Бугун 27 февраль куни “Ҳадис ва ислом тарихи” фанлари кафедраси томонидан ТИИ даги 3 курс талабалари ўртасида ҳадис мусобақаси бўлиб ўтди. Унда қуйидаги шартлар қўйилди.
- Муҳаддислар ҳаёти ва асарлари ҳақида;
- Мусталаҳул ҳадис бўйича;
- Билетлардаги аввалги қисми берилган арабча ҳадисларни ёддан давом этдириш;
- Саҳна кўриниш.
Ҳар бир шарт бўйича ҳакамлар ҳайъати гуруҳ иштирокчиларининг берган жавобларини 10 баллдан 50 баллгача баҳолаш тизими асосида баҳолаб борди. Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларни баҳолаб, танлов якунида энг юқори кўрсаткичга эга бўлган ғолиб гуруҳлар ва совриндорлар номини эълон қилди:
I ўрин Бухорий авлодлари
II ўрин Темизий авлодлари
III ўрин Доримий авлодлари
Шунингдек, танловда таълим муассаси талабаларидан Умариддин Муҳаммад ибн Фаттоҳнинг “Манзуматул Байқуния” байтини ёд олган ва виктарина саволларига жавоб берганларга ҳам қимматбаҳо совғалар берилди. Якунида катта устозлардан М. Сайидалиев ва Ф. Маманосиров ва бошқа устозлар талабаларга муҳаддислар ҳаёти ва асарларини янада чуқур ўрганиш ва ундаги эзгу ғояларни ҳаёт тарзига айлантиш кераклиги ҳақида ўзларининг самимий фикрларини билдирди. Мусобақа кўтаринки руҳда ўтди.
ТИИ матбуот хизмати