islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Холид жуда кучли ва бақувват бола эди. У хотиржам ҳолатда чўзган қўлини букмасдан стулларни кўтариш қобилиятига эга эди. Мактабда унга кураш борасида тенг келадигани йўқ эди. Ҳаммадан ҳам кўпроқ Нуриддин билан уришар эди. Кунлардан бир куни улар мактаб ҳовлисида уришиб қолишди. Нуриддин енгилди. Мағлуб бўлган Нуриддин синфга қайтиб кирди-да ўч олиш учун Холиднинг дафтарига чизиб ташлади. Бу нарса Холидни жуда ғазаблантирди ва Нуриддинни ёнига бориб юзига мушт туширди. Нуриддиннинг бурнидан отилиб чиққан қон унинг кийимларини ва синфхона ерини қизартириб юборди. Синхонадаги барча ўқувчилар ҳайрат ва таажубда эди. Шу чоғда хонага кириб келган муаллим Холидни қилган ишидан хабардор бўлди. Ва унга танбеҳ бериш мақсадидида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларини мисол қилиб келтирди:

ليس الشديد بالصرعة إنما الشديد الذي يملك نفسه عند الغضب

“Кучли инсон рақибини мағлуб қилган киши эмас, балки ғазабланганда ғазабини енга олган кишидир”.

Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси

80830cookie-checkҒазаб

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: