islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

«Масса ва ламаса»

مَس و لَمَسَ

«Масса ва ламаса»

17-савол: Аллоҳ таоло айтади:

قَالَتْ رَبِّ أَنَّى يَكُونُ لِي وَلَدٌ وَلَمْ يَمْسَسْنِي بَشَرٌ

«У: «Эй Роббим, менга башар қўл теккизмаган бўлса, қандай қилиб болам бўлади?!», деди» (Оли Имрон сураси, 47-оят).

أَوْ لَامَسْتُمُ النِّسَاءَ فَلَمْ تَجِدُوا مَاءً فَتَيَمَّمُوا صَعِيدًا طَيِّبًا

«Ёхуд аёлларга яқинлашган бўлсангиз-у, сув топа олмасангиз, покиза тупроқ-ла таяммум қилинг» (Нисо сураси, 43-оят).

Аллоҳ таоло биринчи оятда «масс» сўзи билан, иккинчи оятда эса «ламаса» сўзи билан турлича бўлган икки нарса ҳақида киноя қилмоқда. Хўш, биринчи оятдаги «масс»дан мурод нима ва кейинги оятдаги «ламаса»дан қандай мурод кўзда тутилган?

17-жавоб: «Масс»нинг маъноси жимоъ ва ўзаро эр-хотинлик жинсий муомаласидир.

«Ламаса»нинг маъноси эса, қўл бериб сўрашиш ва инсоннинг инсон билан кўришишидир.

Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев,

Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”

китоби асосида тайёрлади

316670cookie-check«Масса ва ламаса»

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: