«Маййит ва майт»
14-савол: Аллоҳ таоло айтади:
إِنَّكَ مَيِّتٌ وَإِنَّهُمْ مَيِّتُونَ
«Албатта, сен ҳам ўлгувчисан, улар ҳам ўлгувчидирлар» (Зумар сураси, 30-оят).
حُرِّمَتْ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةُ وَالدَّمُ وَلَحْمُ الْخِنْزِيرِ
«Сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти… ҳаром қилинди» (Моида сураси 3-оят).
Биринчи оятдаги ташдид билан келган «маййит» сўзи билан иккинчи оятдаги сукунли «майт» сўзининг маъноси орасидаги фарқ нима?
14-жавоб: «Маййит» бу – унда руҳ бўлган тирик нарсадир. «Майт» эса, ундан руҳи чиқиб кетган нарсадир.
Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев,
Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”
китоби асосида тайёрлади