islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

5 вақт намоз учун 1 ойда 37 соату 30 минут сарф бўлади

Кунлардан бир куни Бағдод шаҳрига ўт тушиб, тамоми дўконлар ёниб кул бўлди, фақатгина Сирри Сақатий қуддиса сирруҳунинг дўкони ёнмай қолди.

Сирри Сақатий:
– Мен шерикларимга мувофиқ иш қиламан, – деб дўконидаги молларининг ҳаммасини фақирларга улашиб юборди.
Шундай қилиб, у тасаввуф йўлига кириб, дунёдан бутунлай фориғ бўлиб, Аллоҳга боғланди. Ундан кейин нимага етган бўлса, шу тавбаси ортидан буюк фазилати мақомларга етди. Биз кечаю – кундуз намоз ўқирмиз, балким қўлимиздан тасбеҳ ҳам тушмас, лекин Аллоҳ сизнинг қилган амалларингизни қабул қиляптими ёки йўқми?

Билмаймиз ва билишни ҳам хоҳламаймиз. Улар қилаётган амалларини қабул қиляптими ёки йўқми?
Тавба қилишидан олдинги ҳолатини бир ўрганайлик:

Сирри Сақатийнинг Бағдод шаҳрида бир дўкони бор эди. У доим дўконга парда тортиб, ичида ҳар куни минг ракат намоз ўқир эди. Бир куни бир киши Лигом тоғидан унинг зиёратига келди. Пардани сурди, салом бериб деди:
– Лигом тоғидаги фалон муршид сизга салом йўллади.
Сирри Сақатий айтди:
– У узоқ шаҳардан қандай қилиб келдинг? Ҳақиқий мард удурким, қаерда бўлса ҳам Аллоҳга машғул бўлгай. Хоҳ бозор, хоҳ маърака, хоҳ уй, хоҳ саҳрода бўлса ҳам бирор лаҳза Аллоҳдан фориғ бўлмагай.

Сирри Сақатийнинг сўзларига эътибор берсак, фикр юритсак, унинг минг ракат намоз ўқиши Аллоҳга мақбул бўлгани ва уни бир дўсти орқали билдирганини англаймиз. Ҳақиқий мард кишилар бир лаҳза ҳам У зотдан ажралмас экан. Номард бўлган кишилар эса фақтгина ғамга ботганда ёки бошига оғир кунлар тушганда Аллоҳга боғланади. Шунинг учун банда доим қалби Аллоҳда бўлиши, фарз намозларини адо қилиши лозим.

Ҳисобласак, биз бир кунлик беш вақт намозимизга 75 дақиқа сарфлар эканмиз.

Яъни, ҳар бир намоз учун ўртача 15 минути намозга учун ишлатилади. Қолган 22 соати 45 минут бошқа юмушларга сарф бўлади. Бир ойда эса, ҳамма соати дақиқаларимизни жамлаганимизда 37 соати 30 минутни Аллоҳнинг бизга фарз этган намозига ишлатар эканмиз.

Инсон Сирри Сақатийдек минг ракаат намоз ўқиса, бир ойда 37 соати 30 минут эмас, 720 соатини ибодат билан ўтказган бўлар экан. Бир йилда эса, 8640 соатини сарфларкан.

Жунайд Бағдодий Сирри Сақатий ҳақида шундай дейди: “Мен Сирри Сақатийдан кўра ибодатга машғулроқ кимсани учратмадим. Менинг билишимча, у тўқсон саккиз йилдан бери ёнбошини ерга қўймади, кечалари ухлаган эмас, деган эди”.

Ўролназар МУСТОФО

265470cookie-check5 вақт намоз учун 1 ойда 37 соату 30 минут сарф бўлади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: