Асрлар оша шаклланиб, авлоддан-авлодга мерос бўлиб келган миллий қадриятларимиздан бири бу – оммавий байрамлар олдидан юртимизда умумхалқ ҳашарларини ўтказиш, ободонлаштириш тадбирларини амалга оширишдир.
Мана шундай улуғ кунларда яъни мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги олдидан жорий йилнинг 21-август куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилди. Унда институт профессор-ўқитувчилари ҳамда ходимлари фаол иштирок этишди.
Тошкент ислом институти
Матбуот хизмати