islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари Тошкент ислом институтида жума намозини ўқидилар

Меҳмонларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари ҳамда муфтий маслаҳатчиси, “Ҳилол нашр” нашриёти раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ домла ҳамда ЎМИнинг етакчи мутахассиси Муҳаммадайюб Ҳомидов домлалар ҳамроҳлик қилдилар. Маърузалари сўнгидан институт раҳбарияти томонидан Тақий Усмонийга ўзбек миллий чопони ва дўппи кийдирилди ҳамда институт устозлари томонидан араб ва ўзбек тилида нашрга тайёрланган баъзи китоблар ҳадя этилди. Ҳазрат сўзларини ўзбекистонликларнинг жуда меҳмондўстлиги, қаерга борсалар, албатта, бир ҳадя билан қайтаётганлигини манмуният билан эслаб, институт жамосига ташаккур изҳор этиш билан якунладилар.
Жума намозини барча меҳмонлар институт масжидида ўқидилар. Жума намози азонларини 2-курс талабаси Султонқулов Жўрабой ҳамда ТИИ битирувчиси Ҳасанхон Абдулмажидовлар айтдилар. “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Кабиров Муроджон домла хутба ўқиб, жума намозига имомлик қилдилар. Намоз сўнгида ҳазрат барча устоз ва талабалар ҳамда ходимлар ҳақига хайрли дуолар қилдилар.

“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири
Б.Аъзамов

76770cookie-checkШайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари Тошкент ислом институтида жума намозини ўқидилар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: