islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳадисни маъноси билан ривоят қилиш

Ҳадисни маъноси билан ривоят қилиш- бу ровий ҳадис айтишда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қасд қилган маъноларига далолат қилувчи лафзлар билан таъбир қилиши. Яъни ҳадисни лафзма-лафз эмас, ўша ҳадиснинг маъносини яъни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қасд қилган маънони ифодалаб бериш, гарчи лафзлари айнан бир-хил бўлмаса ҳам.
Маъно билан ривоят қилишнинг ҳукми
Олдинги салаф олимлар бу масалада ҳам ихтилоф қилиганлар. Улардан кимлардир бу ишни ман қилган бўлса, бошқа бирлари рухсат берганлар:
а) бир гуруҳ ҳадис, фиқҳ ва усулчи олимлар, жумладан, Ибн сийрин ва Абу Бакр ман қилишган;
б) Салаф ва халаф (аввалги ва кейинги) муҳаддислар, фақиҳ ва усулчиларнинг жумҳури, жумладан, тўрт мазҳабнинг имомлари, агар ровий “ҳадисни маъноси билан ифода эта оламан”, дея қатъий равишда ишонч билдирса, рухсат беришган.
Маъно билан ривоят қилишга рухсат берганлар бунинг учун қуйидаги шартларни қўйганлар.
1. Ровий араб калималарини ва уларни туб мақсадларини пухта билиши лозим.
2. Калималарга тўғри маъно беришда катта тажрибага эга бўлиши шарт.
1 Набавий лафзларни маъноси билан нақл қилса бўладиган, бўлмайдиган
ўринлари мавжуд:
1. Аниқ лафзлар. Бу шундай лафзларки, улардан фақатгина битта маъно эҳтимол қилинади. Ҳанафийлар бундай лафзларни маъноси билан нақл қилишни жоиз санашган. Чунки у лафзларнинг ўртасида иштибоҳ бўлмайди, кўзлангандан бошқа маъно эҳтимоли бўлмайди, нақл қилганда унга зиёда ёки нуқсон қилиш мумкин бўлмайди.
2. Маълум зоҳир маъно. Бу зоҳирдагидан бошқа маъно эҳтимол қилинадиган лафзлар. Худди хусусни эҳтимоли бўлган ом ёки мажоз эҳтимоли бор ҳақиқатлафзлар. Бундай лафзларни маъноси билан нақл қилиш мужтаҳид фақиҳдан бошқаларга жоиз эмас.
3. Мушкул ва муштарак. Мушкул лафз ноаниқ сўзлар, муштарак эса умумий маънодаги сўзлар. Бундай лафзларни маъноси билан нақл қилиш асло жоиз бўлмайди. Чунки бундай лафзлар фақатгина таъвил қилиш йўли билан тушунилади. Ровийнинг таъвили эса бошқаларга ҳужжат бўлмайди, сабаби у ровийнинг раъйидан келиб чиққан бўлиб, худди қиёс сингари бўлади.
4. Мужмал ва муташобиҳ. Бундай лафзларни маъноси билан нақл қилишнни тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Чунки асл маъносига мувофиқ келмайди.
5. Жавомиуъл каломдан бўлган лафзлар. Буларниг лафзи мўжаз бўлиб таҳтида эса кўплаб маънолар ётади. Бундай лафзларни “асаҳҳ” қовлга кўра маъноси билан нақл қилиб бўлмайди. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай сўзлари бизларнинг ақлларимиз, таъбирларимиз чекланган маъноларни ўз ичига олади.

4-курс талабаси Хамидов Мирзо Улуғбек.

279750cookie-checkҲадисни маъноси билан ривоят қилиш

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: