islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ДЕВБАНД УЛАМОЛАРИ

Мелодий 1867 йили Ҳиндистоннинг Девбанд шаҳарчасида диний ўқув муассасаси – олий мадрасага асос солинади. У “Дор ал-улум” номи остида бугунги кунгача минг-минглаб талабаларга ҳанафий мазҳаби ва ашъария-мотуридия таълимоти асосида қуръоний илмлар ва ҳадисий фанлардан чуқур билим бериб келаётир. Девбанд “Дор ал-улум”идан ва унга расман боғланган мадрасалардан исломнинг буюк олимлари етишиб чиққан.

Таъкидлаш ўринлики, Девбанд уламолари ҳанафий мазҳаби фиқҳини қуръоний тафсирлар ва ҳадисий изоҳотлар билан асослаб ўқитиш усулини ишлаб чиқдилар ва бу услуб ўзини оқлагани бугунги кунда уларнинг асарлари ва тадқиқотлари орқали яққол кўриниб туради.

Девбанднинг етук ҳадисшунос олими, таниқли фақиҳи Халил Аҳмад Саҳоранфурий раҳимаҳуллоҳ томонидан берилган мазкур жавобномага Девбанд уламоларининг барчасининг эътиқоди маъносида бир пайтлар унга 24 (йигирма тўрт) нафар етук ва таниқли олимлар қўл қўйганлар. Улар қаторида Девбанд “Дор ал-улум”ининг илк талабаси ва биринчи мударрисларидан бири Шайх ал-Ҳинд лақаби билан шуҳрат қозонган зот Маҳмуд ал-Ҳасан ад-Девбандий раҳимаҳуллоҳ, “Дор ал-улум”нинг муфтийси Азиз ар-Раҳмон раҳимаҳуллоҳ, Ҳиндистон Бош муфтийси Мавлоно Кифоятуллоҳ раҳимаҳуллоҳ, Рашид Аҳмад Гангуҳий раҳимаҳуллоҳнинг ўғли Муҳаммад Масъуд Аҳмад раҳимаҳуллоҳ, Девбанд мадрасасининг муассиси Муҳаммад Қосим ан-Нонутавий раҳимаҳуллоҳнинг ўғли Мавлоно Аҳмад Девбандий раҳимаҳуллоҳ, Мавлоно Муҳаммад Ошиқ Илоҳий раҳимаҳуллоҳ ва Ашраф Али ат-Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ каби зотлар бор.

 Махсус сиртки 707-гурух талабаси Сайдалиев Бахтиёр

232760cookie-checkДЕВБАНД УЛАМОЛАРИ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: