islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Конститутция – бош қомусимиз!

Бош қомусимиз ҳар бир давлат, ҳар бир миллатнинг бугуни, эртаси ва келажагани ёритиб берувчи дастуриламал эканлигини, Ўзбекистон Конституцияси инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминловчи йўлчи юлдуз сифатида халқимизни нурафшон манзилга етаклаб келаётганлигини ҳар биримизга яққол аёндир.

1992 йилнинг 8 декабрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – мустақил давлатимизнинг асосий қонуни сифатида мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, демократик ислоҳотлар ва янгиланишларга мустаҳкам ҳуқуқий замин сифатида хизмат қилаётганлигини, Ўзбекистон Республикаси ўзининг 31 йиллик мустақил тараққиёт йўлида эришган барча натижалар, хусусан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг таъминланиши, давлат бошқарувининг энг самарали механизмини жорий этилиши, фуқаролик жамияти асосларини вужудга келиши ва ривожланиши каби ютуқлар Конституция ва у асосида қабул қилинган қонунларнинг изчил амалга оширилиши натижасида қўлга киритилганлигини, Президентимиз эътироф этганидек, “Конститутциямиз ўз мазмун-моҳиятига кўра халқимиз тафаккурининг маҳсули бўлиб, у давлатни давлат, миллатни миллат сифатида танитадиган қомуснома” эканлигини,унинг барча моддалари дунёда умумэътироф этилган тамойиллар, халқаро ҳуқуқ нормалари ва бошқа бир қатор халқаро ҳужжатлардаги умуминсоний тамойиллар мазмуни билан суғорилганлиги таъкидланди.

Айниқса бугуннинг ёшлари анчайин зукко, тетик. Қадамлари илдам-илдам. Боиси, улар Янги Ўзбекистон ўғил-қизларидир. Уларнинг ҳар томонлама баркамол улғайишлари, ижтимоий шаклланиши ҳам камол топиши, эркин таълим олиб, ўзлари истаган касбни пухта эгаллашлари, ижодий иқтидорининг жамият манфаатлари йўлида имкони борича тўла-тўкис рўёбга чиқиши учун мамлакатимизда ҳамма шарт-шароитлар яратилган ҳамда кафолатланган.

Бунга жавобан, ёшларимизнинг ҳар соҳада етук ва илғор бўлишлари бугуннинг талабидир. Шу сабаб ҳам ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч руҳини шакллантириш, барчамизнинг вазифамиздир.

Тошкент ислом институти

“Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси”

кабинет мудири Аллаберганов Аллаберган

262010cookie-checkКонститутция – бош қомусимиз!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: