islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Янги мадраса Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтди

Таълим муассасасига ўрта мактабнинг 11-синфини битирган ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тугатганлиги ҳақида дипломга эга бўлган фуқаролар қабул қилинади.

Муҳтарам Президентимизнинг “Барча ишларимиз туб замирида халқимизни рози қилиш мақсади мужассам” деган эзгу ғоялари мазмун-моҳиятидан келиб-чиққан ҳолда, бевосита юртдошларимиз учун диний-маърифий соҳада ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизда барча соҳалар қатори диний-маърифий йўналишида олиб борилаётган ислоҳотлар, айниқса диний таълим тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган хайрли ишлар юртимиз мўмин-мусулмонлари учун катта туҳфа бўлмоқда, десак муболаға бўлмайди.

Давлатимиз Раҳбарининг 2019 йил 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифлари давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилди. Бугунги кунда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус диний таълим муассасалари сони 10 тага етди.

Таълим муассасаси 2020 йил 8 июнь куни 24-сон билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Таълим муассасаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим маскани бўлиб, ўрта махсус диний маълумотли ислом шариати ва ҳадис илмлари мутахассиси, имом-хатиблар тайёрланади.

Мазкур таълим муассасасига 2020-2021 ўқув йили учун абитуриентлар қабул имтиҳонлари асосида ўқишга қабул қилиниши режалаштирилган.

Таълим муассасасига умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тугатганлиги ҳақида ҳужжат (диплом)га эга бўлган фуқаролар қабул қилинади. Кириш имтиҳонлари ўтказишнинг тасдиқланган тартиби ва қабул жараёнларига оид маълумотлар Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий сайтлари орқали бериб борилади.

Бобомурод РУСТАМОВ,

Дин ишлари бўйича қўмита

Диний-маърифий таълим муассасалари

билан ишлаш бўлими бош мутахассиси

148650cookie-checkЯнги мадраса Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтди
1 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: