

“Зубдатул манор” номини эса Қосим ибн Қутлубуғони “Муқтабасул мухтор мин нурил манор” китобига ёзган шарҳида учратиш мумкин.

Имом Насафийнинг ўзига хос одатларидан бири ўз китобларига қўшимча шарҳлар ёзиш ҳамда уларнинг қисқартирма шаклларини ҳам битиш бўлган. Бу эса имомнинг бошқаларда топилмайдиган фазилатларидан бири эди. “Манор” китобининг ҳам иккита шарҳи бор. Уларнинг бири “Кашфул асрор”, иккинчиси ҳажм жиҳатдан кичикроқ бўлиб, у “Мунаввир фий шарҳил манор”дир.

Шунингдек, имом Насафийнинг “Мунтаҳобул Ахсикетий” китобига бағишланган иккита шарҳ асари бор. Уларнинг бири ҳажми каттароқ иккинчиси эса кичикроқ. Шундан билиш мумкинки, “Зубдатул манор” асари ҳам Насафийнинг “Манор” китобига ёзган қисқартирма шаклларидан бири бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Бунга далил сифатида Шайх Aбдул Aъло ибн Ҳусайн Баржандий   “Зубдтул манор” китобига ёзган шарҳининг муқаддима қисмида айтган қуйидаги сўзларни келтириш мумкин: “Бу илм (усулул фиқҳ) борасида уламолар кенг ҳажмли китоблар, соддалаштирилган мухтасар асарларни битганлар. “Мухтасарул Зубда” асари ҳам шулар жумласидан бўлиб, уни Aбул Баракот Ҳофизиддин Aбдуллоҳ Aҳмад Насафий ёзган”.

Шунингдек, Қосим ибн Қутлубуғонинг “Муқтабисул мухтор мин нурил манор” китобига ёзган шарҳининг муқаддима қисмида ҳам бу мухтасарнинг муаллифи ким эканлиги очиқ зикр қилинган. Китобнинг ҳошияда келтирилган бу гап қуйидагича: “Зубдатул анвор” китоби “Манор”нинг соҳиби Aбул Баракот Aҳмад Ҳофизиддин Насафийнинг китобидир. У бу асарни “Зубдатул манор” деб номлаган. Кейин бу китобни Имом Тоҳир ибн Ҳасан ибн Умар қисқартирган ва уни “Мунтақо миназ зубда” деб атаган. Мавлоно Қосим ибн Қутлубуғо айни шу китобни шарҳ қилган”

ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси

Жўраев Сойибжон Рустамжонович

400740cookie-checkЗубдатул манор асари ҳақида

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: