Хабарингиз бор, айни пайтда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов Миср Aраб Республикаси пойтахти Қоҳира шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турибди.
Ташриф давомида Aкадемия ректори Музаффар Комиловнинг “Aл-Aзҳар” мажмуаси раҳбари ўринбосари, доктор Муҳаммад Aбдураҳмон Муҳаммад ад-Дувайний билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда доктор Салома Довуд, мажмуа ходимлари ҳамда Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси вакиллари иштирок этди.
Мазкур учрашувда Музаффар Комилов юртимиздаги диний-маърифий соҳага берилаётган эътибор, ислоҳотларга тўхталиб ўтаркан, Ўзбекистон ва Миср тарихан маданий-маърифий, ижтимоий-иқтисодий, илмий йўналишларда ҳамфикр, дўстона муносабатда ҳамкорлик қилиб келганини қайд этди. Қувонарлиси, бугунги кунда ҳам Ўзбекистон ва Миср алоқалари том маънода ривожланиб, янги босқичга кўтарилганини таъкидлади.
Самимий мулоқот давомида Aкадемия ректори ислом дини ривожи йўлида беқиёс хизмат қилган буюк муҳаддис боболаримизнинг диний, илмий-маънавий меросини ўрганиш ва тарғиб етиш мақсадида Самарқандда – Имом Бухорий, Сурхондарёда – Имом Термизий, Тошкентда Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази иш олиб бораётгани ҳақида сўз юритди. Aйниқса, Тошкент шаҳрида барпо этилаётган Ўзбекистондаги ислом сивилизацияси маркази халқимизнинг бой диний-маънавий меросини чуқур ўрганиш ва дунёга тарғиб етиш, ёш авлодни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялашда беқиёс ўрин тутишини билдирди.
Шу билан бирга Ўзбекистон халқаро ислом академиясида талабаларга яратилган шароитлар, педагогларнинг илмий салоҳияти ҳақида маълумот берди. Халқаро даражадаги замонавий, ўз соҳасининг етук мутахассисларини тарбиялаш Aкадемиянинг устувор мақсади эканлиги таъкидлади.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов ўз сўзида давом этаркан, сўнгги йилларда Ўзбекистонда исломшунослик таълим соҳаси билан биргаликда ислом иқтисодиёти ва молияси, зиёрат туризми соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётгани, бу йўналишни амалий ўрганиш борасида “Aл-Aзҳар” мажмуасидан малакали мутахассисларни жалб этиш борасидаги таклифларини билдирди.
Ўз навбатида “Aл-Aзҳар” мажмуаси раҳбари ўринбосари Муҳаммад Aбдураҳмон Муҳаммад ад-Дувайний учрашувдан мамнунлигини, икки муассаса ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш, талабалар, ёш илмий тадқиқотчилар алмашинувини йўлга қўйиш, онлайн семинарлар, конференсиялар ўтказишдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор бўлиши ҳақида сўз юритди.
Шунингдек, мулоқотда Муҳаммад Aбдураҳмон Муҳаммад ад-Дувайний жаноблари Имом Бухорий, Имом Термизий, Aбул Муин Насафий каби алломаларнинг ислом сивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшганини еътироф етди. “Aл-Aзҳар” мажмуасида таҳсил олган ҳар бир талаба Aбул Баракот Насафийнинг “Мадорик ут-танзил ва ҳақоиқ ут-таъвил” асарини мутолаа қилгани, Ўзбекистон – буюк алломалар туғилган замин еканлиги, бугунги кунда ҳам ўзбек ёшлари илм олиш йўлида аждодларига муносиб авлод бўлаётганликларини қайд етди.
Мулоқот давомида “Aл-Aзҳар” мажмуаси уламолари иштирокида Ўзбекистон халқаро ислом академияси, юртимиздаги халқаро илмий-тадқиқот марказлари ходимлари учун онлайн дарслар ташкил этиш, имом-хатибларнинг малака оширишини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита йўлланмаси асосида талабаларни Миср Aраб Республикасининг “Aл-Aзҳар” мажмуаси тасарруфидаги таълим муассасаларига қабул қилиш тизими йўлга қўйилганлиги алоҳида қайд етилди.
Екстремизмга қарши курашиш бўйича Aл-Aзҳар обсерваторияси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита ўртасида имзоланган меморандумга биноан, пандемия шароитига қарамай, ҳар томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, экспертлар билан доимий мулоқот олиб бориш каби масалаларига алоҳида тўхтаб ўтилди.
Мазмунли учрашув якунида Музаффар Комилов “Aл-Aзҳар” мажмуаси раҳбари ўринбосари, жаноб Муҳаммад Aбдураҳмон Муҳаммад ад-Дувайний ҳамда мажмуа вакилларига юқори даражадаги меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди.
Манба: Ўзбекистон халқаро ислом академияси Матбуот хизмати