islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Зикр қисмлари

Ибн Ҳажар ҳазратлари айтадилар, у зот ҳижрий 852 йили вафот этган:

«Аллоҳни зикр қилиш етти қисмдан иборат:

  1. Кўз билан зикр қилиш. Инсон йиғлаб кўзи билан зикр қилиши Аллоҳдан қўрқиши ва унга бўлган қаттиқ умиди туфайлидир.
  2. Қулоқ билан зикр қилиш. Бунда инсон оят, ҳадис, буйруқ ва қайтариқларни диққат билан тинглайди.
  3. Тил билан зикр қилиш. Аллоҳга ҳамд айтиб оғиз ва тил билан зикр қилади.
  4. Қўл билан зикр қилиш. Банда ўз молини сахийлик билан сарфлаганда
    ва қўл кучи билан бошқаларга ёрдам берганда.
  5. Тана билан зикр қилиш. Бутун тана билан фарзларни бажаришдир.
  6. Қалб билан зикр қилиш. Банда Аллоҳдан қўрқса ва Унинг марҳаматидан умид қилса.
  7. Нафс билан зикр қилиш. Аллоҳнинг иродасига таслим бўлиб, Унинг берган нарсаларига рози бўлиш, нафс билан зикр қилишдир».

«Фатҳул борий», 11/209

ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари

 кафедраси катта ўқитувчиси

Пўлатхон Каттаев

431690cookie-checkЗикр қисмлари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: