islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ўз Ватанида яшаб қандай босмачи бўлиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Олий судида 30- йилларда турли сабаблар билан қамалган, отишга ҳукм қилинган бир гуруҳ юртдошларимизга нисбатан чиқарилган суд ҳукмлари апелляция тартибида кўриб чиқилмоқда.

Сир эмас, 30-йиларда қораланган аждодларимизнинг кўпчилиги босмачи сифатида айбланган.

Суд жараёнида ишлар бўйича ҳимоячи сифатида иштирок этаётган Маъруф Алиев ишлари кўриб чиқилаётган шахслар “босмачи” тамғаси билан қамалгани, отилгани аянчли иш бўлганини қайд этди.

Улар ўз Ватанида яшаб қандай босмачи бўлсин, ахир босмачи четдан кириб келган бўлиши керак эмасми, деб таъкидлади.

Ҳақиқатан ҳам шундай. Ўз юртида босқинчиларга қарши бўлгани учун, айримлари шунчаки мулкдор бўлгани учун юзлаб юртдошларимизнинг бошига шундай қора кунлар тушган.

Олий суд раисининг ўринбосари Икром Муслимов раислик қилаётган суд жараёнида ўша қораланган аждодларимиз бирин-кетин оқланмоқда.

Норгул Абдураимова, Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА

243360cookie-checkЎз Ватанида яшаб қандай босмачи бўлиш мумкин?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: